Ассалому алайкум


-19-  Фарзандлари.. ва уларни



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-19- 
Фарзандлари.. ва уларни 
тарбиялашдаги усуллари 


70 
Отам Димашққа ҳижрат қилган пайтларида мендан 
тақрибан уч ёш катта Зайнаб исмли опам, тахминан 
икки ёш кичик Руқайя исмли синглим бўлган. Олдин 
айтганимдек мен отамнинг ягона ўғил фарзандалари 
бўлганман. Руқайя Димашққа етиб келган илк 
кунларимизда 
вафот 
этган 
бўлса, 
Зайнаб 
Димашқдалигимизнинг бешинчи йиллари боқий дунёга 
риҳлат қилди. Ўша пайтларда Рукниддин масжидининг 
тўғрисидаги Арофот торкўчасида яшардик. Отам 
кейинчалик Наима исмли қиз билан ҳам ризқландилар. 
Лекин у ҳам етти ёшга етмай ўлиб қолди. 
1942-йилнинг охирларида онам роҳимаҳаллоҳ ҳам 
узоқ йиллик хасталикдан сўнг вафот этдилар. Ўшанда 
мен ўн уч ёшда эдим. Озгинадан кейин отам обрўли 
турк хонадонидан бўлган бир қизга уйланишларини 
Аллоҳ азза ва жалла ирода этди. Бу никоҳдан икки қиз 
туғилди. Каттасининг исми Зайнаб, кичигининг исми 
Хадижадир. Аллоҳга шукрки, улар яшаб кетишди ва 
отам ҳаётликларида турмушга чиқишди. Улар бугунда 
ҳам хайр ва офиятда ҳаёт кечиришмоқда. 
Демак, отамнинг мендан бошқа ўғил фарзандлари 
бўлмади ва иккинчи аёлларидан иккита қизлари қолди. 
Отам роҳимаҳуллоҳ тарбиянинг биринчи ўчоғи оила 
ва бола тарбиясига биринчи масъул ота-она, деган 
эътиқодда 
эдилар. 
Тарбиядаги 
эркагу 
аёлнинг 
муштарак масъулияти, биринчи сўзларини айтаётган 
гўдакка жалолат (Аллоҳ) лафзини талқин қилиш (айтиб 
туриш) заруриятидир. Сўнгра мукаммал жумла 
тузаётган болага калимаи шаҳодатни ўргатишдир. 
Бешикдан беҳожат бўлиб, ишларни идрок қилиб, ёдлаб 
ақли кира бошлаганда унга борлиқ ҳақиқатларининг 
илки ва муҳимини билдириш лозим бўлади. Яъни бу – 


71 
коинотни тадбир этадиган, ишларини идора қиладиган 
илоҳ борлигини, ҳамма инсон Аллоҳнинг қули ва мулки 
эканини, шунингдек расул ва пайғамбарларнинг охири 
Муҳаммад 
соллаллоҳу 
алайҳи 
ва 
салламнинг 
исмларини, оналари, оталарининг исмларини, туғилган 
жойлари, ҳижрат маконлари ва сийратларининг 
хулосасини билдириш керак бўлади. Ундан кейин 
Қуръонни бошидан охирига қадар талқин этилади. 
Бу муҳим асосларни отам боланинг тирноғи 
юмшоқлигидан бошлаб татбиқ этардилар. Шунингдек 
қиз боланинг оиладаги тарбия ва таълимини унинг 
истиқоматли бўлишида аксар кафолатли 
ҳисоблардилар. Опа-сингилларим Зайнаб ва Хадижада 
бу қарашлари амалда татбиқ этилганди. Қиз бола 
исломий маданият ва маърифатга бўлган эҳтиёжини 
олгандан кейин, аёлларга тегишли ҳар қандай ҳунарни 
яхши ўрганишини маъқуллардилар. Фақат ўша иш ва 
ҳунар қизлар таълимига зид бўлмаса бўлди. Шу билан 
бирга уларнинг таълим олишга йўллари покиза 
бўлишини шарт этардилар. 
Менга келсак, ягона ўғил сифатида олти ёшга 
етганимда фозила бир аёлга мени олиб бориб бердилар. 
Аёл ёш болаларга Қуръон қироатини таълим берарди. 
Отам унга мени топширдилар. У менга Қуръон талқин 
қилишга ва ундан тўғри қабул этишимга қаттиқ 
эътибор берарди. Кейин билишимча, унинг ҳузурида 
Қуръонни олти ойда хатм қилган эканман. Ёдимда, 
отам бу муносабатни жуда катта тантаналар билан 
нишонладилар. Жуда саодатманд эканликларини изҳор 
қилдилар. Бу аёлнинг хизматлари учун тўрт тилла лира 
бердилар. Ишонаманки, ўзларида шунча миқдор 
қолмаганди. 


72 
Кейин мени Саружийя бозори ёнидаги Қурмоний 
торкўчасида жойлашган махсус ибтидоий мадрасага 
бердилар. Унинг мудирини танирдилар ва унга 
ишонардилар. Бу мадраса дин таълими, араб тили 
асослари ва риёзиётгагина эътибор берарди. Мен у 
томон Айнул Караш деб номланган боғлар аро узун 
тупроқли йўлни, пиёда ҳолда босиб ўтардим. Мен 
бориш ва келишда тупроқ ичра бу узун йўлни босиб 
ўтишга жуда қийналганимни яхши эслайман. 
Шундан кейинги ягона муаллимим отам бўлганлар. 
Бошида менга ислом ақидаси асосларини ўргатдилар. 
Кейин саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг сийратларини “Захиратул лабиб фи 
сийратил ҳабиб” номли мўъжаз рисола воситасида 
таълим бердилар. Сўнг наҳв ва сарфдан иборат восита 
илмларининг асосларини дарс бериб, наҳвда Ибн 
Моликнинг “Алфийя”сини ёдлатдилар. Менга ундан 
беш ёки олти байтни ҳар 


73 
кун изоҳлаб берар эдилар ва мен ўша куни уларни 
яхшилаб ёдлашим керак эди. “Алфийя”ни бир йилдан 
кам муддатда ёд олганим эсимда. Ўшанда ҳали балоғат 
ёшига етмагандим. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish