Ассалому алайкум


-18-  Тавфиқ Аллоҳдан... банданинг ҳеч



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-18- 
Тавфиқ Аллоҳдан... банданинг ҳеч 
маҳорати йўқ 
 
 
Отам 
роҳимаҳуллоҳ 
Димашқдаги 
ғариблик 
ҳаётларида доимий ҳамроҳлари бўлган Раббоний 
тавфиқ ҳақида гапирганларида бу жумлани ёки бунинг 
маъносидагини кўп такрорлардилар. У киши шундай 
дердилар: “Бало ва синовларда ўзига ишонадиган 
иқтидор эгасимасман. Балки ҳамма ишда дарвешлик ва 
оддийликка интилдим. Бутан жазирасида мени 
танийдиган кишилар мулло Рамазон Шомдаги 
ишларини йўлга солиб олишнинг имконини қилибди ва 
у ерда яхшилик ва саодатли ҳаёт кечираётган экан, 
деган гапларни эшитган пайтларида, бунга ишона 
олмадилар. Уларнинг кўплари ўз омадларини синаб 
кўриш умидида бўлдилар. Чунки моллари мўллиги ва 
тажрибалари кўплиги учун ўзларини Димашқдаги 
тўкин ҳаётга мендан кўра қодирроқ ҳисобладилар. 
Отам айтадилар: “Лекин бу ерда қарор топишим 
манбаи мендаги тажриба ва маҳорат эмаслигини, балки 
Аллоҳдан бўлган иноят ва раҳмат уйдан чиққанимдан 
бери доимий ҳамроҳим эканини улар билмасдилар. 
Масалан бозорга кирсамда, унинг ишларидан бирор 
нарсани билмасдим. Молни харид қилиб, сўнг 
сотардим. Менда тижорат ишларида, одамларнинг 
ҳоллари ва кўпларининг макрлари тўғрисида билим йўқ 
эди. Неча марта ҳонавайрон бўлиш ва синиш 
даражасида тойиб кетдим. Сўнг Аллоҳ тарафидан 
бўлган бевосита қутқариш мени бу вазиятдан халос 


65 
қиларди”. 
Отам мана бу ажиб мисол ёдларига тушганда бизга 
кўп бор айтиб берардилар: “Кунларнинг бирида 
Синонийя жомеъи орқасидаги тиқилинч ва қоронғу 
бозорнинг ичида айланиб юрардим. Жазирада сотиш 
учун бир неча камзул харид қилмоқчи бўлдим. Курдлар 
уни яхши кўришарди. 
Қидирган нарсамни бозордан топдим. Киссамда 
янги, ялтироқ франклар солиб олгандим. Худди ўша 
чўнтагимда бир нечта тилла лиралар ҳам бор эди. 
Уларни қоғоз ўрамгина франклардан ажратиб турарди. 
Менимча ўрам очилиб лиралар франкларга мен 
билмаган ҳолда аралашиб кетибди. Сотувчига 
камзуллар нархини ана шу франклардан санаб бердим. 
Атроф зимистон ва қаттиқ тиқилинч эди. Уларни 
қолдириб, йўлимда давом этдим. Ҳали ўн қадамча 
юрмасимдан соч-соқоли қиртишланган, дўппили, 
танимайдиганим бир йигит мени тўхтатди ва салом 
берди. Ва менга: “Ё шайх, биздан харид қилмадингиз?”, 
деди. Ҳали жавоб қилмасимдан олдин қўлимдан ушлаб: 
“Келинг”, дедида, издиҳомни ёриб ўтиб, мени камзул 
сотувчи олдига олиб келди ва унинг юзига: 
“Лираларини бунга бер!”, дея ўшқирди. Сотувчи 
ҳанузгача лираларни қўлида ушлаб турган экан. 
Назаримда у ҳам франклар ўртасида тилла лиралар 
борлигини билмаган эди. Қўлини хоҳламай очди ва 
қабзаси орасида тилла лираларни кўриб даҳшатга 
тушди. Ҳайрат оғуши ва сотувчидан уларни қайтариб 
олиш асносида ўнгу чапга қарадим. Бу дўппили 
йигитни топа олмадим!...” 
Отам айтардилар: “Мени асраган ва ишларимни 
осонлаштирган “тажрибам” ва “маҳоратим” мана шу 


66 
эди. Бу фақат Аллоҳнинг иноятигина эди. Бу менимча, 
Аллоҳ азза ва жалланинг: “Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат 
ҳилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва 
кенгчиликни топгай”, деган (Нисо сураси, 100-) оятига 
кучли ишончим натижасидан келганди”. 
Яна айтадилар: “Айрим одамлар менга тақлид қилиб 
эргашдилар. Ва Туркиядан Димашққа келишди. Улар 
кўпгина маблағлари ёнига, тижорий тажрибалари ва 
ҳунармандлик маҳоратларини қўшиб келишганди. 
Молим камлиги ва тажрибасизлигимга қарамай, менга 
доим 
муваффақият 
ҳамроҳлигига 
таққослаб, 
ўзларининг 
кенг 
бойликлари 
билан 
албатта 
муваффақият қозонишларига умид этдилар, дунё 
роҳатларига муккасидан кетдилар.” 
Отам фалончи тикувчи ва фалончи тожирни мисол 
қиладилар. Икковлон ўзларига берилган тажриба, 
имконият ва дастмоядан фахрланар эдилар. Икковлон 
роса ҳаракат қилишди, яна ҳаракат қилишди, ҳамма 
эшикни қоқишди. Ҳимматни баланд этишди, 


67 
тажрибаларини ишга солишди. Аммо ҳаракатлари ҳеч 
наф келтирмади. Молларига ҳаражатлар рўбарў бўлди, 
ҳожатлар силсиласи еб-битирди. Ва келган жойларига 
қайтиб кетишди. 
Яна бошқа мисол келтирадилар: “Фалончи қўй 
савдогари. Тижоратида синиб қолади. Мени жазирага 
қилган сафаримдан ясмиқ ва нўхот каби донларни олиб, 
маъқул нархга сотганимни кўрган пайтда ўз шериги 
билан тижоратини донлар билан қилишга ўтишди. 
Молиявий ҳажмига кўра жуда катта битим тузишади. 
Аммо бу тажрибада ҳам икки шерикка тавфиқ қардош 
бўлмади.” 
Отам роҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: “Бир кеч бу 
икковлон кўрган зарарларидан шикоят қилиб олдимга 
келишди. Молларидан бир миқдорни мендаги борига 
қўшишни таклиф этишди. Харид қилган ва сотганимда 
уларнинг ҳисобларини юритишимни сўрашди. Мен 
уларнинг сўровларини қабул қилдим ва молларини 
олдим. Шундан кейин сафарга чиқдим, харид қилдим 
ва дон-дуннинг катта ва оғир бўлагини юклаб ортга 
қайтдим. Сўнг Аллоҳ тавфиқ бериб, уни ўзимнинг 
арзимас молим баробарида кўрадиган нисбатдага 
фойдага сотдим. Тўпланган пайтимизда мен уларга 
ҳисобни кўрсатдим. 
Икковлоннинг юзлари хурсандчиликдан ёришиб 
кетди. Мен улар молларини менга музораба йўли билан 
беришган деб ўйлагандим. Бунда ишловчи сифатида 
фойдадан бир қисмга эгалик қилишим керак эди. Лекин 
кутилмаганда улар мол менга вадиъа (омонат) сифатида 
қўйилганини айтишди. Бунда менинг қилган ишим 
холис инсоний хизмат бўлди холос. Шундай қилиб 
уларга молнинг ҳаммасини; дастмоя ва фойдани тўлиқ 


68 
қайтардим, ўзимга эса Аллоҳ ҳузуридан ёғаётган ажр 
билан кифояландим.” 
Ибрат учун айтиб қўяман: Бу икки шерик ўзларига 
фойдаси билан қайтган молдан нафланишмади. То 
сингунларига қадар зиёндан зиёнга ўтиб юришди. 
Аллоҳ 
ҳаммани 
раҳмат 
қилсин 
ва 
кўрган-
эшитганларимиздан 
рост 
ибрат 
олиш 
билан 
ризқлантирсин! 
Аллоҳнинг отамнинг янги ҳаётларида бераётган 
фазл-марҳамати кўринишларидан яна икки ишни зикр 
этишим лозим: Улардан бири, Рифоъий масжидидаги 
имом ва хатиблик вазифаси Димашқ вақфига 
ўтказилишидир. Отам бунга интилмаган ва ҳатто 
ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Лекин узоқ йиллар 
масжид 
ишлари 
ва 
вазифаларига 
бошчилик 
қилганларидан кейин, Аллоҳ бу ишга Ҳасан Мазик 
(роҳимаҳуллоҳ) исмли бир кишини тўғирлаб қўйди. Бу 
одам отамни танир, лекин отам уни танимасдилар. У 
масжидни вақфлар мулкига ўтказиш ва отамни 
вақфлардан маош оладиган вазифага тайинланишлари 
учун қаттиқ туриб олди. Ва охирида шундай ҳам бўлди. 
Иккинчиси эса, отам роҳимаҳуллоҳ ўзлари яшаб 
турган вақф ҳовлидан, Аллоҳ у билан икром этган 
ўзларининг шахсий ҳовлиларига кўчиб ўтдилар. Отам 
бу ҳовлини арзон баҳога вақфлардан сотиб олдилар. Ва 
имкониятлари доирасида унда қурилиш қилдилар. 
Ёдимда, бу йўлда отам кутубхоналарининг катта 
қисмини сотгандилар. Яна эслайман, ўша пайтдаги 
курдларнинг улуғларидан бўлган Умар оға Шамдин, 
бино қонунга зид шаклда қурилгани сабабли бузиш 
учун ҳокимиятдан ҳар вақт келиб турадиган кишиларга 
тўсқинчилик қилиб турарди. Балки иш ва бинога таҳдид 


69 
соладиган ҳар қандай хатарга у киши ўзини доимий 
қўриқчи ва ҳимоячи қилиб олганди. 
Умар оға Шамдин отамнинг солиҳликлари ва илмда 
ишончли эканликларига мутлақ инонарди. Шу сабабли 
отамни жуда қаттиқ севарди. У кишига шайхга муриди 
қиладиган муомалада бўларди... Аллоҳ у кишини 
раҳматига олсин, ҳаммани раҳмат қилсин ва бизни улар 
билан бирга икром ва мағфират майдонига баробар 
киргизсин! 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish