-9-
30
Шомга
ҳижрат
Ҳижрат
сабаби
Отам
раҳимаҳуллоҳдан
дарс
оладиган
талабаларидан мулла Юсуф деган солиҳ бир йигит
отамга хабар олиб келди. Ўз хабаридан йиғлагудай
таъсирлангани унинг юзидан кўриниб турарди. У
тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни
кўрганди. Пайғамбар алайҳиссалом унга: “Бор,
шайхингга айт, келиб менга эргашсин”, дебдилар. У:
“Шунда сизга хабар берувдим, кўрдимки, сиз ул зот
билан мен билмайдиган томонга кетдингиз. Мен
сизларга етиб олишга ҳаракат қилдим, лекин
етолмадим. Якка ўзим қолиб кетдим”, деди.
31
Отамда ҳижрат қилиш фикрини пайдо қилган ва
ватанларини қайтмас бўлиб тарк этишга рағбат
омилларини қўзғаган нарса очиқ далолатли бу туш
бўлганми, билмадим. Нима бўлганда ҳам, отамга бу
диёрда яшашни кариҳ кўрдирган бошқа сабаблар кўп
эди. Бу сабабларнинг энг аҳамиятлиси, Отатуркнинг
исломга нисбатан душманона ёмонликлари силсиласи
эди. У бу душманлиги ортидан ислом булоқларини
қуритишни, сўнг Ислом халифалигининг охирги
диёрига барҳам беришни кўзлаган эди.
Маълумки, у аввал ислом халифалигига барҳам
берди, кейин араб ҳарфларини лотин ҳарфларига
алмаштирди. Сўнг оммавий жойларда Қуръон
тиловатини батамом маън этди ва турк тилига
ўгирилган Қуръонни унинг ўрнига жорий қилди. Кейин
эркакларни ғарбча бош кийим кийишга ва аёлларни эса
ниқоб ва ҳижобларини ечишга мажбурлади. Маълумки
Отатуркнинг Лозанна битимида Британия олдида олган
мажбуриятининг бундай хатарли бузғунчиликлари
силсиласи ва тўрт йил бўлмаёқ уни бажариши натижаси
шундай бўлди; 1934-йил кирган вақтда Туркиянинг
шаҳар ва қишлоқлари Исломга душманликнинг бу
босими остида азоб чекарди.
Жилка қишлоғи ўзининг масжиди ва катта сондаги
толиби илмлари сабабидан вақти- вақти билан тўсатдан
келадиган кулфат зулмати ва маҳзунлик қоронғулигига
чўмиши аниқ эди. Бу ҳол турк аскар ва миршабларидан
иборат
қўриқчилик
бўлинмалари
бошдан-оёқ
қуролланиб, жангга тайёр ҳолда келиб, ўраб олганда
юзага келарди.
Мана шу пайтда муаззинлар машруъ арабий азонни
яширин айтишлари лозим бўлар, масжидларни
32
мусҳафлар, бошқа арабий ва диний китоблардан холи
қилишга тўғри келар ва толибларни уйлари ва
қишлоқлари тарқатиб юбориш керак бўларди. Эркаклар
ҳаммалари бошларига ғарбча бош кийимларини
кийишар, бунда на салла ва на қалпоқ мумкин эди.
Аскарлар хоҳлаган уйларига бостириб кириб, уни
эгаллаб олишар ва бу уйда қишлоқда қолишлари керак
муддат яшашарди. Кўрсатмаларини бажармаганларни
эса аёвсиз жазолашарди.
Бундай муҳитда, ёнига қўйганда қоронғулик ёрқин
зиёдек кўринадиган бу зимистон аро отам яшай
олишларини энди қандай тасаввур қиласиз?! Кўпинча
масжидга кириб намоз ўқир ва дарс берардилар. Бу иш
масжиддаги гилам ва бўйраларни йиғиштириб
қўйилгандан кейин қилинарди. Чунки аскарларнинг
одати масжидга пойафзал билан бостириб киришарди.
Шунда отам масжиднинг бир бурчига бориб олар ва
Қуръон тиловатига ёки “Далоилул- Хойрот” (бизда ҳам
ўқиладиган пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга
салавотлар тўпланган китоб. Раҳматли бувижонимиз бу
китобни қўлларидан қўймасдилар.-тарж.) бутунлай
берилардилар. Ўнгга ҳам, сўлга ҳам қарамасдилар.
Бирор сўз ё овозга эътибор қаратмасдилар. Баъзида
уйга биқиниб олар, то бу офат ва бало аригунча ундан
чиқмасдилар.
Ишонишимча отамга бу мамлакатда қолишни ёмон
кўрсатиб қўйган асосий ва биринчи сабаб шу бўлса
керак. Бундан бошқа сабаблар ҳам бўлган. Масалан,
қишлоқда жаҳолат тарқаган, ундаги аксар одам ва
нуфузли
кишиларнинг
бошларида
ҳавои
нафс
ҳукмронлик қиларди. Бу ҳол уларни Отатурк
одамларига хизмат қилишга ундарди. Ўзлари етишни
33
хоҳлаган нарсаларига ёки қишлоқ ишлари, аҳволи ва
диндорларининг
фаолиятига
доир
нарсалардан
хабардор бўлишга туртки бўларди. Отам раҳимаҳуллоҳ
менга ана шундай югурдакларнинг бири ҳақида сўзлаб
бергандилар. “Бу одамни “оға” деб чақиришарди. У
жудаям мутакаббир ва ҳаддан ташқари ўзига ишонган
киши эди. “Оға” шу даражада манмансираган эдики,
қалпоғининг олд томонини кўзигача тушириб олар,
бундан пешонаси ёпилиб қолар эди. У одамларга кўзига
тушиб турган қалпоғи остидан ажиб бир такаббурла
нигоҳ ташларди. Бир кун менга: Фақиҳ, фақиҳ... (Бу
калимани аксар одамлар эрмаклаш ва калакалаш учун
ишлатишарди). Менга идишдаги сувни узатвор, деб
қичқирди. Мен унга: “Сув олдингда, туриб ичиш
қўлингдан келади!”, дедим. Мендан аччиқланиб:
“Яхши. Мен сени қуролим ўқларига мўлжал
қилмасамми!”, деди. Отам айтадилар: “Шундан кейин
унинг ажали узоққа чўзилмади. Отининг оёғи остида
қолиб, ўлиб кетди.”
Бу қишлоқнинг бошқа кўпгина қишлоқларникига
ўхшаган ёмон бир одати бор эди. Аёллар уйга сув олиб
келиш ёки муайян кунларда анҳор ва булоқларда кир
ювиш ва чўмилиш учун қишлоқ ташқарисига
чиқишарди. Бу ишларида улар кун бўйи қолиб кетишар,
34
бунда иши бор ҳам, бекорчи ҳам ва қаттиқ иш ва
шовқинли ўйин-кулги ҳам аралашиб кетарди. Бу
жойлар ундан ўтадиган, ёки уларни узоқ-яқиндан
кузатадиган ёшлардан холи бўлмасди.
Отам раҳимаҳуллоҳ бу ва бунга ўхшаш одатларни
қаттиқ ёмон кўрар ва уларга қарши курашардилар. Шу
билан бирга хотинларини ўзларининг хоҳишларига
буришдан ошиқ бирор иш қилолмасдилар. Онам учун
бу одатларга аралашишдан беҳожат қиладиган
хизматкор ёллагандилар. Бу хизматкор онамни шариат
одоблари билан чиқишолмайдиган ишларга мажбур
бўлишдан сақлаб қоларди.
Менга сўзлаб берган муҳим сабаблардан яна бири
шу эдики, отамни ёш фақиҳ сифатида танийдиган баъзи
тариқат сўфийлари бўлиб, Бутан жазирасида уларнинг
савлат ва шуҳрати бор эди. Улар ўзларининг узоқ-яқин
қишлоқларидан отамга одам жўнатишар ва у кишига
атрофларидаги уларнинг муридларидан қиш мавсумида
ёқиш учун ўтин йиғиб бериш, ҳамда йўлини топиб
жўнатвориш вазифасини юклашарди. Отамнинг ўша
пайтдаги ҳолатлари бунга имкон бермас, лекин уларга
одоб
сақлаб,
айтганларини
қилардилар.
Отам
айтадилар: “Мен уларга етарли миқдордаги ўтинни
шахсий
пулимга
сотиб
олиб,
уловга
юклаб
жўнатворардим. Уларга ҳеч нарса билдирмасдим!..”
Do'stlaringiz bilan baham: |