Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ўпканинг тириклик сиғими.
Нафас олиш ва нафас чиқариш ҳаракатлари 
натижасида ўпкаларга, яъни уларнинг алвеолаларига узлуксиз равишда ташқи 
муҳитдан ҳаво кириб ва чиқиб туради. Одам тинч ҳолда нафас олганда, унинг 
ўпкаларига ўртача 500 мл ҳаво киради ва нафас чиқарганида 500 мл ҳаво 
чиқарилади. Бу нафас ҳавоси деб аталади. Одам чуқур нафас олганида 
юқоридаги 500 мл ҳаводан ташқари, ўпкаларга яна 1500 мл ҳаво киради. Чуқур 
нафас чиқарганда, худди шунча (1500 мл) ҳаво чиқарилади. Бу қўшимча ҳаво 
деб аталади. Агар одам чуқур нафас чиқариб, сўнгра чуқур нафас олса, нафас 
ҳавоси ва қўшимча ҳаводан ташқари ўпкага яна 1500 мл ҳаво киради. Бу резерв 
ҳаво деб аталади. Шундай қилиб, нафас ҳавоси (500 мл), қўшимча ҳаво (1500 
мл) ва резерв ҳаво (1500 мл)лар йиғиндиси ўпканинг тириклик сиғими деб 
аталади. Бу эркакларда ўртача 3500 мл, аёлларда 3000 мл бўлади. 
Жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғул-
ланувчи, чиниққан одамларда ўпканинг тириклик сиғими ортиб, 4500 мл га 
этади. Аксинча, жисмонан ожиз, жисмоний машқлар билан шуғулланмайдиган 
одамларда ўпканинг тириклик сиғими юқорида кўрсатилган нормадан (3500 мм 
дан) кам бўлиши мумкин. ўпкалар тириклик сиғимини кам ёки кўп бўлишига 
қараб, одамнинг жисмонан чиниққанлиги ёки чиниқмаганлигига баҳо бериш 
мумкин. 
Нафаснинг ёшга оид хусусиятлари 
 
Нафаснинг ёшга оид хусусиятлари катталарникидан фарқ қилади. Янги 
туғилган болаларда томоқ ҳалқуми тор ва бурун тешиги ингичка, кичик бўлиб, 
шиллиқ қавати қон ва лимфа томирлари билан кўп таъминланган. Баъзида бу 
қисмлар бироз шишиб боланинг нафас олишини қийинлаштиради. 
Янги туғилган болаларда гаймаров бўшлиғи ғалвирсимон суякдаги 
қўшимча йўллар яхши ривожланган бўлади. Гаймаров бўшлиғи янги туғилган 
болаларда икки ёшдан катталаша боради. Пастки бурун йўли боланинг 4 ёшида 
вужудга келади, гаймаров бўшлиғи 5-6 ёшда ривожланиб тугайди. Бурун 
бўшлиғи боланинг ёши ортиши билан 2,5 марта ортади. 
Янги туғилган болаларда оғиз бўшлиғида ва ютқичидаги безлар нисбатан 
каттароқ бўлади. 
Ёш болаларда ҳиқилдоқ қисқа, тор, воронкасимон шаклда бўлиб, тоғайлар 
юмшоқ кўринишдадир. Ҳиқилдоқ боланинг 5 ёшида жинсий балоғат ёшида 
интенсив ривожланади. 3 ёшидан қизларнинг ҳиқилдоғи шу ёшдаги ўғил бола-


171 
ларга нисбатан кичикроқ ва торроқ бўла бошлайди. Ҳиқилдоқнинг жинсий 
фарқи боланинг 10 ёшидан вужудга келади. Ҳиқилдоқнинг ўсиши одамнинг 20-
30 ёшигача давом этади. Ёш болаларда овоз ёриғи тор, ҳиқилдоқ ва овоз 
бойламлари қисқа бўлади. Болаларда 5 ёшгача овоз аппарати ривожланиб 
бориб 5 ёшдан эса овоз бойламлари мускуллари интенсив равишда ривожлана 
бошлайди. ўғил болаламинг 12 ёшдан бошлаб қизларга нисбатан овоз бойлами 
торроқ, узунроқ бўла бошлайди. Шунинг учун ўғил болаларнинг овози пастроқ 
бўлади. Болаларни трахеяси катталарникига нисбатан калтароқ ва торроқ 
бўлиб, бироз юқорироқда жойлашган бўлади. Трахеянинг узунлиги, тоғайлари 
катталиги боланинг ёши ортиши билан ортиб боради. 
Бронхлар иккига шохланганга қадлар трахеянинг узунлиги янги туғилган 
болаларда 3-4 см, 5 ёшда 5-6 см, 10 ёшда 6,3 см, 15 ёшда 7,5 см, катталарда эса 
9-12 смга тўғри келади. 
Болаларда трахеянинг шиллиқ қавати нозик, қон ва лимфа томирлар 
билан жуда яхши таъминланган бўлади. Шунинг учун, баъзида катталарга
нисбатан чанг зарралари ва микроблар бола трахеясининг шиллиқ қаватига тез 
ўрнашиб қолади. Бир ёшгача бронхлар жуда тез ўса бошлайди. 
Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг бронхлари тор, тоғайлари юмшоқ, мускул 
ва эластик толалари анча суст ривожланган бўлади. Бронхларни қоплаб турган 
шиллиқ парда, қон билан мўл-кўл таъминланади-ю, лекин бир мунча қуруқ 
туради. Бронхларнинг ўсиши кичик мактаб даврида секин боради ва 13 ёшидан 
кейин анча тезлашади. 
Боланинг ёши ортиши билан ўпкасининг оғирлиги, ўлчамлари ва ҳажми 
ортиб боради, янги туғилган болаларда иккита ўпканинг оғирли 50-57 г, 1-2 
ёшда 350 г, 9-10 ёшда 395 г, 15-16 ёшда 690 г, катталарда эса 1000 г бўлади. 
ўпканинг ҳажми янги туғилган болаларда 70 см3, 1 ёшда 270 см3, 8 ёшда 640 
см3, 12 ёшда 680 см3, катта одамда эса 1400 см 3 бўлади. 
Ўпканинг ўсиши, асосан, алвеола ҳужайраларининг ортиб бориши ҳисо-
бига бўлади. Янги туғилган болаларда алвеолаларнинг сони катта одамникига 
нисбатан 3 марта кам бўлади. Алвеолаларнинг интенсив ўсиши айниқса бола-
нинг 12 ёшида бошланади. Янги туғилган болалар қорин типида яъни, асосан 
диафрагма мускули қисқариши ҳисобига нафас олади. 
Боланинг 3-7 ёшдан бошлаб кўкрак типидаги нафас олиши вужудга кела 
бошлайди. Болаларнинг нафас олиши катталарникига қараганда тез ва 
юзакидир. Янги туғилган боланинг нафас олиши бир меъёрда эмас, чуқур нафас 
олиш юзаки нафас олиш билан алмашиниб қолади. Боланинг илк ёшида боғча 
ва мактаб ёшидан бошлаб аста-секин нафас олиш бир меъёрда бўла бошлайди. 
Боланинг ёши ортиши билан ўпканинг ҳаво сиғими ортиб боради. Янги 
туғилган болалар ўпкасининг ҳаво сиғими 20 см
3
, 1 ёшда 80 см
3
, 5 ёшда 215 
см
3
,12 ёшда 375 см
3
катта одамларда 300-460 см
3
ни ташкил этади. 
Болаларда нафас олиш тез бўлгани учун ўпкаоинг вентиляцияси юқори 
бўлади. ўпканинг вентиляцияси янги туғилган боланинг ҳар кг оғирлигига 
нисбатан ҳисобланса, бу ўсмирларнинг ҳар кг оғирлигига нисбатан 4 марта 
ортиқ бўлади. Ёш болалар организмини кислородга бўлган талаби жуда 
юқоридир, чунки буларда энергия ва моддалар алмашинуви интенсив равишда 
кечади. Масалан, бола органини 1 кг кислород билан нормал таъминлаб туриш 


172 
учун ўпкасидан бир дақиқада 1400-150 см
3
ҳаво ўтиши керак. Катта одамнинг 
ҳар 1 кг. га эса шу мақсад учун 300-400 см
3
, 5-6 ёшда 200-210 см
3
, 7 ёшда 170-
см
3
, 8-10 ёшда 160 см
3
, 11-13 ёшда 130-145 см
3
, 14 ёшда 125 см
3
кислород тўғри 
келади. 
Болалар катталарга нисбатан тинч ҳолатда айниқса мактаб ёшида катта-
ларга нисбатан тез-тез нафас олади 6-7 яшар болаларда нафас тезлиги дақи-
қасига ўрта ҳисобда 23, 8-10 ёшда 22, 12 ёшда 21, аёлларда 18, эркакларда 16 
тага этади. Агарда болалар мунтазам равишда жисмоний машқ билан айниқса, 
қайиқда сузиш, волейбол, энгил атлетика, билан шуғулланса, ўпканинг 
тириклик сиғими ортади. ўпканинг тириклик сиғими турли ёш ва турли жинсда 
ҳар хил бўлади. 
Масалар, 7 ёшда ўғил болаларда ўпканинг тириклик (ҳаётий) сиғими 
1400 мл, қизларда 1200 мл 9 ёшда ўғил болалрда 1700 мл, қизларда 1450 мл, 11 
ёшда ўғил болаларда 2100, қизларда 1800 мл, 15-16 ёшда ўғил болаларда 2500 
мл, қизларда 2100 мл катталарда 3500 млга тенг. Болаларда газлар алмашинуви 
ишқор-кислота мувозанатининг бошқарилиши билан боғлиқ. Масалан, 5 ёшли 
боланинг чиқарадиган ҳаво таркибида CО
2
газининг миқдори катта одамнинг 
чиқарган нафас ҳавосига нисбатан 3 марта камдир. Боланинг ёши ортиши билан 
чиқарган ҳавода CО
2
гази миқдори ортиб, кислород миқдори камайиб боради. 
Болаларда чиқариладиган нафас ҳавосидаги кислород миқдори камайиб боради. 
Болаларда ўпкада чиқарилган нафас ҳавосидаги кислороднинг кам бўлиши 
алвеолаларга кислород ўтиши катталарникига нисбатан кам бўлиши билан 
боғлиқ, масалан 6 ёшли болаларда кислородни ўпкаларда фойдаланиш фоизи 
катта одамникига нисбатан 2 марта кам. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish