ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТА'ЛИМ ВАЗИРЛИГИ БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
« БУХОРО ТАРИХИ » КАФЕДРАСИ
“Рўйхатга олинди”
Бакалавр талабалар учун
________________
“____” ___________ 2021 й.
|
“Рўйхатга олинди”
“Бухоро тарихи”
кафедраси
_________________
“____” ___________ 2021 й.
|
“Тарихий ўлкашунослик” фанидан
____________________________________________________________________
(об’ект номи кавс ичида)
___________________________________________________ мавзусидаги
КУРС ИШИ
БАЖАРДИ: 60220300 – Тарих (мамлакатлар ва минтакалар бўйча), _________________________________
ИЛМИЙ РАҳБАР:
« Бухоро тарихи » кафедраси
Досенти (катта ўктувчиси ) ___________________________
|
БУХОРО – 2022
Режа:
Кириш
"ПЕШКЎ" АТАМАСИ ТЎҒРИСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
“ПЕШКЎ” ТУМАНИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
“ХУЖА ПЕШКЎ” кабристони (зийоратгохи)
Хулоса
Фойдаланилган адабийотлар:
Кириш
Ватан .... Шу биргина сўзни ифодалаш, таърифлаш учун тил бойлиги ҳам ожиз. Бу ҳақда кўплаб машойихлар, шоиру ёзувчилар таърифу тавсифлар битганлар. Лекин бу мукаддас сузнинг яхлит маъносини хеч ким мукаммал ифодалай олмаган. Лугатларда Ватан инсон таваллуд топган гўша, уй, кўча, маҳалла, юрт каби изоҳлар билан берилган. Ватанни онага киёслашади. Инсон учун она тенгсиз зом. У фарзандини дунёга келтирган, ок сут берган, камолга етказган. Она учун фарзанддан ширин нарса йўқ. Лекин Ватанга келганда, она ҳам фарзандга, агар сен юрт, Ватан халкинг учун хизмат килмасанг, уни асрамасанг сен мард эмассан, мен берган сутимга рози эмасман, дейди. Демак, Ватан - бу тан, бу жон..... Хатто ундан ҳам ортикрокдир. Инсон ота-онасиз, ёрсиз, фарзандсиз ҳам яшай олади. Аммо ватансиз у шунчаки жони чикмаган тана, холос. Ватанимиз - серқуёш Ўзбекистон яшаган энг кадимги масканлардан бири ҳисобланади, буни бутун дунё билади. Ўзбек халқи ҳам дунёнинг энг кадимги халкларидан биридир.
АКШнинг Чикаго шахрида 200 минг нусхада чоп этилган "Жаҳон комусий лугати"да: "Ўзбек - жаҳон халклари орасида ва туркий халклар ўртасида биринчи бўлиб ўтроклашган. маданий турмуш кечирувчи, жахон цивилизациясига ҳисса қўшган миллат" деб таърифланади. Бу асарда 180 минг сўзга изоҳ берилган.Демак, ўзбеклар ва уларнинг Ватани - Ўзбекистон бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Бобомомиз Амир Темур ҳам бу тўғрида: “Бизким, мулки Турон, амири Туркистонмиз, Туркнинг бош бугини, миллатларнинг энг кадимимиз" деб бежиз айтмаганлар. Айрим асарларда туркийлар, уларнинг бир йирик шажараси ўзбеклар кўчманчи ҳаёт кечирганлар, кейинчалик ўтроқлашганлар деган қарашлар мавжуд. Турк, ҳинд, араб, форс тилларни яхши билган аждодларимиздан Муҳаммад Ғиёсиддин ибн Жалолиддин ибн Шарофиддиннинг "Fиёс ул-лугам" асарида, Huл, Фром, Дажла, Амударё жаннатнинг тўрт аригидир деб таърифланган.Демак, Ўзбекистон ҳам жаннатмакон ўлкалардан бири. Аллоҳга шукурки, биз ана шундай юрт фарзандларимиз.
Ушбу мустакил ишда ҳаммамиз учун табаррук ва мукаддас Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларидан бири бўлган Пешку тарихи, туманнинг кадимий ўтмиши, унинг табаррук инсонлари, кишлоклар номларининг этимологияси, тарихий ёдгорликлар, ва бошка кўплаб йўналишлар бўйича халқимиз билиши лозим бўлган маълумотлар баён этилди.Хукмингизга ҳавола этилаётган мустакил ишда айрим жузъий кам-чиликлар ҳам бўлиши мумкин. Даврлар ўтиши билан кўплаб биз ҳамон топа олмаган, ўрганишга улгурмаган манбалар аникланади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев вилоятимизда, жумладан, Пешку туманида туманида фаоллар иштирокида бўлиб ўтган йигилишда туманни кейинги йилларга мулжалланган истиқболли режаларини белгилаб бердилар. Бу туман аҳолисини чексиз кувонтирди ва азму шижоатини, келажакка бўлган ишончини янада оширди.Бу гамхурликларнинг барчаси халкимизнинг порлок келажаги, унинг турмуш даражасини янада юксалтиришга каратилгани билан ўта қадрлидир. Оккан дарё яна окаверади дейди халқимиз.Чунки бу юрт Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, 76 ёшида Чингиз қўшинига қўлида килич билан қарши чиққан Кубровия тариқати асосчиси Нажмиддин Кубро,Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари ватанпарвар улуг саркардалар, Абдухолик Ғиждувоний, Имом Бухорий, Хаким ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Накшбанд сингари ислом оламининг улуг алломалари, Абу Райҳон Беруний, Ал-Хоразмий, Ал-Фаробий, Ал-Фаргоний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улугбек сингари дунёвий фанларни такомил даражасига етказган инсоният тараккиётига ва тенгсиз ҳисса қўшган буюк зотлар ватанидир. Ҳозирги кунда Президентимиз, давлатимиз келажак авлодни улуг аждодларимизга муносиб қилиб тарбиялаш, уларни билимдон, иймонли, садоқатли инсонлар бўлиб камолга етишлари учун барча имкониятларни яратиб бермоқдалар.
Бутун дунëга "Шайх-ур раис", табиблар султони сифатида танилган Абу Али ибн Сино бизнинг туманга карашли Афшона кишлогида таваллуд топганлиги калбимизда чексиз гурур ва ифтихор уйготади. Азиз тумандошлар! Тарихини билмаган халкнинг келажаги бўлмайди. Тарихимизни ўрганайлик, Илм-фан бобида эса буюк аждодларимиздан ўрнак олайлик. Ватанни садокат-ла асрайлик, уни янада гўзал бўлиши, тараккий этиши учун муносиб ҳиссамизни қўшайлик. Серқуёш Ўзбекистонни келажак авлод қўлига муносиб топширишга масъул эканлигимизни унутмаслик фуқаролик бурчимиздир.
"ПЕШКЎ" АТАМАСИ ТЎҒРИСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Пешку - тумандаги қишлоқларидаги бирининг номи. Ка димий манбаларда кишлок номи қайд этилмаган. ХII асрнинг 40-йилларида ёзилган Абдулкарим ас-Самъонийнинг "Насабнома" асарида "Басконир" шаклида кайд этилган. Бу ҳам бироз шубҳали. Сабаби "Насабнома"да кишлокнинг Бухоро дан неча фарсах узоклиги ва географик жойлашуви аник кўрсатилмаган. "Насабнома"нинг ўзбекча таржимасида Баскоир ҳозирги Пешку кишлоги деб кўрсатилган. Қишлоқ номи Баскоир шаклида Пешку атамасидан морфологик, фонетик жихатидан кескин фарк килади. Эҳтимол, бу кишлок кадимда Пешку билан ёнма-ён жойлашган бошка қишлоқнинг номидир. Баско-Паско, Пешко шаклида, яъни куйи кишлок-юкори кишлок маъносида. Эҳтимол, асрлар давомида кишлок номи кескин ўзгарган ёки "Насабнома" ни кўчириш жараёнларида морфологик, орфографик хатоларга йўл қўйилган бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун "Насабнома" да (Ал-Ансоб) Афшона кишлоғининг номи Афша-вон, фашна шаклида қайд этилган. Муҳаммад Наршахийнинг "Насаб нома дан 200 йил илгари ëзилган "Бухоро тарихи" асарида КИШЛОК номи Афшина шаклида кайд этилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Нима бўлганда ҳам, Баскоир атамасини морфологик-фонетик жихатдан таҳлил килишга жазм этдик. Ас-Самъоний 2 нафар олимлар шу қиш локда таваллуд топганлиги сабабли, олимлар номига нисбат бериш мақсадида кишлок номини Баскоир шаклида қайд этган. Бухоролик олимлардан Қаҳрамон Ражабов, Баҳодир Кандовлар томонидан 2015 йилда чоп этилган қиска "Пешку тарихи" рисоласида кишлок номи ўтмишда Паскоир ёки Пашкоир бўлган деган хулоса илгари сурилган. Аслини олганда бу олимларимизнинг тахминини тўгри изоҳ деб баҳолаш мумкин. Паскоир-Пас+ко+ир аслида пас+кох+и+пир шаклида бўлган бўлиши мумкин. Яъни куйида жойлашган
Do'stlaringiz bilan baham: |