82
Ислом тавжиҳи маъҳадига қайтиш
Бу жомеъда то унинг номи 1953-йилда “Ислом
тавжиҳи” маъҳади деб номлангунча қолдим. Ҳақиқатда
мен бу йиллар мобайнида жуда кўп нарсалар истифода
этдим. Бу вақтларни мен илмий ҳаётимни таъсис этиш
йиллари санайман.
Ундаги катта талабаларнинг
кўплари устозим бўлишган.
Аммо икки устозим ва муршидим бўлган отам ва
шайх Ҳасан Ҳабнака роҳимаҳумоллоҳлардан кўп ва кўп
нарсалар олдим.
Лекин махфий илоҳий режа охири мени бузиб
бўлмас ёпиқ девор олдига келтириб қўйди.
Шаръий
мунтазам маъҳадга айланган бу макондаги таълим
олиш муддатим ўз ниҳоясига етганди. Қолаверса
бунинг
ортидан
мажбурий
ҳарбий
хизматга
чақирилаётгандим.
Олдимда
ҳарбий
хизматни
кечиктириш учун таҳсилимни мақбул бўлган жомиъий
даражада давом эттиришдан бошқа йўл қолмаганди.
Димашқ жомиъасидаги Шариат куллияси (факультети)
ҳали очилмаганди. Мажбурий
хизматни кечиктириш
йўлим Азҳар куллияларидан бирига киришим
билан
чегараланганди.
Отам истихора қилар ва маслаҳатлашардилар. Иш
хоҳламаганлари томонга айланиб кетаётганди. Чунки
мени дипломга эришиш ва
лавозимларга интилишдан
доимий огоҳлантириб келгандилар.
Қолаверса менга Мисрнинг аҳволи ва ундаги
бузуқликлардан қўрқардилар. Лекин нима қилса
бўлади? Бу масала олдида ҳеч қандай танлов йўқ эди.
83
Охири отам бу ҳолни ўз тартиб ва қизиқишларидан
устун бўлган Раббоний тартиб эканини сезиб қолдилар.
Шубҳа йўқки, ҳеч кимнинг қўли ёки ихтиёри бўлмаган
Раббоний бу тартибда фақат яхшилик бор эди.
Муқобили йўқ бу йўлга охири мени кузатдилар.
Менга узундан узоқ насиҳат қилдилар. Азҳарга
боришим шаҳодат ортидан ёки амалга эга чиқиш
мақсадида бўлмаслигини қайта эслатдилар. Олдиларида
аҳдимни янгиладим ва мақсад-ниятим тўғри эканини
таъкидладим.
Мисрга бориб ўша
йилнинг ўзида
Азҳар
жомеъасининг шариат куллиясига ўқишга кирдим.
Кунлар
ўтиб,
1956-йилда
Азҳардан
Шариат
куллиясининг
ижозасини
(дипломини)
олдим.
Димашққа отамга берган аҳдимга вафо қилганча
қайтдим. Шу йил охирида Тарбия вазирлиги эъдодий ва
санавий (араб мамлакатларидаги
таълим тизимининг
ўрта даражадаги ўқув босқичлари) мадрасаларда диний
тарбия таълими вазифалари учун мусобақа эълон қилиб
қолди. Ҳамма таниш ва дўстларим мени бу мусобақада
иштирок этишга чақиришди ва фурсат ғаниматлигини
эслатишди. Лекин ажиб бир қатъият билан буни рад
этдим. Бу билан отам мени қуваётган бу зуғутлардан
бохабар бўлишларини хоҳлагандим. Дўстларга эса ҳеч
қандай
лавозимга
ўтирмаслигимга
отамга
аҳд
берганман, деб узримни изҳор этдим. Дарҳақиқат отам
олдиларида аҳд қилгандим, қарор бергандим. Бу
аҳдимга ҳозиргача ҳеч хилоф қилганим йўқ.
Ҳозиргача тушунмаганим, изоҳлай олмаганим, отам
роҳимаҳуллоҳ кейинги йили фикрларини ўзгартириб
менга изн берганлари, балки шу йили эълон қилинган
мусобақада қатнашишни талаб этишлари бўлди.
84
(Бунинг
ҳикмати,
отам
роҳимаҳуллоҳ
мени
лавозимларга боғлиқ рағбатдан юқори туришимни ва
шариат, ҳамда дин илмлари билан дунёвий
манфаат
изламаслигимни хоҳлагандилар. У киши бу ҳолни
Аллоҳ азза ва жалла ҳаққида улуғ жиноят деб
кўрардилар. Вақтики менда ўзлари хоҳлаганларини
амалда кўриб хотиржам бўлгач, ўзи таклиф этилган
диний лавозимларга рози бўлишимда монеълик
кўрмадилар.
Мен
ҳам
диний
маърифат
ва
билимларимни лавозим илинжида ҳеч ишлатмадим.)
Мен иштирок этдим ва муваффақиятга эришдим. Шу
йилдан бошлаб таълим
тизимида фаолият юргиза
бошладим.
Шуни эълон қилиб қўйишим керакки, Аллоҳ мени
зоеъ
қилиб
қўйгани
йўқ.
Баъзи
дўстларим
қўрқитганидек одамларга боқиманда этиб қўйгани йўқ.
Балки мен умид қилмаган
85
саноқсиз неъматларига кўмиб қўйди. Буларнинг
бирортаси менинг ёки отамнинг тадбирларисиз амалга
ошди.
Уларнинг бирортаси кутилмаган ва ҳисоб-китоб
қилинмаган эди. Балки улар Аллоҳ азза ва жалланинг
қуйидаги оятининг дақиқ тасдиғи эди: “Ким Аллоҳдан
қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан)
чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган
томондан ризқлантирур.” (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
Ўзларининг қўрқитувчи огоҳлантиришлари билан
мени таъқиб этган у дўстларим бўлса, ўзлари мени
огоҳлантирганларидан ҳам ёмонроқ вазиятларга тушиб
қолишди...
Do'stlaringiz bilan baham: