95
қаноатлантирмас, балки бомдоддан икки ёки уч соат
олдин уйғонишга ҳаракат қилардилар.
Аввал енгил
икки ракат ўқиб олардилар. Сўнг ракатни Аллоҳ қанча
хоҳлаган бўлса шунча чўзардилар. Саҳар вақти
кирганда жойнамозларига ўтириб, нуқсонлари учун ва
келажакда борадиган Кунларидан хавф сабабли,
ўзларини маҳзунлик ҳиссиётларига топширардилар.
Гоҳида арабчалаб, гоҳида эса курдчалаб тўхтовсиз
хўнграб йиғлаган кўйи Аллоҳга муножот қилардилар.
Димашққа келган илк даврларимизда,
битта хонада
ҳаммамиз жамулжам яшаган кунларимизда, отамнинг
йиғи овозларидан ва муножот товушларидан неча
марталаб уйғониб кетардим. Саҳар чоғи ва ундан
олдинги онларда ўлим ҳақидаги, ўлимдан
кейинги ва
боражак Кунлари хусусидаги сўзларини неча марта
эшитардим. Сўнг ўша кунлардан бери зеҳнимда ёд
бўлиб кетган қуйидаги байтларни йиғлаган ҳолда
такрорлардилар:
Эй замирдагини кўрадиган ва
эшитадиган Зот Ҳар
кутилаётган нарсага тайёр
Ўзингсан
Эй саховат хазинаси
“Бўл”да мавжуд зот!
Бергин, ҳар яхшилик
манбаси Ўзингсан
Сенга васила учун менда
фақирликдан ўзгаси йўқ
Шундан Сенга фақирлигимни
муҳтожликла кўтардим
Эшингингни қоқишдан бошқага
менда мажол йўқ Агар рад
96
этилсам қай бир эшик энди
қоқардим?
Сенинг саховатинг осийни
умидсиз этмас Фазлинг буюк
ва бераринг кенг Зотсан!
(Шеърий завқ йўқлиги учун таржимонни маъзур
тутасизлар)
Қолаверса отамнинг намозлари бизникига ўхшаган
тилдагина тиловат қилинадиган,
тана ва аъзоларгина
одатланган ҳаракатлардан иборат бўлиб, қалбимиз эса
дунё ва унинг ишларига бурилган, ўқиётган ва
такрорлаётган нарсаларидан тўсилган ҳолатдаги намоз
эмасди. Балки у киши намозга кирсалар Аллоҳнинг
ҳузурида хорлик ва кичикликдан бир “нарса”га
айланардилар.
Бу
ҳол
отамнинг
жисм
ва
кўринишларини Аллоҳ азза ва жалланинг муножотига
юзланган ҳис ва туйғулар ортига етакларди.
Ҳужраларида ёлғиз холи бўлсалар ҳам ёки масжид
меҳробида ошкора, намоздаликларида бу ҳол неча
марта такрорланганди.
Баъзида илм мажлисларида бу
ҳол юзага келиб, уни тўхтатар ва намозга туриб
кетардилар.
97
Менга
“Ислом
тавжиҳи”
маъҳадининг
илк
талабалари ва битирувчиларидан бўлган устоз, шайх
Хойр Албий айтиб бергандилар. Бир тонг отамнинг
зиёратларида ўтирган эканлар. Отам у кишидан байт
ўқиб беришни сўрадилар.
Шайх Хойр Албийнинг
ғамнок овози ва кучли руҳонияти бор эди. У киши
байтларни ўқишни бошлади. (Қайси байтлар эканини
билмайман). Отам худди Қуръон тинглаётгандек, у
кишига хушуъ ва одоб билан қулоқ тутдилар. Сўнг
отамни ҳол эгаллай бошлади ва қаттиқ ҳайқирвордилар.
Байт ўқиётган шайх чўчиб тушдилар. Кейин отам байт
ва байтчини ташлаб намозга турдилар.
Отам роҳимаҳуллоҳ кўпгина толиби илмлар ва
исломчиларни койирдилар. Чунки улар даъват билан
машғулмиз десаларда, намозни фақат
аъзолар адо
этадиган вазифалар ва ёдлаб қайтариладиган лафзлар
деб қабул қилишарди. Яна Аллоҳ билан алоқалари
бўлган намозда, ўзидан ғурурланган кучли шахсдек
гердайиб бошни осмонга кўтариб, оёғининг бирини
чўзиб бошқасини тик тутган ҳолда туришарди. Мени
эса ана шу одамларнинг одатларига ўрганиб қолишдан
ва
мақтанчоқликлари
ўтиб
қолишидан
доимо
огоҳлантирардилар.
Ваҳоланки инсон бу вақтда (Аллоҳ билан
мулоқотда) кўп хорлик ва зиллат мақомида бўлиши
лозим эди.
Do'stlaringiz bilan baham: