232
ўсимликларни зарарли организмлар (зараркунандалар, касалликлар ва бегона
ўтлар)дан оқилона ҳимоя қилиш асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Республикамизда дон, картошка, мева,сабзавот ва бошқа экинларни ҳамда
чорвачиликни ривожлантиришда ҳам ўсимликларни зарарли организмлардан
ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, Ўзбекистон шароити (иссиқ
иқлими, унинг географик ўрни ва ер-тупроқ шароити)
зарарли
организмларнинг кўпайиши учун жуда қулай.Улар экин майдонларида ўзлари
учун мўл озиқ ва қулай макон топади, бу эса ўз навбатида маданий экинларни
кўпроқ зарарланишига сабаб бўлади.Шуни алоҳида қайд этиш лозимки пахта
далаларидаги асосий зараркунандалардан бири ўргимчаккана Ўзбекистон
шароитида 18-20,карадрина 4-6, кўсак қурти тунлами 3-4, ўсимлик бити эса
16-17 тагача ва картошка экиладиган жойларда колорадо қўнғизи 3-4 тагача
авлод беради. Шу сабабли бизнинг шароитда зарарли организмларга қарши
курашнинг ўзига хос усулларини ишлаб чиқиш ва
ундан самарали
фойдаланиш ҳосилдорликни оширишдаги муҳим тадбирлардан бири
ҳисобланади [1].
Бу борада, ўсимлик зараркунандаларга қарши
курашда бензой
кислотасининг оддий моноҳосилалари – нитро-, амино- ва гидроксибензой
кислоталарининг барча турдаги изомерлари киради (асосий лиганд), ёрдамчи
лиганд сифатида эса ўхшаш биофаолликка эга бўлган моно, ди
ва три
этаноламинларни олиш ҳамда уларни Cu, Cо, Мn, Мо ва Ni каби биометаллар
билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Чунки бу янги синтезланган комплекслар ўзида антимикроб ва стимуляторлик
хусусиятини намоён қилади.
Мазкур иш ҳам, антимикроб ва стимуляторлик хусусиятига эга моддалар:
мис (II) хлоридининг моноэтаноламин ва п-нитробензой кислота билан ҳосил
қилган комплекс бирикмасини синтез қилиш ва ўрганишга бағишланган.
Ишдан мақсад: Cu (II) хлориднинг пара-нитробензой кислота кислота
билан комплекс бирикмасини синтез қилиш методикасини ишлаб чиқиш,
ҳамда синтез қилинган комплекснинг таркиби ва
тузилишини замонавий
физик–кимёвий усуллар билан ўрганишдан иборат.
Комплекс синтези қуйидаги методика бўйича олиб борилди: 0,002 моль
п-нитробензой кислота 20 мл иссиқ метанолда эритилди ва 0,001 моль мис (II)
хлориднинг 30 мл сувдаги эритмаси хар 20 минутда 5 мл дан қўшилди. Бу
аралашма устига моноэтаноламиннинг 1:30 нисбатдаги спиртли эритмасидан
қуйилди. Эритма 55-60
о
С да MS-H280-Pro маркали магнитли аралаштиргичда
2 соат давомида аралаштирилди. Сўнг реакцион аралашма хона ҳароратида
кристалланиш учун қолдирилди. 5-6 кундан сўнг ҳосил бўлган кўк рангли
комплекс чўкмаси
ажратиб олинди, метанолда ювилиб, очиқ
хавода
қуритилди. Аралаш лигандли комплекс бирикма ҳосил бўлиш реакцияси:
233
2C
7
H
5
NO
4
+CH
3
OH+CuCl
2
*2H
2
O+H
2
O+2МЭА =[Cu((ПНБК)
2
(МЭА)
2
)]+2HCl
Махсулот унуми 75 %. t
суюқ.
= 293ºC.
Синтез қилинган комплекс бирикмадаги металл миқдори Analytik Jena
(Германия) фирмасининг Novaa 300 аппаратида, углерод,
водород ва азот
элементларининг таҳлили эса Carlo-Erba (Италия) фирмасининг «ЕА 1108»
аппаратида аниқланди (1-жадвал). Бирикманинг ИҚ-спектрлари 400-4000 см
-1
соҳада “Shimadzu” (Япония) фирмасининг IRAffinity-1S спектрофотометрида
намуналарни диаметри 7 мм бўлган KBr ли таблеткаларини тайёрлаб олинди.
Рентген-структур тахлил 293 К ҳароратда Xcalibur ROxford Diffraction
автоматик диффрактометрида олинган (Cu Karadiation, k = 1.54184 Å, xscan
режими, графит монохроматор).
Do'stlaringiz bilan baham: