Ассалому алайкум


-10-  Маслаҳатлашув ва аҳдлашув



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-10- 
Маслаҳатлашув ва аҳдлашув 
 
 
Отам айтадилар: “Ҳижрат ҳақида ўйласам мени 
хавфу қўрқинч ҳислари қуршаб оларди. Инсон 


35 
ватанидан ўзини ажратиши ва бошқа алоқаларини 
тикланмас равишда узиши осон иш эмас эди. Бир кун 
Қуръон тиловат қилиб ўтирганимда бир оятга етиб 
келиб, унда узоқ тўхтаб қолдим. Бу оят мени чулғаб 
олган ҳадикларни яксон қилиб, ватанимдан тезликда 
ҳижрат қилишга бўлган рағбатимни кучайтириб 
юборди. Бу оятда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ким 
Аллоҳ йўлида ҳижрат ҳилса, ер юзида кўп паноҳ 
бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан 
Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб 
чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки 
унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. 
Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир.» (Нисо 
сураси, 100-оят) 
Бу оятдан мен, агар ҳижрат қилсам учинчиси йўқ 
икки натижадан бирига рўбарў бўлишимни билдим. Бу 
иккиси ҳам ютуқ, яхшилик ва саодат эди. Мана шу 
пайтда мен ҳижрат учун тайёргарликка рози ва 
хотиржам ҳолда қарор қилдим. 
Онангизга ўзимнинг қарорим ҳақида сўзладим ва бу 
тўғрида маслаҳатлашдим. Аллоҳнинг тавфиқи туфайли 
у киши ўзим кутган нарсанинг тескарисига мойил 
бўлганди. Онангиз мени тезроқ ҳаракат қилишга 
ундади. Шунда мен айтдим: “Иш сиз ўйлаганчалик 
осон эмас. Биз йўқлик ва фақирлик чангалига 
тушишимизни тасаввур қилишингиз керак. Биз бу ерда 
баҳра олаётган неъматларимиз маҳрумликка айланиши 
мумкин. Шунинг учун бу розилигингиз билангина 
кифояланмайман. Тоинки менга аҳд ва ваъда берасизки, 
ҳар қандай ҳолда ҳам рози ва собир бўласиз, менга 
оғринтириб ёки надомат чекиб муомала қилмайсиз.” 
Менга шундай жавоб қилдилар: “Аллоҳ таоло фосиқ 
ва кофирни ҳам ризқлантиради. 


36 
Сиздек инсонни ризқлантирмасмиди?” 
Мен айтдим: “Аллоҳ бизни мусибатлар билан 
хоҳлаганича имтиҳон қилиши мумкин. Сизнинг 
айтганларингизга кафолат йўқ. Эҳтимолларнинг энг 
ёмонини тасаввур этишимиз керак.” 
Биз Шомга, яъни Димашққа ҳижрат қилишга, бу йўлда 
йўлиқадиган ҳар қандай яхши ва ёмонни розилик ва 
бўйсуниш билан қаршилашга аҳдлашдик, ваъдалашдик. 
Лекин ҳижрат нима учун айнан Шомга? Масалан 
Ҳижоз каби бошқа жойга эмас? 
Отам роҳимаҳуллоҳдан бу саволни сўраш ҳаёлимга 
келмаган экан. Лекин кейинчалик бунга аниқлик 
киритдим, 
деб 
ўйлайман. 
Билишимча, 
отам 
раҳимаҳуллоҳ Шомни ҳурмат қилардилар ва муқаддам 
ер, дея таърифлардилар. Шом фазли ҳақида жуда кўп 
ҳадисларни ёддан билардилар. Бу ҳадисларнинг 
баъзилари заиф бўларди. Лекин ичида саҳиҳлари ҳам 


37 
бор эди. Димашқ ва хусусан Ғувтанинг (Димашқ 
яқинидаги водий) фазилати ҳақида Заҳабий саҳиҳ 
деган, Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда 
шундай дейилади: “Катта малҳама (келажакда 
бўладиган 
фитналардаги 
катта 
жанглар) 
куни 
мусулмонларнинг чодири (қалъаси) Ғувта дейиладиган 
жойда бўлади. Унда Димашқ деган шаҳар бордир. У 
ўша кунлари мусулмонларнинг яхши манзилларидан 
бўлади.” Отамнинг фикрларича, Ҳижозга зиёратчи ва 
умрачи ўлароқ бориб туриш, уни ватан тутиш ва Макка 
ё Мадинада яшашдан кўра яхшироқ эди. Зеро, бу 
муқаддас жойларда узоқ туриш, уларга нисбатан одоб 
ва мажбурият қоидаларини унутишга олиб келарди. 
(Фикр ва одобни мулоҳаза қилинг. – тарж.) 
Менга кейинчалик отамнинг Шомга, хусусан 
Димашққа боғланиб қолишлари, уни қанчалик 
севишлари ҳақиқати маълум бўлганди.. Саксонинчи 
йиллари “Ихвон фитнаси” асносида бу шаҳарнинг 
уламолари ва ёшларидан бир гуруҳи у кишини зиёрат 
қилгани келганда, улардан бири деди: “Бизга етиб 
келишича, сиз Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиш 
ҳақида ўйлаган экансиз?!”. 
Шунда отам мана бундай жавоб қилгандилар: 
“Менинг Шомга боғланиб қолишим, тоғ четида 
ўрнашиб қолган тошга ўхшарди. Ундан фақат суғуриб 
олингандагина қимирлашим мумкин!!” 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish