Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Овқатдан заҳарланиш 
 
Одам касаллик қўзғатувчи микроблар ёки организм учун зарарли 
моддаларни сақлаган овқатни эганда заҳарланиб қолади. Заҳарланиш бактериал 
ва бактериясиз заҳарланишга бўлинади. 
Бактериал заҳарланиш овқатда ўзидан токсин (заҳар) ажратувчи мик-
роблар тўпланиши туфайли содир бўлади. Бактериясиз заҳарланиш ўсимлик, 
ҳайвонларнинг заҳарли моддалари, шунингдек, баъзи кимёвий моддаларнинг 
овқатга тушиши натижасида содир бўлади. 
Бактериал заҳарланиш 
 
Салмонеллёз салмонеллалар тушган овқатни эганда ривожланади. 
Ошхонада хом гўшт тўғралган стол, тахтакач, пичоқ ва бошқаларда салмо-
неллалар бўлиши мумкин. Уларни пашша, сичқон, каламуш, ит, мушук ҳам 
тарқатади. Қўл ифлос бўлганда ҳам касаллик юқиши еҳтимол. Салмонелласи 
бор ғоз, ўрдак тухумини истеъмол қилганда ҳам одам заҳарланиши мумкин. 
Салмонеллалар ташқи муҳитнинг турли таъсирига, қуёш нурига чидамли, 
паст ҳароратда қуритилганда ҳам нобуд бўлмайди. Уларнинг кўпайиши учун 
айниқса сунъий қобиққа тиқилган сосиска, колбаса қулай муҳит ҳисобланади. 
Салмонеллалар билан зарарланган маҳсулотларнинг ҳиди ҳам, ташқи кўриниши 
ҳам, таъми ҳам ўзгармайди. 
Заҳарланиш белгилари.
Салмонеллалар тушган овқатни истеъмол қил-
гандан бир кун ўтгач заҳарланиш аломатлари пайдо бўлади. ўт пуфагининг 
атрофида оғриқ пайдо бўлиб, бемор қусади, ичи кетади, ҳарорати кўтарилади. 


166 
Оғир ҳолларда бош оғрийди, беморнинг тинка-мадори қурийди, совуқ тер 
чиқади, териси қуриганга ўхшайди, тиришишади, қон босими пасайиб кетади, 
ранги сарғаяди. Даво қилинса бемор соғаяди. 
Ботулизм.
Табиатда кенг тарқалган ботулинус таёқчаси билан зарар-
ланган овқатни истеъмол қилиш туфайли одам ўткир ва оғир заҳарланади. 
Кўпинча одам токсинли қонсерва маҳсулотлари (сабзавотлар, мевалар, қўзи-
қорин), тузланган балиқ, дудланган маҳсулотлар ва бошқаларни истеъмол қил-
ганда заҳарланади. Ботулинус таёқчаси тушган қонсерванинг усти бир оз 
кўтарилган бўлади. Одам зарарланган овқатни эгандан кейин бир неча соат 
ўтгач заҳарланиш белгилари пайдо бўла бошлайди. Мускуллари бўшашади, 
боши оғрийди, кўзи яхши кўрмай қолади, оғзи қурийди, ютиши қийинлашади, 
нутқи бузилади. Оғир ҳолларда нафас олиши ва юрак фаолияти бузилади, 
бемор ҳатто ўлиб қолиши мумкин. Касаллик 2-3 кундан 2-3 ҳафтагача давом 
этади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish