Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Тери гигиенаси 
 
Донишманд халқимизнинг мақолига кўра, тери соғлиқ ойнасидир. Унинг 
функциялари нормал ўтиши учун тери доим тоза бўлиши зарур. 
Терининг энг устки эпидермис қаватининг ҳужайралари узлуксиз пўст 
ташлаб, янгиланиб туради. Бир кеча-кундузда тери юзасида 10-15 г эпидермис 
ҳужайралари чиқиндиси ҳосил бўлади. Агар одам мунтазам равишда ювиниб 
турмаса, терининг устки қаватидан ажралган пўст чиқиндилари тер ва ёғ без-
лари суюқлиги билан қўшилиб, терига ёпишиб қолади. Терининг устки қисми 
чиқинди моддалар билан қопланиб, тер ва ёғ безлари суюқлик чиқарадиган най-
чалар беркилиб қолади. Бунинг оқибатида терининг нафас олиш, айириш, тана 
ҳарорати доимийлигини таъминлаш бузилади. Бундан ташқари, тери кирла-
нишида касаллик қўзғатувчи микроблар яшаши ва кўпайиши учун қулай ша-
роит яратилади. Маълумки, кирланган тери қичийди ва одам кашиши туфайли у 
жароҳатланади. Бу жароҳатларга тушган микроблар йирингли яра ҳосил қила-
ди. Шунингдек, терини қашиган вақтда ундаги микроблар тирноқ тагига кириб 
қолади ва қўл совунлаб ювилмаса, овқат истеъмол қилганда улар ҳазм орган-
ларига кириб, ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин. 
Терини тоза сақлаш гигиеник маданиятнинг асосий кўринишларидан бири 
ҳисобланади: болани ёшлигидан қўлни совунлаб ювишга ўргатиш лозим. Қўлни 
овқатланишдан олдин, хожатхонадан чиққанидан сўнг албатта совунлаб ювиш 
керак, юз, бўйин соҳаларни ҳар куни икки марта - эрталаб ва кечқурун ухлаш 
олдидан ювиш лозим; ҳафтада 1-2 марта ҳаммомга кириш ёки иссиқ душ қабул 
қилиш лозим. Тери касалликларини тарқатмаслик учун ҳар бир боланинг сочи-
ғи, мочалка, тароғи, ич кийимлари, пайпоғи шахсий бўлишига эътибор бериш 
керак. 
Тери касалликлари.
Қўтир
- тери касаллиги бўлиб, уни қўтир каналлари 
пайдо қилади. Кана терига кириб, ўзига йўл очади ва баданни хаддан ташқари 
қаттиқ қичиштиради, қичиниш иссиқ пайтда ва кечаси кучаяди. Тери қишиниш 
жараёнида тирналиб, ўша жойларида баъзан экзема, йирингли тошмалар, чип-
қонлар пайдо бўлади. Одамга кўтир касаллиги ҳайвонлардан, кишиларга яқин 
бўлганда ёки ўша кишиларнинг буюмларидан юқади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish