-14-
Димашқдаги
47
янги ҳаёт
Аралаш
шахсият
Туркияда
яшаганларида
отам
ҳақидаги
маълумотларга ўзларидан эшитиб эга бўлганман. Аммо
Димашқда
ўрнашиб
олганларидан
кейинги
маълумотларим,
отамнинг
бошларидан
ўтган
ҳолатларга ўзимнинг тўғридан-тўғри хабардорлигим
натижаси эди. Энди мен воқеъаларни қамраб олиш ва
ҳодисаларни фаҳмлашга имкон берадиган ёшда эдим.
Димашқда, ўзлари ўрнашган курдлар мавзесида
чуқур илм ва тақвода танилган ажойиб уламолар билан
танишдилар. Улардан мулло Абдулмажид, мулло Али,
шайх Муҳаммад Жазв, мулло Саъид, мулло
Абдулжалил ва мулло Холидларни эслайман. Отам
билан улар ўртасидаги танишув масжидда учрашиб
қолиш, йўлда ё дўконда кўришиб қолиш ёки илмий
мавзудаги
савол-жавобга
ўхшаш
ўткинчи
муносабатларда
бўлганди.
Буларни
айтишдан
мақсадим,
отамнинг
Димашққа
илк
келган
пайтларидаги
ҳолатлари
дин
олимларидан
бирортасининг назарини жалб қиладиган бўлмаган.
Хусусан биринчи келган вақтларида олди-сотди ва
бозор билан муомала ишларида бандликларида шундай
бўлган.
Отамнинг кўринишларидаги ҳамма нарса у кишини
омма одамлардан бири эканликларига далолат қиларди.
Аҳли илмга боғлиқлик ва кўринишда уларга ўхшашлик
йўқ эди. Илк кунларидан салла, жубба ва буларга
48
ўхшаш уламоларнинг кийимларини киймасликка
интилдилар. Аммо фуқаҳолар масалан тожир, саноатчи
ёки деҳқоннинг уламо кўринишида кўринишни кариҳ
билишган. Шунингдек дин ва унинг ҳукмларини яхши
биладиган
забардаст
уламоларни
мазкурларнинг
кўринишида бўлишини ҳам макруҳ санашган.
Лекин ушбу уламоларнинг отамга нисбатан эҳтимом
ва ҳайратли назарларини жалб қилган нарса уларга
отамда кўринган фиқҳий маълумотнинг дақиқлиги ва
кенглиги бўлган. Бу эслашга арзимайдиган ўткинчи
муносабатларда юзага келганди.
Демак бунинг ортидан отам ва ўша уламолар
ўртасида садоқат ва дўстлик алоқалари тикланган. Кўп
ўтмай отам курдлар мавзесида курд уламолари
ўртасида биринчи шофеъий фақиҳ бўлиб танилдилар.
Бошда атрофдаги курд толиблар у кишига йўналган
бўлса, сўнг Димашқнинг ҳамма мавзеларидан,
мадрасалар ёки шайхлар қўлида таълим олаётган
шаръий илм толибларининг аксари отам сари юзланди.
49
Отамнинг Димашққа ҳижратдан олдинги илм,
талабалар риояси ва уларга дарс беришдек ҳолатларига
қайтишни Аллоҳ таоло мана шундай хоҳлади. Яна отам
фиқҳ, тафсир ва турли дунёвий илмлардан дарс бера
бошладилар. Лекин отам бир вақтнинг ўзида ҳожат
тақозо қилиши биланоқ бошқа тирикчилик ишларига
ҳам аралашардилар. Бундан малолланмасдилар ва ор
қилмасдилар. У кишини таниган доираларда отамнинг
икки шахсиятлари бор эди. Бири ибодатли олим ва
фақиҳ шахсияти бўлса, иккинчиси тожир ёки
хунарманд шахсияти эди.
Лекин одамлар отам раҳимаҳуллоҳ сулукларидаги
бу жуфтликни қандай қабул қилишди?
Агар биз аксар уламоларнинг таржимаи ҳолларини ёдга
олсак, уларнинг ҳар бирларининг ҳаётларида бу
жуфтликни
топамиз.
Балки
бу
ҳол
матлуб
комилликнинг кўриниши эканини биламиз. Шундан
маноқиблари ва уларга мақтов дунёни тутган кўпгина
олимларни
хунарманд,
деҳқон
ёки
савдогар
бўлганларини кўрамиз. Уларнинг тирикчиликлари қўл
меҳнатлари ва пешона терлари билан эди.
Кейинчалик бу урф бизнинг замонимизга келиб
ўзгариб кетди. Энди аксар одамларнинг кўзида олим
қачонки касб ва ишдан юқори бўлса олим саналадиган
бўлди. Агар у бозор ёки тирикчилик сабаб, тер тўкиш
даражасига
пастласа
шаънига
доғ
туширган
ҳисобланди. Бўлгандаям уларнинг назарида бу олим
илмига доғ туширган бўлади. Аммр олим кишининг
илми уни емайдиган ва ичмайдиган фариштага
айлантира оладими?
Албатта олим касб-ҳунар ишларига шўнғишдан
амалда ўзини баланд тута олади. Лекин ейиш, ичиш,
50
оила ва уй-жойга бўлган ҳожатдан баланд туролмайди.
Бу ҳолатда у ё давлатнинг берганига ва ўзига
ўхшаганларга ажратилган ажратмалар ҳисобига яшаши
мумкин. Ё муҳсинларнинг хайр ва эҳсонларига қараб
қолиши керак бўлади. Шариат ўлчови ва ҳукмига кўра
унисидан ҳам, бунисидан ҳам яхшиси олим тирикчилик
йўлидан ажраган бўлиши керак. Бу нарса унинг
мустақил
манбага
таянишида
ва
одамлардан
бехожатлигида амалга ошади. Шу сабабли у қандай
бўлишлари ва қайси табақа ёки тоифага мансуб
бўлишларидан
қатъий
назар
одамларнинг
қизиқишларидан ёки уларни риоя қилишдан бош
тортиш машаққатларидан қутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |