Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
86
чиқаролмайди. Устига-устак Мэлс масаласи қўзғалса, ўзига яхши бўлмайди. Аммо бу алвасти 
билан бир хонадонда туришнинг ҳам иложи йўқ. Начора! Елди-югурди. Ватан олдидаги 
хизматларини ҳисобга олишди. Горисполкомнинг уй тақсимоти бўйича жамоат комиссиясига 
аъзо бўлганлиги ҳам иш берди. Эр-хотин Қатортолдаги мана шу бир хонали уйга кўчиб 
келишди. 
Наташа чаққонгина экан. Бир кунда янги уйга файз кирди-қолди. Ҳаммаёқ саришта. 
Турмушиям тартибга тушгандек бўлди. Хотини саҳарлаб сутга ғириллатади. Ширгуруч 
пишириб беради. Тушда «Сагатчик, яхши ўтирибсанми, колбаса олиб чиқиш ёдингдан 
кўтарилмадими», деб телефон қилади. Кечқурун қаҳвахонадан котлетми, бифштексми олиб 
келади. «Совумасдан еб олгин», деб оғзига тутади. Жиндай олсанг, қонинг юришади, деб 
коньяк ҳам ичиради... 
Буни қаранг: умрида қўлига капгир ушламаган Комиссар бир ойда бинойидек ош дамлашни 
ўрганиб олса денг! Наташа ўзбекча паловни хуш кўраркан. 
Албатта, ёш хотин билан туришнинг ўзига яраша ғалвалари ҳам бўларкан. Наташа бир куни 
туфли кўтариб келади. Оёғига кийиб у ёққа юради, бу ёққа юради. «Ярашдими?» — дейди-да, 
диркиллаб келиб эрининг юзидан ўпади. «Юз эллик сўм». Эртасига пальто олиб келади. 
Индинига чўмилганда кийиладиган костюмча. Бафуржа қип-яланғоч бўлиб ечинади-да, 
костюмчани кийиб кулади. «Сагатчик, қалай, ёзда Ташморяга оборасанми, жаҳлинг чиқмасин, 
қиммат эмас, юз сўм»... 
...Спортчиларда «иккинчи нафас» деган гап бор. Силланг қуриб, тамом энди, йиқилиб 
қоламан, деганингда, тўсатдан «иккинчи нафас» очилади-ю, вужудингда янги куч, янги ғайрат 
пайдо бўлади... «Анавинақа» масалада ҳам шунақа ҳолатлар рўй бераркан. Ёнингда оппоққина, 
ёшгина, сўлқиллаган жувон ётса... Бундай паллада Наташа уни қойилмақом қилиб эркалатар 
эди. 
«Ах, кобель! Ах, паразит! Ўн етти яшар йигитчага ўхшайсан-а!» Унга сайин Комиссар 
ғайратга минар, «мақтов»нинг биринчи қисми — «итлиги», «битлиги»ни эмас, ўн етти яшар 
йигитчага ўхшашини ўйлаб, ўзидан-ўзи фахрланиб кетар эди: «Молодец Комиссар! Баданингда 
сув бор эканки, шундоқ ёш жувонни эплаяпсан! Молодец Наташа! Хотин киши дегани мана 
бунақа бўлади! Назирага ўхшаб молдек пишиллаб ётмайди. Минг хил «поза»ни билади!» 
...Шунақа-ку... «иккинчи нафас» қурғур ҳар куниям очилавермас экан... Наташа бўлса, 
ақалли кун ора эри «ўн етти яшар йигитга айланиши»ни хохлайди... Устига устак, ўзинг қари, 
хотининг ёш бўлса, ҳуда-беҳудага рашкинг қўзғайвераркан... Орадан бир-икки ой ўтиб, Наташа 
ишидан аллапаллада келадиган одат чиқарди. Комиссар сиқувга ола бошлади. Деярли кун ора 
шу ғалва. Комиссар сўроққа тутади: 
— Қаёкда юрибсан? Қара. Соат неча бўлди? 
— Қизиқмисан, Сагат? — дейди Наташа жўнгина қилиб. — Ишимни биласан-ку. Тўй бўлди. 
Ўзбекнинг нимаси кўп — тўйи кўп. Тағинам эримнинг жаҳли ёмон, деб шефдан рухсат олиб 
келдим. 
Ҳаммаси рисоладагидек кетаётган эди-ю, янги йил кечаси хунук ҳодиса бўлди. Наташа ярим 
кечагача қолиб кетди. Янги йил киришига ярим соатча қолган эди. Бир маҳал эшик жиринглади. 
Комиссар эшикни очса, турибди илжайиб: кўзлари сузилган. Комиссар: 
— Ичдингми? — деб дағдаға қилган эди, Наташа ёш боладек эркаланиб юзидан ўпди. 
— Палов тайёрми? Шампан борми? Молодец! А, менинг сенга сюрпризим бор. Меҳмон 
олиб келдим, — деди кулиб. — Володя, келавер. Танишинглар. Бу — менинг эрим Сагат 
Ганиевич! Володя синфдош дўстим. Янги йил кутиш учун атайлаб Свердловсқцан келибди. 
Комиссар эс-ҳушини йиғиб олмасидан оғзидан гуркираб арақ ҳиди анқиб турган, штанга 
кўтарадиганларга ўхшаш бақувват келбатли йигит сурбетларча илжайиб қўл узатди: 
— Салом! Янги йил билан! 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish