Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тери анализаторининг ёшга оид хусусияти ва гигиенаси



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Тери анализаторининг ёшга оид хусусияти ва гигиенаси 
 
Тери кўп қаватли эпителий тўқимасидан ташкил топган бўлиб, организмни 
ташқи томондан ўраб туради. Тери организмни ташқи муҳитдаги термик, меха-
ник, физикавий ва бошқа таъсирларни сезади. Булардан ташқари иссиқликни 
бошқаришда ва моддалар алинашинувида ҳам қатнашади. 
Тери қалин бўлиб, танада ўртача 1,6 см
2
сатҳга эга. У уч қаватдан устки 
эпителий қават - эпидермисдан, ўрта қават-бириктирувчи тўқимадан иборат. 
Асл тери - дермисдан ва ички қават тери ости ёғ клечаткасидан тузилган. Остки 
қавати янги ҳужайралар ҳосил қилиб туради. Ёш болаларда эпидермис юпқа 
бўлади. Эпидермис қават текис, яхлит бўлганлиги учун организмга инфексия 
ўтказмайди. 
Ҳақиқий тери - дерма қалин бўлиб, эпидермис тагида жойлашган. 
Ҳақиқий терида тер безлари, соч ва туклар илдизи, қон томирлари, рецеп-
торлар ва пигмент ҳужайралари бўлади. 
Тер безлари терининг ҳамма қисмида тарқалган бўлиб, фақат лабнинг пуш-
ти қисмида, жинсий органда ва қулоқ супрасида бўлмайди. Улар қўл-оёқ 
кафтида, чот бўғимида, қўлтиқ остида зич жойлашган бўлади. Одамнинг 1 см
2
терисида 500-1000 тагача тер безлари бўлади. Улар бир суткада 500 мл тер 
ишлаб чиқади. 
Тер безларининг найчаси ингичка бўлиб, узунлиги 2 мм келади, у тери-
нинг эпидермис қисмида тешик билан ташқарига очилади. Тер безларининг 
фаолияти туфайли организмдаги ўртача сув, сийдик ва турли тузлар ташқарига 
чиқиб организмда энергия алмашинувини ростлаб туради. Тер безларининг 
симпатик нерв системаси бошқаради. Тер безлари фаолиятини бошқарувчи 
марказлар орқа миянинг кўкрак ва бел сигментларида, юқори марказлари эса 
мияпўстлоғи ва гипоталамусда жойлашган. Тер таъсирланиш рефлектор 
жараёни бўлиб, иссиқни сезувчи рецепторларнинг таъсирланиши натижасида 
ҳосил бўлади. 
Терининг кўп қисми соч ва туклар билан қопланган, уларнинг илдизи 
ҳақиқий терида жойлашган. Соч, туклар ўзгарган эпителий ҳужайраларидан 
иборат, пиёзчаси тирик бўлади. Улар кўпайиб туради. Соч илдизи пиёзчаси қон 
томирлар ва нерв толалари билан таъминланган. Соч пиёзчасининг икки ёнида 
ёғ безлари бўлиб, улар сочни мойлаб туради. Соч ва тукларнинг ранги тарки-
бидаги пигментга боғлиқ. Соч ва туклар илдизнинг ёнида улар ҳолатини 


181 
ўзгартирадиган силлиқ мускуллар жойлашган. Ҳақиқий терида қон томирлари 
жуда кўп. Улар тери ости клечаткасида анастеомоз ҳосил қилиб, қон томирлар 
тўрини вужудга келтиради. 
Ёғ безлари. Ёғ безлари бош, юз, орқанинг юқори қисмида зич жойлашган 
бўлиб, 1 суткада 30 г мой ишлаб чиқаради. Мой сувнинг тери орқали ўтишига 
тўсқинлик қилади, терини юмшатиб, уни эластик қилади; ҳимоя вазифасини 
бажаради. 
Терида рецепторлар турли миқдорда тарқалган бўлиб, баъзилари эпи-
дермисда ҳақиқий терининг сўрғичсимон қисмида жойлашган. 
Терининг турли қисмларида иссиқни сезувчи рецепторлар сони 30000 
тага этади, таҳминан 1 см
2
да 3 та, совуқни сезадиган рецепторлар 250 000 тага 
яқин бўлиб, 1 см
2
да 12-13 та бўлади. 
Терида оғриқни сезучи рецепторлар ўрта ҳисобда ҳар 1 см
2
да 130 та 
бўлади. Терининг сезиш хусусияти организм нерв системасининг ҳолатига 
таъсир кучига қараб ўзгаради. 
Ташқи дунёни билишда тери анализатори муҳим рол уйнайди. 
Терида тактил, оғриқ ва ҳарорат тассуротларни қабул қила олувчи рецеп-
торлар жойлашган. 
Терида тахминан 500 000 та туйғу рецептори бўлиб, улар ўрта ҳисобда 1 
см
2
да 25 тадан жойлашган, қўл бармоғининг учларида зичроқ бўлади. Тери 
турли сезги билан боғлиқ бўлган афферент нерв орқали орқа миянинг орқа 
шохи ва бош миянинг алоҳида қисмлари билан боғланган бўлади. 
Тери анализаторларининг нерв маркази бош мия ярим шарлар пўстло-
ғининг орқа марказий чуқурлигида жойлашган бўлади. 
Тери анализатори ҳомиланинг она қорнида шакллана бошлайди. Янги 
туғилган бола терисида рецептор тузилмалари билан жуда яхши таъминланган 
бўлади. Шу билан бирга боланинг ёши ортиши билан теридаги рецепторар 
тузилмалари морфологик ва функционал томондан ривожланиб боради. 
Бола юра бошлаши билан оёқ панжа ости терисидаги рецепторлар сони 
орта бошлайди. Боланинг бир ёшида терининг рецептор тузилмалари катта 
одамникига ўхшаб кетади. 
Терида босим сезгига нисбатан мосланиш ҳосил бўлади. Янги туғилган 
болада тактил сезгиси анча яхши ривожланган. Янги туғилган ва кўкрак ёши-
даги болаларда оғиз ва кўз, лаб, кафтининг ички кафт юзаси, оёқ таги сезгирроқ 
бўлади. Тактил сезгиси одамнинг бутун ҳаёти мобайнида ўзгариб турди. 
Одамнинг 35-40 ёшида терининг сезгирлиги энг юқори бўлиб, сўнг кексаликда 
камаяди. 4-5 ойлик ҳомилада тер безлари шаклланган бўлиб, туғилиш арафа-
сида унинг ривожланиши тугайди. Қўлтиқ остидаги тер безлари кечроқ ривож-
ланади. 7 ёшгача тер безларининг сони катта одамникидан кўп бўлиб, ёш 
ортиши билан сони камая бошлайди. 
Бир ойлик чақалоқда тер безлари ўз фаолиятини бошламайди, бунинг асо-
сий сабаби тер безларининг фаолиятини бошқарувчи нерв маркази ҳали этил-
маган бўлади.Тироноқлар янги туғилган чақалоқларда яхши ривожланган бў-
либ, ҳар куни 0,1 мм га ўсади. Ёғ безлари янги туғилган чақалоқларда тўлиқ ша-
клланган бўлиб, уларнинг сони 1 см
2
да катталарникидан 4-8 марта кўп. 7 ёшда 
ёғ безлари сони камаяди. Жинсий балоғат ёшида уларнинг сони янада ортади. 


182 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish