Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ҳавонинг ҳарорат режими.
Замонавий мактаб биноларида нормал ҳаро-
рат режимини сақлаб туриш учун кўпинча паст босимли сув билан марказдан 
туриб иситадиган система ўрнатилади. Бироқ яна печка билан иситиш усули 
ҳам учраб туради, буни баъзан маҳаллий иситиш усули, деб айтилади. 
Нормал иш учун синфда ҳарорат 16-22° атрофида бўлиши зарур, рек-
реацион бинолар (танаффуслар вақтида болалар чиқиб юрадиган кенг кори-
дорлар) ва физкултура залларида ҳарорат камида +14° бўлиши керак, чунки бу 
жойларда болалар ҳаракат қилиб туради. 
Паст босимда сув билан марказдан туриб иситиш системаси болалар 
муассасалари учун жуда қулай. У биноларда ҳароратнинг бир текис бўлишини 
таъминлаб беради, ҳавони ортиқча қуритиб юбормайди, иситувчи асбобларда 
(радиаторларда) чанг кўнмайди. Болалар жароҳат олмасликлари учун радиа-
торлар ёғоч тўсиқлар билан тўсилган бўлиши керак. 
Иситишнинг маҳаллий усулида печкалардан фойдаланилади. Исиқлик 
сиғими катта бўладиган голланд печлари ҳаммадан кўп қурилади. Бу печкалар 
пишиқ ғиштдан қурилади ва иссиқни яхши сақлаб туради (бир кеча-кундуз-
гача). 
Ис тегиши ва бадан куйишининг олдини олиш учун печкаларга ўт ёқишни 
болалар мактабга келмасдан 1,5-2 соат илгари тугаллаш керак. 
Печкалар ёниб турган пайтда ёқилғининг яхши ёниши ва хоналарни 
шамоллатиш учун форточка ёки фрамугаларни очиб қўйиш лозим. 
Синф хонасининг ҳаво таркиби ва микроиқлими.
Синф хонаси 
таркибидаги углерод (IV) - оксид миқдори 0,07-0,1% дан ошмаслиги керак 
(руҳсат этилган миқдор - 0,03-0,04%), ҳаво таркибида углерод (IV) - оксид 
кўпайиб кетcа, ўқувчилар асаб систераасининг тез чарчаб қолишига ва ўтилган 
дарсларни ўзлаштиришнинг пасайишига сабаб бўлади. Айниқса, қиш фаслида 
бошланғич синфларда баъзи ўқувчилар дарс пайтларида ухлаб қолади. Бунга 
хона ҳавосида углерод (IV) оксидининг кўпайиб кетиши сабаб бўлади. Шунинг 
учун танаффус вақтида ва дарс мобайнида форточкалар очилиб, синф ҳавосини 
янгилаб туриш зарур. 
Синф хонасида ҳар бир ўқувчи учун 4,5-5 м
3
ҳаво тўғри келиши лозим. 
Бир соатлик дарс давомида ҳар бир ўқувчи учун 16-26 м
3
ҳаво мўлжалланади. 


175 
Шунинг учун қиш фаслида дарс вақтида форточкани ёки фрамулаларни ҳар 10-
15 дақиқада 0,5, 1,0 дақиқага очиб ҳаво янгилаб турилиши, йилнинг иссиқ 
фаслларида эса синф деразаларини дарс вақтида умуман очиқ қўйиш керак. 
Синф ҳарорати 16-18 С, нисбий намлик 40-60%, ҳавонинг йўналиш 
тезлиги 0,1 м/с бўлиши керак. 
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия дарсини деярли йил даво-
мида (ёғингарчиликсиз кунларда) очиқ ҳавода ўтказган маъқул. 
Дарс вақтида спорт залининг ҳарорати 14-15 °C, нисбий намлик 40-60% 
ва ҳавонинг йўналиш тезлиги 0,2-0,3 м/с дан ошмаслиги керак. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish