Стафилококклардан заҳарланиш.
Терисига яра чиққан (ринит, қонъюк-
тивит, ангина) ва бошқа касалликлар билан оғриган кишилар инфексия ташув-
чи ҳисобланади. Тахминан 50% соғлом одамларнинг томоғида, бурун шиллиқ
қаватида, териси юзасида, ичагида касаллик қўзғатувчи стафилококклар
бўлади.
Стафилококклар кўпинча сут, балиқ маҳсулотларида, сабзавотларда тез
кўпаяди. Заҳарланишнинг дастлабки белгилари зарарланган овқатни истеъмол
қилгандан 2-4 соат ўтгач пайдо бўлади. Бунда одам қусади, кўнгли айнийди,
қорнида оғриқ пайдо бўлади, тез-тез ичи кетади, ҳарорати кўтарилади,
қалтирайди, оғир ҳолларда юракнинг фаолияти бузилади.
Ичак таёқчасидан заҳарланиш.
Бу таёқча одам ва ҳайвон ичагида
яшайди, ташқи муҳитда узоқ сақланади. Қайнатилган картошка, винегретда,
шўрва ва бошқа суюқ овқатларда тез кўпаяди. Ана шундай сифациз овқатни
эганда одам заҳарланади.
Бактериясиз заҳарланиш.
Қўзиқоринлардан заҳарланиш аксари баҳорда
кўп учрайди. Заҳарли қўзиқоринни эгандан кейин 6-10 соат ўтгач қоринда
оғриқ туради, бемор қусади, ичи кетади. Организмнинг сувсизланиши туфайли
қон қуюлади, кўкаради, талваса тутади, ранги заҳил тортади. Кўпинча ёш
болалар, айниқса кичик ёшдаги болалар заҳарли ўсимликлардан заҳарланади.
Одам қўрғошиндан заҳарланганда оғизда металл таъми сезилади, қорни
тутиб-тутиб оғрийди, талваса тутади ва ҳоказо.
Ўрик, шафтоли, олхўри, олча, бодом данагидан ҳам заҳарланиш мумкин.
Овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш учун маҳсулотларни тўғри
сақлаш, санитария-гигиена қоидаларига пухта риоя қилиш шарт. Овқатни
сифатли маҳсулотлардан тайёрлаш, бузилган маҳсулотларни овқатга
ишлатмаслик керак. Ошхонада масаллиқни алоҳида-алоҳида тахталарда
тўғраш, сўнгра стол, тахтакач, мясорубка, пичоқни яхшилаб совунлаб ювиш
зарур. Тез бузиладиган таомлар (гўшт, балиқ, қайнатилган овқат, колбаса,
сосиска, сут, сут маҳсулотлари, торт, пирожкий ва бошқалар)ни тез тарқатиш
лозим. Гўштни 0°С ҳароратда 5 кун, қайнатма колбаса, сарделки, сосискани 3
кун, балиқ, товуқ, ўрдакни 2 кун, тухумни 20 кун, сариёғни 10 кун, творогни 36
соат, сметанани 72 соат, сутни 20 соатдан ортиқ сақламаслик керак. Қопқоғи
167
шишган қонсерваларни овқатга ишлатиш мумкин эмас. Мева ва сабзавотларни
албатта ювиб эган маъқул.
Заҳарланган одамга бир стакан илиқ сув ичириб қустирилади. Аччиқ
ширин чой ичириб, ўринга ётқизиб, қалин қилиб ўраб қўйилади.
Заҳарланишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан дарҳол
шифокорни чақириш зарур. Шифокор келгунича беморга 3-4 стакан сув
ичириш керак. Заҳар камроқ шимилиши учун 1 литр сувга 2-3 та тухум оқини
аралаштириб ичирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |