Эргаш Ғозиев


маиший мавзу сюжетига оид ўйинлар; 2) ишлаб  чиқариш сюжетига тааллуқли ўйинлар; 3)



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100
Bog'liq
псих

 
маиший мавзу сюжетига оид ўйинлар; 2) ишлаб 
чиқариш сюжетига тааллуқли ўйинлар; 3)
 
ижтимоий-сиёсий сюжетли 
ўйинлар. Муаллиф айрим ўйин турлари мактабгача ёшдаги болаларнинг 
барча бўғинларига мослигини, сюжетлар маишийдан ишлаб чиқаришга қараб 
ва ундан ижтимоий-сиёсий воқеаларни акс эттиришга қараб ривожланишини 
алоҳида уқтиради. Унинг фикрича, ўйин сюжетидаги бундай изчиллик 
боланинг билим савияси, турмуш тажрибаси кенгайиши унинг катта ёшдаги 
одамлар турмушига чуқурроқ кириб бориши билан боғлиқдир. Дарҳақиқат, 
ўйин сюжетининг ўсиши турмушнинг тобора янги қирраларини акс эттириш 
билан чекланиб қолмай, муайян сюжетнинг ўзига хос бошқа кўринишлари 
билан бойиши сабабли ҳам амалга ошади. 
Болаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш жараёнини тўғри ташкил қилиш 
орқали ўйин сюжетларининг кўламини режали кенгайтириш мумкин. 
Онтогенез психологияси фанида қатъий ифодаланганидек, бола боғчага 
келганда унинг ўйин сюжети фақат оилавий турмушдаги воқеаларни акс 
эттирса, сайрларга олиб бориш, табиатни кузатиш натижасида ўйиннинг 
турлари кўпайиб боради: боғча, ҳайвонот боғи, ошхона, поезд, пароход, 
сартарош, сотувчи каби ўйинлар қўшилади. Боланинг ёши улғая бориши 
билан ўйиннинг муддати ҳам узайиб боради. Мазкур жараённи тадқиқ қилган 
А.П.Усованинг маълумотига кўра, 3−4
 
ёшли болаларнинг ўйин фаолияти 
10−15
 
дақиқа, 4−5
 
ёшли болаларнинг ўйин фаолияти 40−50
 
дақиқа, катта 
мактабгача ёшидагиларнинг ўйин фаолияти бир неча соатгача чўзилиши 
мумкин. Ҳатто, бир турдаги уйинларнинг сюжетлари бутун кун бўйи, 
қолаверса, ундан ҳам ортиқ вақт давом этади. Бу ҳол бола ўйин фаолияти 
жараёнида ҳаёт фаолиятнинг у ёки бу қиррасини муҳим жиҳатини алоҳида 
ифодалаб ижро этади, дейишга ҳеч қандай асос бўла олмайди. Чунки 
психология фанида ҳозиргача тўпланган илмий маълумотлар бундай 
муаммоларга жавоб бера олмайди. 
Д.Б.Эльконин ўз тадқиқотида ролли ўйиннинг сюжети билан бир 
қаторда унинг мазмуни ҳам мавжуд эканлигини ёзади. Унинг фикрича, 
ўйинда бола катталар фаолиятининг асосий жиҳати (томони)ни аниқроқ акс 
эттириши ўйиннинг мазмунини ташкил қилади. 
Л.С.Славина тўплаган маълумотларга қараганда, маиший турмушга 
алоқадор бир хил сюжетли ўйин, мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш 
хусусиятига қараб (кичик, ўрта, катта) турлича йўсинда амалга оширилган. 
Кичик мактабгача ёшдаги болалар бир хил ўйинчоқлар билан бир неча марта 
такрорий ёки ортиқча ҳаракат қиладилар. Уларнинг ўйин мазмунини ўйинчоқ 
билан бажариши катталарнинг ҳаракатларини такрорлашдир. Агар улар 
“Меҳмон-меҳмон” ўйнаётган бўлсалар, барча ҳаракатларни (меҳмонни кутиб 
олиш, дастурхон ёзиш, ҳол-аҳвол сўраш ва ҳоказоларни) буюмлар билан 
изчил бажарадилар. Ҳаракатларни сўз билан қисқартириш ҳоллари болалар 
фаолиятида кам учрайди. Ўйиннинг мазмуни асосан ўйинчоқлар билан 


106 
бажариладиган ҳаракатларда ўз ифодасини топади, ролни ижро этиш 
ҳамкорликда эмас, балки ёнма-ён, бир-бирини тўлдиришдан анча йироқ 
тарзда амалга ошади. 
Катта мактабгача ёшдаги болаларда ўйин фаолияти мутлақо бошқача 
ўтади, чунончи бир ҳаракат иккинчи ҳаракат билан узлуксиз боғланиб 
кетади, баъзи бир ҳаракатлар эса сўз ёрдамида қисқартирилади (“келинг, хуш 
кўрдик” ҳаракат билан эмас, балки сўз орқали ифодаланади) ва 
умумлаштирилади. Ролли ўйин болаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти 
маҳсули тариқасида вужудга келади. Бу ёшда роль танлашда иштирокчилар 
ўртасидаги низолар, тортишувлар камаяди, ролга ўзини лойиқ деб билиш 
ўзидаги мавжуд буюмлардан келиб чиқмайди (масалан, қалам − ўқитувчи, 
қайчи − тикувчи ролини олиш учун асос бўла олмайди), балки ўйиннинг 
мазмунидан, ҳамкорликдаги фаолият нуқтаи назаридан келиб чиқади. 
Натижада улар кичик мактабгача ёшдагиларга ўхшаб ролни алмаштириш, 
бир буюмдан бошқасига бир образдан иккинчисига ўтишдек беқарор 
ҳаракатлар қилмайдилар. 
Ўрта мактабгача ёшдаги болаларда ролни тақсимлаш ёки уни танлаш 
ўйин фаолиятига киришишдан анча илгари амалга оширилади, бунга шу 
гуруҳ бошлиғи бевосита раҳбарлик қилади. Шунинг учун ким қандай ролга 
муносиблиги узоқ тортишувларга сабаб бўлади. Тортишувлар ва баҳслар 
катта ёшли одамларнинг аралашуви натижасида адолатли ҳал қилинади. 
Болалар ўртасидаги ва асар қаҳрамонларининг бир-бирига муносабати ўйин 
фаолиятида бош масалага айланади. Улар амалга оширадиган хатти-
ҳаракатлар умумлашган бўлса ҳам, ўйиннинг мазмуни (она ва бола, паттачи 
ва йўловчи, сотувчи ва харидор, тарбиячи ва тарбияланувчи каби) 
шахслараро муносабатларни акс эттиришга кўчади. 
Катта мактабгача ёшдаги болаларнинг ўйин фаолияти негизида ва 
мазмунини улар ўз

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish