-15-
Бу менинг отамдир
Отамни ўзларига бегона янги жамиятда илмий
шахсиятларини пинхон тутишга ва арзимас лиралари
билан меҳнат йўлига ўзларини уришга ёрдам берган ва
шижоатлантирган нарса, ҳижрат қилганлари собиқ
жамиятда ҳам айнан шундай йўл тутганликлари бўлди.
Зеро ўшанда ҳам вақтларининг ярмини талабалар
таълимига, масжид ишларинининг риоясига ва
одамларни Аллоҳга йўллаш ва даъват қилишга
сарфлардилар. Сўнг қолган ярмини дала ва ерларида
ҳамма деҳқон биладиган турли зироат ишлари билан
ўтказардилар.
Хотирамда қолган нодир суратлардан бири ҳеч
унутилмас мана бу ажиб кўринишдир; онам далада
51
қайнаган сув тўлдирилган катта қозон ортида
ўтирибдилар. Унда онам узум шингилларини чаяр ва
атрофга ёйиб чиқардилар. Отам эса сўритокдан узум
бошларини узар, уларни катта саватга солиб кўтариб
келар, сўнг мазкур қозон ортида ишларини давом
эттиришлари учун онам олдиларига тўкиб кетардилар.
Гўдаклик зеҳнимга ўрнашиб қотиб қолган ушбу
кўринишни ўша пайтда қандай изоҳлашни билмасдим.
Лекин
кейинчалик
билдимки,
икковлон
майиз
тайёрлашга шу қадар берилишгандики, болалари
нигоҳларидан қочиб кетмаслиги учун уни ўзларига
яқин жойга ўтқизиб қўйишганди.
Касб
мажбурияти
билан
илм
вазифалари
мутаносиблиги тўғрисида отам роҳимаҳуллоҳ тушунган
бу табиий ҳолат олим кишининг вужуди ва сулукида
Шомга ҳам кўчди. Шу сабаб айни йўлни тутишда давом
этдилар. Гарчи дала ва унинг ишлари энди бўлмасада,
озгина мол
52
билан меҳнат қилиш имконияти мавжуд эди.
Хотирамда айни шу далолатга ундайдиган бошқа бир
сурат ҳам муҳрланган. Лекин у Димашқдаги янги
ҳаётларига тегишли.
Димашққа етиб келишимиз билан жойлашган
хонамиздан бир йил ёки кўпроқ ўтиб бошқа мустақил
ҳовлига ижарачи бўлиб кўчдик. Бу ҳовли ҳозир
Шамдин деб номланадиган майдоннинг у бетидаги
Арафот номли кўчада эди. Эсимда бор, отам мен
таърифини келтирган иш бўйича жазирага сафар
қилгандилар. Бир кун менга, ана отанг келяптилар,
дейишди. Уйимиздан майдонга элтадиган тор кўча
бўйлаб чопдим. Ўша пайтда ёшим саккизларда эди.
Бирвақт қарасам ҳайвон тортаётган арава келяпти. Буни
бизда танбир дейишади, унга бир неча ёғидиш
юкланган. Отам юқорига ўрлаган тош кўчада арава
эгаси билан эгилган ҳолда, бор кучлари билан аравани
итариб келяптилар.!
Кўпчиликни ажиб фарқли кўринишда кўринган
ушбу жуфтлик ҳайратга солмасди. Лекин тўғри йўл шу
эди. Қадрият ва қарашлар тақозо қиладиган ҳолат мана
шу эди. Отам сўзлаб беришларича, курдлар мавзесида
обрўли бир киши шундай деган экан: “Бу шаҳарга
келган пайтингизда сизни бошқа кўпчиликка ўхшаб
муҳсинларнинг садақаларига қараб қолган кишилардан
бири, деб ўйлагандик. Лекин сиз меҳнатга бош билан
шўнғишингиз
ва
ўзингизни
садақадан
баланд
тутишингиз билан бизнинг ва аҳли илмнинг бошини
юқори кўтардингиз.”
Муҳими, отамнинг кўпчилик одамларнинг зеҳнида
аҳли илмга лойиқ бўлмаган ишларга киришганлари ва
фаолият юритишлари шариат олимларидан бир
53
олимнинг обрўсини одамлар наздида кеткизмади ёки
камайтирмади. Бу ҳол ҳатто дунёвий ишларга
ўралашиш дин олимларига ярашмайди, деб биладиган
кишилар наздида ҳам содир бўлмади.
Отам билан мавзе уламолари ўртасидаги борди-
келди тўхтовсиз давом этди. Мен бу олимларнинг
исмларини олдин зикр қилгандим. Бу учрашувлар доим
илмий муноқашалар билан тўлиб-тошарди. Хуфтон ё
шом намозидан то ярим тунгача давом этадиган бундай
учрашувлардан баъзиларига отам мени ҳам ўзларига
ҳамроҳ қилардилар.
Кўп ўтмай отамнинг исмлари мавзе уламолари
ўртасида имом шофеъий фиқҳидаги биринчи олим
сифатида машҳур бўлди. Отамнинг қўлларида шариат
илми толибларидан турли хили дарс оларди. Уларнинг
ичида жазирадан отам қўлларида таҳсил олишни қасд
қилиб чиққанларидан тортиб, мавзенинг ўзидан
курдлар ҳам ва хар-ҳил шаръий маъҳадларда таҳсил
оладиган араб талабаларгача ҳам бор эди.
Отам роҳимаҳуллоҳ Димашққа келган кунларидан
бошлаб тақрибан саккиз йил имомлик, хатиблик ёки
масжидда диний мударрислик каби ҳеч бир диний
вазифага боғланмадилар. Жамоат намозларига мулла
Қосим масжиди деб аталадиган, курдлар мавзесидаги
хонамизга яқин кичкина масжидда ҳозир бўлардилар.
Шамдин майдонига яқин мустақил ҳовлига кўчган
пайтимизда эса, намозларини Рукниддин масжидида
адо эта бошладилар. Мана шу ҳолда етти йилга яқин
давом этдилар. Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги
кирганда шу масжидда эътикоф ўтириб, уни то ҳайит
тонгигача тарк этмасдилар. Бу вақт мобайнида
фақатгина жума намозини Ҳанобила жомеъида
54
ўқирдилар. Мавзе уламоларининг ҳаммалари жумани
шу масжидда адо этишарди. Уларнинг бу масжиддаги
учрашувларининг одамлар руҳиятига жуда катта
таъсири бор эди. Мана шу нарса одамларнинг
кўпчилигини уйларидан, узоқ жойлардан жума куни
келиб айнан шу масжидда намоз ўқишга ундарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |