Ассалому алайкум



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-11- 
Ҳозирликсиз сафар 
 
 


38 
Отамнинг кичик боғчалари бўлар эди. Менинг 
эслаганим шу. Қандай уйга эга бўлганларини 
билмайман. Муҳими, отам раҳимаҳуллоҳ буларнинг 
барига қўл силкиб, ини ва қариндошларига қолдириб 
кетдилар. Йўлга яширин ҳозирландилар. Бор нарсалари, 
агар хотирам панд бермаётган бўлса, саккиз тилла лира 
эди. 
Отам аҳллари билан Туркия-Сурия ҳудудидаги 
Дажла дарёсини тун зулматида яширин кечиб ўтишлари 
лозим эди. Чунки Туркия назорат ҳайъати чегара 
ташқарисига махфий ўтаётганларни пойлар ва назорат 
қиларди. Қўлга тушганлар тўғридан-тўғри дорга 
осиларди. Бу қўрқинчли ва хатарли таваккалчилик эди. 
Муваффақият эҳтимоли жудаям кам эди. 
Оила отам-онам, уларнинг ёлғиз ўғли Муҳаммад 
Саид, опаси Зайнаб ва синглиси Руқайядан иборат эди. 
Отам раҳимаҳуллоҳ таъкидлашларича, ўша пайтда 
тўртга кирган эдим. 
Ҳозир хотирамда қолган қолган бир кўриниш худди 
қадим кино лентасиди ўтаётгандек кўз ўнгимда: 
Қариндош аёллар Дажла бўйида ўтиришибди. Уларнинг 
ўртасида ёқасини йиртар даражада бақир-чақир қилиб 
йиғлаётган бир аёл турибди. Кейин билишимча у холам 
раҳматли Сайнам эдилар. Холам қайтиб келмас бўлиб 
эри ва гўдаклари билан кетаётган, келажаги ўлимми ё 
нажотми билмаган, сингиллари билан видолашардилар. 
Шунингдек, дарё бўйига келиб, сув юзасида 
сузаётган тўртбурчак ёғоч лавҳнинг бир томонига биз 
билан ўтирган кишиларни ҳам эслайман. Бу лавҳ бир-
бирига маҳкам жипслаштирилган ёғочлардан иборат 
эканлиги хотиримда қолган. Курд тилида Калак 
дейиладиган бу лавҳда Дажла дарёси доирасидаги 


39 
маҳдуд масофада юк ва одам ташиларди. Дажла 
дарёсидан бизни олиб ўтадиган калак устидаги 
саёҳатимиз мана шундай бошланди. У бизни аҳл, 
қариндош ватандан айирганди. Бунинг аламли озори 
менга фақат кейинчали билинганди. 
Хатарли онларни қандай бошдан кечирганимиз ва 
Сурия заминига чегарини қандай қилиб тинч-омон 
босиб ўтганимиз ҳақида отамдан эшитмаганман. 
Ҳолбуки йўл нотинч ва жуда хатарли эди. Лекин 
фаҳмлашимча, ўзлари, аҳл ва авлодлари мурожаат 
қилган буюк ҳимоя бу отамнинг бир лаҳза ғафлатда 
бўлмайдиган қироат ва вирдлари эди. Сурияда 
чегарасидан ўтиб илк тўғри келган қишлоғимиз Айн 
Диворга қўндик ва унда бир неча кун қолдик. Қишлоқ 
оқсоқоли отамнинг бу ерга ташрифлари учун икром 
этди, қудумлари билан қутлади. Таваккаллари ва 
ҳижратдан кўзланган асосий мақсадларидан мутаассир 
бўлди. 


40 
Сурия миршаблари ҳам гарчи отамни танишмасада, у 
ҳақда ҳеч нарса билишмасада, оқсоқолдан кам хурсанд 
бўлишмади. Ҳаммамизнинг расмий “туғилишимиз” шу 
қишлоқда бўлди. 
Исмларимиз Айн Дивор қишлоғида туғилган Сурия 
фуқаролари сифатида қайд этилди. Отамга сафарларини 
унинг асосида давом эттиришлари учун ҳужжатлар 
берилди. Бу қишлоқда турганимизда шу ерлик фозил 
бир инсоннинг уйида меҳмон бўлдилар. Бу киши 
кейинчалик Қамишли шаҳрининг муфтийси бўлган 
Мулло Аҳмад Айн Диворий эди. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish