Ассалому алайкум



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-22- 
 
Қандай уйланганим ва отамга божа 
бўлганим ҳақида 
 
 
Ёшим ўн саккизга етганда отам роҳимаҳуллоҳ мени 
уйлатишни мақсад қилдилар. Эркак киши балоғатга 
етган вақтда ота ўғлини уйлатиши вожиб деган қавлга 
отам мойил эдилар. Никоҳга ҳожат бор ва отаси 
уйлатишга қодир деб билдилар. Бу ишларига 
Байҳақийнинг Абу Саъид Худрий ва Ибн Аббос 
розияллоҳу анҳумолардан ривоят этган қуйидаги 
ҳадисини далил қилдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимнинг фарзанди 
туғилса, унга исм ва адабнинг чиройлисини берсин. 
Балоғатга етганда эса уйлантирсин. Агар балоғатга 
етганда уйлантирмаса, у гуноҳ қилса, гуноҳи отасига 
бўлади.” У киши бу ҳадиснинг заифлиги ҳақидаги сўзга 


80 
ҳам парво қилмадилар. 
Менга уйланишни таклиф этганларида, мен 
кутмаган ва ўйламаган ёки чоғланмаган фавқулодда 
таклиф бўлди. Мен узримни баён қилдим ва уйланишга 
рағбатим йўқлигини таъкидладим. Лекин отам 
сўзларида туриб олдилар. Менга имом Ғаззолийнинг 
“Эҳё”ларидаги уйланиш, унинг зарурлиги ва фойдалари 
ҳақидаги 
гаплардан 
иборат 
саҳифаларни 
ўқий 
бошладилар. Менинг рад этишда турволишим, у 
кишининг уйлантиришга қасдлари муқобилида, отага 
оқ бўлиш маъноларидан бирини пайдо қилиши 
мумкинлигини кўрдим ва отам қасд қилган ишларига 
рози бўлдим. 
Менга отам ўз хотинларининг ўзимдан бир неча ёш 
катта бўлган синглисига совчи юбордилар. Мен буни 
рағбатларига бўйсунганим ва амрларига лаббай 
деганим учун қабул этдим. Мен отамнинг қўллари 
калталигини, уйлантиришни машруъ этадиган молнинг 
энг ками ҳам ўзларида йўқлигини билардим. 
Рағбатларини амалга оширишда ёрдам бўлиши учун 
кутубхоналарининг 
ўзларига 
қадрли 
бўлган 
китобларини сотганларини ҳам эслайман. 
Ва ниҳоят уйландим. 
Бу никоҳ менга улкан хайриятлар боиси ва 
мустаҳкам қўрғон бўлди. 
Кўнглимнинг юмшашида муҳим бўлган ва отамнинг 
амрларига ижобат қилишга миямни совутган нарса, 
масжидда бомдод намозини ўқиб келиб ухлаётганимда, 
тонг маҳал отам хонам эшигини тақиллатишлари 
бўлди. Бу уйланганимдан бир ҳафта ўтиб содир 
бўлганди. Ўшанда овозларини баланд қилиб менга 
хитоб қилдилар: “Сен ҳалиям ухлаб ётибсан. 
Ваҳоланки, сенга келган башоратлар тунни тўлалигича 


81 
сажда қилган ва шукр этган ҳолда ўтказишингни вожиб 
этмоқда.!!” Шовқинларидан уйғониб кетдим. Назарда 
тутаётган башоратлари ҳақида сўрагани ташқарига 
чиқдим. Отам айтдилар: “Бу кеч тушимда Расулуллоҳ 
соллалллоҳу алайҳи ва салламни бир тўп кишилар 
билан келганларини кўрдим. У кишилар саҳобалари 
эканини билдим. Расулуллоҳ менга: “Биз Саъидни 
уйлангани билан қутлагани келдик”, дедилар. 
Бу башорат менга ушбу никоҳдан саодатманд 
бўлганимни ҳис қилдирган биринчи ҳодиса бўлди. 
Шундан кейин бу никоҳ билан Аллоҳ икром қилган 
улкан яхшиликлар ва бугунгача давом этган 
фаровонлик тўхтовсиз кела бошлади. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish