Исломдаги мазҳаблар ва оқимлар Йўналиш тушунчаси ва йўналишлар - Муайян ақидавий масала бўйича бирлашган мазҳаб ва оқимлар мажмуи.
- Исломда 3 та йўналиш бор
- Суннийлик, шиалик ва хорижийлик
- Суннийлик йўналиши суннатга ва жамоага эргашиш тамойили бўйича бирлашган мазҳаблар мажмуаси
Йўналишлар - Шиалик – Ҳазрат Али ва авлодларининг барча мусулмонлардан устун экани ҳақидаги ғоя асосида бирлашган оқимлар мажмуи
- Хорижийлик – гуноҳ кабира қилган инсонни куфрга нисбат бериш ва раҳбарга қарши курашиш ғоялари асосида бирлашган фирқалар мажмуи
Мазҳаб тушунчаси ва мазҳаблар - Луғатда: йўл, йўналиш маъноларига эга
- Истилоҳда: Муайян шаръий масала бўйича мужтаҳид уламога эргашиш
- Исломда икки ақидавий ва тўрт фиқҳий мазҳаб мавжуд.
- Ақидавий мазҳаблар (таълимотлар): мотуридия ва ашъария
Мазҳаб тушунчаси ва мазҳаблар - Исломда мазҳабларнинг юзага келиши бу бевосита фиқҳ тарихи билан боғлиқ. “Фиқҳ” сўзи луғатда “тушуниш”, “фаҳмлаш” маъносида бўлиб, илм (яъни, билиш)дан кўра чуқурроқ маънони англатади. Унинг луғавий маъноси “бирор нарсани унинг нозик жиҳатларигача тушуниш, англаб етиш”ни билдиради.
Мазҳаб тушунчаси ва мазҳаблар - Истилоҳда эса: «Фиқҳ шаръий далиллардан фаръий ҳукмлар чиқаришни англатади». Шаръий далиллар деганда Қуръони карим ва ҳадиси шариф тушунилади.
- Фаръий ҳукмлардан мурод эса ибодот ва муомалотга оид ҳукмлардир.
- Содда ифода этганда, Қуръон оятларида ёки ҳадисларда муайян ишни қилиш ёки қилмаслик баён қилинса, фиқҳ мазкур ишни қандай қилиб, қандай ҳолат ва суратда бажариш лозимлигини шарҳлайди.
Ислом фиқҳи асослари - Ислом фиқҳининг бирламчи тўрт асоси борасида уламолар иттифоқ қилганлар:
- 1. Қуръони карим. Бу Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилган китобидир. Ҳар бир фақиҳ бирор нарсанинг ҳукми қандай эканини билмоқчи бўлса, аввало, Қуръонга мурожаат қилади. Ундаги мавжуд ҳукмни ҳеч иккиланмай қабул қилади.
- 2. Суннат. Муҳаммад (с.а.в.)нинг айтган сўзлари, қилган ишлари ва тақрирларидир. Расулуллоҳнинг ҳузурида биров бирон ишни қилган бўлса ва унга эътироз билдирмаган бўлсалар, “тақрир” дейилади.
- 3. Ижмоъ. Бир даврда яшаб ижтиҳод даражасига етган уламоларнинг муайян масалани якдиллик ила қабул қилишларига “ижмоъ” дейилади.
Ислом фиқҳи асослари - 4. Қиёс. Бирон бир масаланинг жавоби топилмаса, уни ўзига ўхшаш бўлган ҳамда Қуръон ва ҳадисда ечими аниқ баён қилинган масалага солиштириш орқали ҳукм чиқариш қиёс, деб аталади. Ушбу эслатилган тўрт асосий манбадан ташқари фақиҳлар суянадиган қўшимча манбалар ҳам бор.
Ижтиҳод ва мужтаҳидлар - “Ижтиҳод” сўзи луғатда бирор мақсадга эришиш йўлида бор имкониятни сарфлаш маъносини билдиради. Ижтиҳоднинг истилоҳий маъноси фақиҳнинг бутун салоҳиятини Қуръон ва ҳадисда ҳукми аниқ-равшан баён қилинмаган масаланинг ечимини топишга сарфлашини англатади.
Ижтиҳод ва мужтаҳидлар - Масалан, Қуръони каримда савдо-сотиқ ҳақида саноқли оят келган. Бу борадаги ҳадислар сони ҳам кўп эмас. Бироқ, олди-сотди масалаларга бағишланган алоҳида китоблар тасниф этилган. Юзага келган минглаб саволларга жавоб берилган.
Ижтиҳод ва мужтаҳидлар - Савдо ҳақида ислом манбаларида далилларнинг кўп эмаслиги эътиборга олинса, олимларнинг ижтиҳоди орқали кўп масалаларга ечим топилганини эътироф этиш мумкин.
- Ижтиҳод қилувчи олимга «мужтаҳид» дейилади. Ҳар бир олим ҳам мужтаҳид бўлавермайди.
Ижтиҳод ва мужтаҳидлар - Балки мужтаҳид илмнинг камида бешта соҳасини мукаммал билиши зарур бўлади:
- 1. Қуръони карим оятларини, уларнинг маънолари ва нозил бўлиш сабабларини энг нозик жиҳатларигача ёддан билиши.
Ижтиҳод ва мужтаҳидлар - 2. Ҳадиси шарифларни, уларнинг маъно-муродлари ҳамда ровийлари билан ёддан билиши.
- 3. Саҳоба ва тобеинлар ҳамда ўзидан олдин ўтган мужтаҳид олимларнинг фатволарини яхши билиши.
- 4. Қиёс илмини яхши билиши.
- 5. Араб тилини мукаммал билиши.
Мазҳаблар - Тўрт фиқҳий мазҳаб:
- Ҳанафий- асосчиси Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит (699-767)
- Моликий- асосчиси Молик ибн Анас (713- 795)
- Шофиий – асосчиси Муҳаммад ибн Идрис Шофиий (767- 820)
- Ҳанбалий – асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбал (780- 855)
Оқим ва фирқалар ҳақида - Оқим сўзи араб тилида “фирқа” сўзига маънодош бўлиб, ажралиб чиқувчи деган маънони билдиради. Исломда оқим–фирқаларга бўлиниш ман қилинган. Қуръони каримда Аллоҳ бандаларини тафриқа, яъни фирқа-гуруҳларга бўлинишдан қайтарган.
Оқим ва фирқалар ҳақида - Эътиборли жиҳати, мусулмонлар жамоасидан ажралиб чиққан оқимнинг ўзи ҳам яхлит эмас. Балки, ҳар бир оқим ўз ичидан яна турли тоифа ва гуруҳларга бўлинишини кузатиш мумкин. Мусулмонларнинг 73 оқимга бўлиниб кетиши, биттасидан бошқа ҳаммаси тўғри йўлдан адашиши ҳақида ҳадис борлиги маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: |