107
ўйин давомида қатнашчилар сони ортиб ҳам боради; 3) 6−7 ёшли
болаларда
ролли ўйинни гуруҳ ёки жамоа бўлиб бирга ўйнаш истаги вужудга келади,
натижада аввал роллар тақсимланади, ўйиннинг қоидалари ва шартлари
тушунтирилади (ўйин давомида болалар бир-бирларининг ҳаракатини қаттиқ
назорат қиладилар).
Қатор илмий тадқиқотларда исботланишича, ўйинда тарбиявий таъсир
жамоаси тўғри уюштирилса, болалар ҳаётида
жуда мураккаб, нозик
психологик механизм пайдо бўлади ва шахслараро муносабат бошқачароқ
тус олади. Болалар жамоасидаги ўзаро муносабатлар, мулоқотлар ўйиннинг
мазмунини бойитади, сюжетнинг кўламини кенгайтиради, роллардаги ғоялар
барқарорлашиб боради. Гуруҳ ва жамоа бўлиб ўйнаш орқали болаларда
жамоа ҳаракати қоидалари, ахлоқ нормалари, ўзаро ёрдам кўникмалари ва
бошқа умуминсоний қадрият, маънавият ва руҳиятнинг таркибий қисмлари
шаклланади. Шунинг учун ўйин фаолиятида жамоа аъзоларининг қоидага
мувофиқ ҳаракат қилишлари алоҳида аҳамият касб этади, ўйин
давомида
ролларни бажарувчилар ўзларининг алоқалари орқали бир-бирлари билан
узвий боғланишларини, ўйинни муваффақият билан якунлаш, охирига
етказиш учун биргаликдаги ҳаракат қанчалик зарурлигини англай
бошлайдилар.
Д.Б.Эльконин ва унинг шогирдлари тўплаган маълумотларга,
шахсий
кузатишларимизга кўра, бола бирор ролни ўйнашни ўз зиммасига олишининг
энг зарур шарти унда катталар фаолиятининг муҳим хусусият ва белгиларини
аниқ ифодалаш уқувининг унда мавжуд бўлишидир. Ўйин фаолиятида бола
ўз хатти-ҳаракатини реал ҳаракатлар мантиқига мослаштиради, ўйин
талабларига тўла бўйсундиради. Бинобарин, у мазкур жараёнда воқеликдан
узоқлашмайди, аксинча, унга янада яқинлашади, ўйиндан ташқари ҳолатда
қурби етмайдиган моҳият ичига чуқур кириб боради.
Д.Б.Эльконин ҳаракатли ўйиннинг қоидалари мазмуни ўзаро
боғлиқлигидан келиб чиқиб уларни беш гуруҳга ажратади: 1)
ҳаракатга
тақлид қилиш: тақлидий-процессуал ўйинлар; 2) муайян сюжетни
драмалаштирган ўйинлар; 3) сюжети оддий ўйинлар; 4) сюжетсиз қоидали
ўйинлар; 5) аниқ мақсадга қаратилган машқлардан иборат спорт ўйинлари.
Болани ўйинга ундаган омил унинг катта ёшдаги одамларнинг борлиқ
тўғрисидаги ва шахслараро муносабати ҳақидаги тасаввури ва уларни ўз
шахсий фаолиятида синаб кўриш истагидир, шунингдек, жамоа бўлиб
ўйнаётган тенгқурлари билан бевосита мулоқотга киришиш иштиёқидир.
Онтогенез психологияси фанида тўпланган маълумотлар таҳлилига
асосланиб, мазкур ёш даври бўйича қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: 1)
ўйин фаолиятида бола турли ҳаракатларни тўлалигича намойиш этишга,
уларни бажариш усулларини кўрсатишга иштиёқманд бўлади; 2) кейинчалик
эса барча хатти-ҳаракатларни умумлаштириб акс эттиришга уринади.
Бола ўсиб борган сайин нарсалар ва ўйинчоқларнииг номини
ўзгартириш, янги ном билан аташ енгиллашади. Шунингдек, фақат янги
вазиятда жисмлар номини ўзгартириш билан кифояланиб қолмай, уларни
янги номга мувофиқ қўллаш имконияти ҳам вужудга келади. Ўйин
108
фаолиятида фойдаланиладиган нарсаларии янгича номлаш қатор муаммоли
вазиятларни вужудга келтиради.
Ўйин фаолиятида нарсалар номини ўзгартириш ўзининг
психологик
моҳияти билан мураккаб ҳолат ҳисобланади. Айниқса, сўз билан
предметнинг ўзаро муносабатида уларга узвий боғлиқ ҳаракатлар алоҳида
аҳамият касб этади.
Юқоридаги мулоҳазалар асосида айтиш мумкинки, катта кишилар
ҳаёти ва фаолиятининг ўрнини босувчи ашёлар уларнинг ҳаракатини
умумлашган ҳолда ифодалашнинг моддий таянчи ҳисобланади. Шундай
экан, ўйин фаолиятида бола ҳаракатининг ривожланиши ўйин мазмунига
кўпроқ боғлиқдир. Чунки боланинг хатти-ҳаракати қанчалик
ихчам ва
умумлашган бўлса, у катталарнинг фаолияти мазмунини акс эттиришдан
шунчалик йироқлашади. Бинобарин, у одамларнинг нарсаларга ва бир-бирига
муносабатини амалда бажаришга ўтади ва шунинг учун нарсалар билан
ҳаракат қилишда катталарнинг ижтимоий муносабатларини тўғри
ифодалашга интилади.
Ҳар қандай ўйиннинг ва ўйин фаолиятининг марказида бола катта
кишиларнинг фаолияти ва ўзаро муносабатини, муомаласини ўзига хос
тарзда
акс эттириши, такрорлаши имконияти туради. Шунга кўра ўйин
ижтимоий аҳамият касб этиб, бола инсоният томонидан асрлар давомида
яратилган қимматли билимлар, амалий кўникмалар, малакалар ва одатларни
ўрганишига имкон яратади, оқибатда уни шахслараро мулоқотнинг
моҳиятига олиб киради.
Do'stlaringiz bilan baham: