Ҳазрати қусам шайх ансамбили



Download 30,26 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi30,26 Kb.
#158475
Bog'liq
QUSAM SHAYX ANSAMBILI


ҲАЗРАТИ ҚУСАМ ШАЙХ АНСАМБИЛИ.
Ўтмишда Нахшоб, Насаф каби номлар билан аталган Қарши шаҳри мамлакатимиз тарихида муҳум аҳамият касб этади. Қариб уч минг йил илгари вужутга келган кўҳна шаҳар Марказий Осиёнинг энг йирик илм-фан ва маданият марказларидан биридир. Илк уйғониш давридан бошлаб Насафдан олиму, уламолар, шоиру-саньаткорлар, улуғ муҳаддислар етишиб чиққан. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра 8-12-асрларда Ўрта Осиёда 3000 дан ортиқ муҳаддис олим яшаб фаолият юритган. Ушбу олимларнинг 1000 нафари Самарқандда, 600 нафари Бухорода, 400 нафари эса Насафда туғулиб камолга етган. 10-асрда Насаф шаҳрида мусулмонларнинг илмий мажлиси (Конгресси) «Мажлиси тадрис» ўтказилган. Шаҳар ўзининг Ислом оламида ва илм-фанда юксак мақомга эга бўлгани учун “Мадина” нисбаси берилган тўрт шаҳарнинг бири бўлган. Насаф таъсирида унинг арофидаги қасаба ва қишлоқларда ҳам фан-маданият ривожланди. Қомусий олим Абдукарим Муҳаммад ас-Саъмоний (1113-1167) ўзининг «Китоб ал-ансаб» асарида Насаф шаҳари ва унинг атрофидаги манзиллар ва улардан етишиб чиқган олиму-уламолар ҳақида қимматли маълумотларни зикр этган. Жумладан ҳозирги Косон тумани ҳудудида ўша даврда аҳоли гавжум ва обод бўлган манзиллар Косон, Офурон, Тадёна Балад ҳақида маълумотлар учрайди. Асарда Косондан Абу Абдураҳмон Муоз ибн Яъқуб ан-Насафий ал-Косоний (Олим, зоҳидликка оид ҳадис тўплаганлар, ҳижрий 219 (милодий 834-йил) Насафда жомеь масжид ва работ қурдирганлар), Абу Наср Аҳмад ибн Жаъфар ал-Косоний (адиб, шоир, фозил ва фиқҳ билимдони), Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафий ат-Тадиёний, Иброҳим ибн Хабаҳон ат-Тадиёний сингари замонасининг фазил зотлари камолга этгани ҳақида қайд этилган. Қадимда Нахшоб воҳаси деб аталган Қашқадарёнинг қуйи оқимидаги бепоён кенгликларда бизнинг давримизга қадар юздан ортиқ археологик ва меморий ёдгорликлар сақланиб қолган. Ҳазрати Қусам шайх (Пудина, 11-19-асрлар), Султон Мир Ҳайдар (Касби 11-16 аср), Имом Муин Насафий (Қовчин, 12-16 аср) ансамбллари, Абу Убайда ал-Жарроҳ зиёратгоҳи (Қарши шаҳри, 12-14 асрлар), Кўкгумбаз жомье масжиди (Қарши, 16-аср), Чоргумбаз жоме масжиди (Косон, 16-аср) сингари обидалар бугунги кунда тадқиқотчилар, зиёратга келувчи кишилар диққат эътиборида.
Пудина Косон тумани марказидан 12-15-км узоқликда Қарши-Косон автомобил йўли ёқасида жойлашган, Қашкадарё воҳасидаги энг сўлим ва қадимий қишлоқлардан бири саналади. Юқорида таъкитлаб ўтганимиз Муҳаммад Сомъоний қайд этган Насаф қасабаларидан бири Тадиёна Пудинанинг қадимги номидир. Пудинада қайси даврдан бошлаб аҳоли муқим яшай бошлагани ҳақида қуйидаги мулоҳазаларни келтириш ўринли. Воҳанинг кўҳна маркази Ерқўрғоннинг шаҳар сифатида шаклланган даври милоддан аввалги 7-6 асрларга бориб тақалишини ва Пудинанинг асрлар мобайнида Қуйи Қашқадарёнинг пойтахти, Моварауннаҳрнинг йирик сиёсий, маданий маркази бўлган Нақшабнинг шундоққина этагида (Ерқўрғон шаҳри харобаларидан 5-6 км ғарбда) жойлашган Тадиёна-Пудина ҳам милоддан олдинги асрлардаёқ аҳоли манзили сифатида шалланиб улгурган. Буни қишлоқ ҳудудидаги ўз тадқиқотини кутиб ётган иккита нисбаттан катта ҳажмдаги археологик ёдгорликлар ҳам тастдиқлайди. Пудина ва унга ёндош Мудин қишлоқи ўрнида Нахшоб (Ерқўрғон) шаҳри зодагонларининг дала-ҳовлилари бўлган. Мудин сўзи топонимик луғатларда «дарахт», «ўрмон» маъноси англатиши қайд этилган. Тупроғи унумдор, дов-дарахтларга бурканган Бу ердан Буюк Ипак йўли ўтганлиги сабаб карвонсаройлар, мусофирхоналар, ҳовузлар, савдо расталари сардобалар бунёд этилган. Бугунги кунда маҳаллий аҳоли томонидан Ҳазрати Қусам ота номи билан аталадиган қишлоқ марказида қад ростлаб турган зиёратгоҳ мажмуаси ҳам ўрта асрларда бунёд этилган табаррук қадамжодир.
Ҳазрати Қусам шайхнинг тўлик исмлари Хонзода Муҳаммад ал –Машҳур Қора Хожа Атойи ўғли Қусам шайх бўлиб, 12-аср охири (1198-ёки1199-йил) 14-асрнинг биринчи ярими(1336-ёки1338-йил) давомида ҳаёт кечирганлар. Бир юз қирқ йил умр кўрганлар. Қусам шайх Туркистонда Султон ул-Орифин Хожа Аҳмад Яссавий хонадонида дунёга келган бўлиб, Гавҳари Шахнозбегимнинг фарзандидир. Қусам шайхнинг оталари эса бухоролик Ҳусайн шайх авлодидан Хонзода Муҳаммад Хожадир. Қусам шайх ёшлик чоғида илм талабида укалари Исоқ Муҳаммад ва Манзур Муҳаммад билан Ислом маркази бўлган араб ўлкаларига таълим олиш учун борадилар. Бир неча йил ўтиб қайтишади. Қусам отанинг укалари Балх ва Насаф (Миришкор тумани ҳудудида) вилоятларида шаҳит кетишади. Қусам шайх эса Пудинани ўзларига абадий макон тутадилар. Қусам ота даврида Пудина диний ва дунёвий илимларни тарғиб этувчи марказ сифатида янада тараққий топди. Турли ўлкаю шаҳарлардан толиби илмлар кела бошлашди. Пудинада Қусам ота ва авлодлари даврида мадраса, масжитлар, работлар, мусофирхоналар, шифохона, кутубхона, сардоба ҳовузлар, барпо этилган. Қусам ота талабаларга сабоқ бериш билан биргаликда деҳкончилик ва табиблик билан ҳам шугулланганлар. Пудина ҳадисшунослик мактабида таълим олган талабалар замонасининг етук уламолари бўлиб етишганлар. Саид Амир Кулол, Шайх Шамсиддин Кулол (Муҳаммад Тарағай ва Амир Темурнинг пири) Хожа Ориф Ревгароний, Баҳовиддин Нақшбандий сингари улуғ зотлар илм олиш учун Пудинага Қусам Шайх ҳузурига келганлар. Қусам ота боқий дунёга рихлат қилганларидан сўнг шу ерга дафн этилган. Даврлар ўтгандан сўнг ҳазрат мақбараси атрофида авлодлари ва шогирдларининг даҳмалари вужудга келди ва халқимизнинг мукаддас қадамжоларидан бирига айланди.
Қусам шайх ансамбили еттита мақбара, икта масжид, гумбазли дарвозахона ва таҳоратхона иборат. (Кексаларнинг гувоҳлик беришча ўтган асарнинг 20-40 йиллари оралиғида ансамбл таркибидаги кўплаб бинолар вайрон бўлиб кетган. Бу ердаги ноёб қўлёзмаларнинг қишлоқ чеккасига олиб бориб ёқиб юборилгани, бир неча имомларнинг қатағон қилинган). Қусам ота меъморий мажмуасига гумбазли дарвозахона орқали кирилади Ҳовлининг ғарб томонга кетган йўлак гумбазли, уч томони айвон билан ўралган масжидга олиб боради. Масжид Бухоро хони Абдуллахон 2 қурдирганлиги ҳақида накл қилишади. Масжид ёнидаги пишиқ ғиштлардан терилган қудуқ бор. (Ўтмишда қирғоқчилик бўлган маҳаллар аҳоли жонига оро кирган. Ҳозирги кунда ҳам аҳоли фойдаланишади). Масжид ёнидаги атрофида бир неча улкан тутлар ўсиб турган пастлик ҳовуз ўрни ҳисобланади. (Пудиналик нуронийларнинг нақл қилишларича Араб мамлакатларидан қайтаётган Қусам отанинг туяалари Пудина ҳудудига келганда худди шу ҳовуз ўрнида чўкади ва уч кун ўрнидан қўзғалмайди. Шайхнинг туяси ҳислатли бўлиб, чўкиб уч кун қўзғалмаган жойни Қусам шайх ўзларига макон тутишлари керак эди. Туя чўккан жойда фурсат ўтиб ҳовуз қазилган). Дарвозахонадан туғрига юрсангиз Қусам отанинг суюкли шогирди Севинч ота даҳмаси зиёратчилар дуч келадиган илк, кичик ва хашамсиз мабара. Ушбу даҳманинг ансамбилданги бошка мақбараларга бориладиган йўлак ёқасида жойлашганлиги ҳақида ҳам халк орасида қуйдаги нақл мавжут. Қусам шайхдан кўплаб толиби илмлар таълим олганлар. Улар шайхнинг розилиги билан ўз туғулиб ўсган масканлари ва бошқа ҳудудларга диний илмларни тарғиб этиш учун жўнаб кетишган. Бироқ Севинч ота ҳамиша Қусам шайхнинг ҳузурларида бўлиб шайх вафот этгунларига қадар хизматларини қилган. Ҳазрати Қусам шайх вафот этишларидан олдин садоқатли шогирди Севинч ота оламдан ўтса менинг қабримга бориладиган йўлак ёқасига кўйинглар, токи мени қабримни зиёрат қилишга келган кишилар аввал Севинч отани зиёрат қилсин деган эканлар. Севинч ота мақбарасига туташ усти ёпиқ тиловатхонадан туғрига йўналган пишиқ ғишт ётқизилган ва атрофи девор билан қабристондан ажратилган йулак сўнгидаги пиллапоялардан тушар экансиз маҳобатли хонақо масжидга дуч келасиз. Тўққиз гумбазли масжиднинг тўрида меҳроб ва имом-хатиблар ваз ўқишга мўлжалланган супа мавжут. Масжиднинг шарқ томонидаги унга ёндош саҳни анча кенг бўлган усти гумбаз билан ёпилган зиёратхона (тиловатхона, ўтмишда дарсхона вазифасини ўтаган) орқали иккинчи ва учинчи хоналарга ўтилади. Тўрдаги яъний учинчи хонада Қусам ота дафн этилган. Иккинчи хонадаги кабр кимга тегишли эканлиги ҳақида аниқ маълумот мавжут эмас. Айримлар ушбу мақбарада Қусам шайхнинг ўғиллари дафн этилган деса, айримлари Қусам отанинг рафиқаси дафн этилган дейди. Бу ўринда биринчи фикр тўғри бўлиши эҳтимоли юқорироқ. Қусам шайх қабрлари тепасида авлиёлик белгиси саналга Қусам шайхга тегишли бўлган қадимий «туғ» сакланиб қолган. Худди шундай «туғ» иккинчи хонада ҳам мавжут. Демак иккинчи хонадги қабрда ҳам авлиёлик мартабасига эришган киши дафн этилган. Мақбаралар қурилишида юпка тўртбурчак ғиштлардан фойдаланилган, усти гумбаз билан ёпилган. Мақбараларга кириш учун кичик равоқли дарчалар қўйилган. Бунинг ҳам ўз рамзий маноси бор. Зиёратга келувчилар энгашиб яъне авлиёларга ҳурмат бажо келтириб киришлари лозим. Мажмуа таркибидаги кейинги мақбарага масжид ичкарисидан кирилади. Унинг қурилиш услуби бошқа мақбаралардан мураккаблиги фарқланади. Бу ерда иккита қабр мавжут. Уларда Ҳазрати Қусам шайхнинг ўғли ва келини Балх ҳукмдорининг қизи дафн этилганлиги зиёратгоҳ ходимлари томонидан таъкидланади. Масжидни ғарб томондаги мақбаралар торроқ йўлак туташ тиради. Биринчи мақбара бошқалари сингари квадрат тархли эсам туртбурчак (чўзинчоқ шаклда), усти учта балхи гумбазлар билан ёпилган. Унда бешта қабр бўлиб, улар устига битиклар битилган мармар тошлар ўрнатилган. Қабр тошларига дафн этилган кишининг исми шарифи, Қуръон оятлари билан биргаликда шеърий байтлар ҳам битилган. Мақбарадаги биринчи бошкаларига нисбаттан катта қабр тошнинг битиклари ҳам йирик қилиб ишланган. Маҳаллий халқ орасида “кўк тош” деб аталади. Тошнинг юза қисмига махсус ишланган қабариқ қисмга зиёратгоҳ ходимлари томонидан доимий равишда сув солиб қўйилади. Кўк йўтал хасталигига чалинган болаларга шу сувдан ичириб шифо топишган. Чунки тошга Қуръони каримнинг дардларга шифо бўлувчи оятлари ёзилган. Қабртошларнинг икктаси аёл кишиларга тегишли. И.Усмонов, Б.Намозов ва Н.Эшпўлатовларнинг «Қусам шайх» рисолаларида келтирилган маълумотларга қараганди: биринчи қабртошда «Мансур Муҳаммад, Хожа Муҳаммад ўғли 978 (ҳижрий) йил», иккинчи қабртошда «Махпират Бобохўжанинг қизи, 976 (ҳижрий) йил сафар ойи», учинчи қабртошда «Муборак малика Исо хўжа қизи, 993 (ҳижрий) йил», тўртинчи қабртошда «Аҳмадбек ўлди», «Амир Муҳаммадбекнинг ўғли», «Амир Анварнинг ўғли» деган ёзувлар қайд этилган. Тўртинчи қабртошда шеър ҳам битилган. Форсийдан таржимаси:
Яшаш ажойиб, лекин афсус абадий эмас.
Беш кунлик ўтадиган умрга ишониш керак эмас.
Афсус йўқолади инсонинг сарви,
Бизнинг ёшлигимиз абадий эмас.
Оллоҳ очилган гул каби тоза ва назокатлидир
Сен замин бағрида тўлиб-тошасан,
Ундан шафқат кутма, ундан асар йўқ.
Ижод қил! Лекин ўзингни жаҳоннинг
эгасиман деб ўйлама.
Ҳақиқий эр йигит учун
Эзгу ном қолдиришлан ўзга яхши йўл йўқ…
Дарҳақиқат инсон умрининг ҳар дақиқасини ғанимат билиб ўз кучини, меҳнатини эзгу ишларга сарфламоғи, ижоди, ўз ҳунар орқали жамиятга наф келтириб ҳурмат эътибор қозонмоғи лозим. Ушбу қабртошлар биз учун ўтмишнинг бир сахифасигина бўлиб қолмай, шу билан биргаликда аждодларимизнинг юксак далолат беради. Чунки оддий тошни ҳаттотликнинг гўзал намунасини ҳеч бир муболағасиз санъат асарига менгзаш мумкин.
Мажмуа таркибидаги кейинги мақбарада Қусам Шайхнинг укалари Исоқ Муҳаммад ва Мансур Муҳаммадлар дафн этилган. Мақбара квадрат тархли бўлиб, олд қисми хашамсиз пештоқли, балхи гумбазли. Маълумки Қусам шайхнинг укалари Балх ва Миришкорда шаҳид кетишган. Миршкорда Исоқ Муҳаммад шаҳид бўлган жойда халқ томонидан мақбара қурилиб зиёратгоҳга айлантирилган. Сўнги даҳма “Ҳур қизлар” макбараси деб номланади. Унда иккита қабр мавжут. Мақбаранинг ички деворида деворий безак: мовий тусдаги кошинкокори безак ва меъморий ҳаттотлик намунаси сақланиб қолган.
Қусам ота меъморий ансамбили барча бинолар “мусулмон ғиштлари” атамаси билан юритиладиган тўғри тўртбурчак пишиқ ғиштлардан қурилган. Тадқиқотчиларнинг илмий хулосаларига кўра комплекс ғоят заковатли уста меъморлар томонидан зилзилаларга бардошли қилиб аниқ хисоб-китоблар асосида 11-12 асрлардан то 19 аср оралиғида қурилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Жумладан Л. Ю. Маньковская ўзининг «Қашқадарё воҳасининг архитектура ёдгорликлари» китобида ансамбилнинг меъморий-тарихий аҳамияти жуда катта эканини таъкидлаб 10-20-асрлардаги меъморчиликнинг бир бутун музейи бўлиб, ўзида архаик меъмориал биноларнинг турларини, уларнинг Ўрта Осиёдаги илк намуналарини сақлаб келган, дейди. Юкорида Пудинадаги кўплаб кўҳна обидалар ўтган асрда қаровсизлик ва собиқ шўро талотўплари натижасида йўқликка юз тутганлигини таъкидлагандик. Пудина сардобаси ҳам ушбу «қисматдан» бенасиб қолмаган. Маълумотларга кўра Қашкадарё воҳасида ўтган асрнинг бошида 29 та сардоба бўлган. Қусам шайх зиёратгоҳининг шундоққина ёнида жойлашган сардобабўлган. Қирқ зинали усти улкан гумбаз билан ёпилган сардоба 50-60-йиллар оралигида ўпирилиб тушган. Кексаларнинг таъкидлашларича сардобага махсус нов оркали сув келиб турган. Марказий Осиёда сардобалар қурилиши 10-12 асрлардан бошланган. Пудина сардобаси ўлкамиздаги кўҳна сув иншоатлардан бири бўлиб, Қусам шайх мажмуаси қурилган даврда яне 11-12 асрларда бунёд этилган.
Пудина қишлоғи ва Қусам шайх ҳақида ўрта аср манбаларида қимматли маълумотлар қайд этилган. Муҳаммад Сомъонийнинг «Китоб ал ансаб», Носириддин Ханафийнинг «Туҳфат ул зоирин», Абдураҳмон Жомийнинг «Нафосат ул унус», шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг «Насойим ул муҳаббат» асарлари шулар жумласидандир. Абдураҳмон Жомийнинг ўз асарида Қусам отанинг Аҳмат Яссавий авлодидан эканлиги ва Баҳоваддин Нақишбандийнинг устози бўлганлигини таъкидлаган бўлса, Ҳазрат Навоий Қусам отани замонаси «Шайхларининг шайхи» деб улуғлайди. «Насойим ул-муҳаббат» асарида Баҳоуддин Нақшбандий бобомизнинг Қусам шайх ҳузурларига келиши. Уч ой Қусам ота даргоҳида таълим олганлари, сўнг Қусам шайх Хожага ташриф берди, тўққиз ўғлим бор. Сен ўнинчиси ва барчасидан улуғроқ ва муқаддасроғидирсан деб фотиҳа берганлари баён этилган.
Қусам Шайх шажараси: Шарқ халқларида ўзининг етти пуштини билиш маънавий етуклик белгиларидан хисобланган. Зеро ўз аждодларини уларнинг касбу-кори фаолиятини билиш эзгу амалларидан намуна олиб яшаш шахскамолтига хизмат қилади. Мамлакатимиз тарихини ўрганишда шажараларнинг ҳам аҳамияти юксак. Шажаралар қадимдан пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) авлодларига мансуб бўлган шайхлар, авлиёлар сулоласи томонидан ёзиб борилган. Ҳукмрон сулолалар ҳам ўзларинг шажараларини қайд этишган. Буюк аждодимиз Қусам шайх авлодлари ҳам бир неча асрлар давомида шажараларни ёзиб келишган ва авлоддан-авлодга бу хужжат мерос бўлиб ўтган. Пудинада ўтган аср бошларида икта “катта шажара” ва “кичик шажара”лар бўлган. Юқоритда айтганимиздек суронли йилларда қишлоқ зиёратгоҳдаги китобларнинг катта қисми ёқиб юборилиб қишлоқ зиёлиларининг кўпчилиги қатағон қилинган. Шажаралар эса яширилган. “Кичкина шажара”ни Халил ота саклаб келган ва уни ўғиллари Иброҳим отага берган. “Катта шажара”нинг такдири номаълумлигича қолмоқда. “Кичик шажара” 3 метр 10 сантиметр (узунлиги), 30 сантиметр (эни) ҳажмда бўлиб, насталик хатида форсий тилда ёзилган. Ананага мувофиқ Яратганга ҳамду санолар ва пайгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га бағишланган мадҳлар билан бошланган. Маълумки шажараларнинг ҳақиқийлиги ҳужжатнинг замона ҳукмдорлари томонидан тасдикланиб муҳр босилганлиги билан изоҳланади. Ушбу шажара Бухоро ҳукмдори Амир Хайдар томонидан 1214 (ҳижрий) йилда тасдиқланиб муҳр босилган.
Собиқ шўро даврида халқимиз тарихи ва маданятини йўқотиш борасидаги сиёсатдан Қусам ота ёдгорлиги ҳам бенасиб қолмади. Пудинадаги қадимий ёдгорликларнинг катта қисми вайрон этилиб халқимиз тарихига жиддий зарар етказилди. Ҳатто ансамблни бузиб ғиштларини туман марказига ташиб совет идораларини қуриш тўғрисида буйруқ ҳам чиқарилган. Аммо пудиналик оқсақолларнинг сайи-ҳаракти билан мажмуа буғдой сақланадиган омбохона сифатида сақлаб қолинган. Ансамблнинг ташқи ва ички деворлари ниҳоятда нафис сирли кошинлар, турли битиклар битилган сопол қопламалар билан зийнатлан. Бироқ улардан айрим парчаларгина бизнинг давримизгача етиб келган холос. Мамлакатимиз ўз эркини қўлга киритгандан дастлабки йиллардаёқ Ҳазрати Қусам шайх мажмуаси мамлакатимиздаги бошқа ёдгорликлар сингари халқимиз томонидан таъмирланиб, атрофи обадонлаштирилди.
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш учун ниҳоятдда катта имкониятлар мавжуд. Ўлкамизда етти минг тўрт юздан ортиқ мадий мерос обектлари рўйҳатга олинган, бўлиб ҳар йили дунёнинг етмишдан ортиқ мамлакатидан икки миллионга яқин сайёҳлар ташриф буюради. Ҳукуматимиз томонидан туризмни ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январьда “Ўзбекистонда туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5611-сон фармони 1-иловага мувофиқ “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш” консепцияси ишлаб чиқди.
Косон тумани Пудина қишлоғида жолашган Ҳазрати Қусам шайх ансамбли Қашқадарё вилоятидаги туризм масканларидан бири саналади. Бу ерда зиёрат туризмини йўлга қўйиш, ташриф буюрувчи зиёратчиларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш борасида ҳайрли ишлар бошлаб юборилди. Бир нечта хўжаликлар кўчирилиб Қарши-Косон автомобл йўлидан зиёратгоҳга тўғри олиб борадиган катт асфал йўл чиқарилди. Зиёратгоҳни реставратция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Алишер Навоий “Насойим ул муҳаббат”
2.Л.Ю.Манковская “Қашқадарё воҳасининг архитектура ёдгорликлари” Т.:Ўзбекистон. 1979.
3.И.Усмонов, Н.Эшпулатов, Н.Аҳмедов “Қусам шайх” рисоласи Қ.: Насаф .2001.
4. П.Равшанов “Қашқадарё тарихи” Т.: Фан. 1995
5.П.Ш.Зоҳидов “Меъмор олами” Т.:Қомуслар бош таҳририяти. 1996.


Жобир Исматуллоев
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти.
Download 30,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish