230
билимлардан фойдаланиш кўзланган мақсадга эришишда асос бўлиб хизмат
қилади.
Ҳеч кимга сир эмаски, умумтаълим ўқув
масканларида география
бўйича билим беришда унинг ҳам табиий ҳам иқтисодий тармоқлари фанлари
ўқитилиб келинади. Бошланғич синфларнинг “Атрофимиздаги олам” ҳамда
“Табиатшунослик” дарсларида ўқувчиларга илк географик тушунчалар
сингдирила бошланади. V,VI ва VII синф географияси умумийликдан
хусусийликка тамойили остида жаҳон, ўз жойлашган минтақамиз ва
Ўзбекистон Республикасига хос табиий географик хусусиятлар ҳақида
мавзулардан иборат бўлса, кейинги икки синф учун ушбу фан юртимиз ва
жаҳон
давлатлари
ижтимоий-иқтисодий
тараққиётининг
ҳудудий
ривожланиш масалаларини тадқиқ этади. Х синф географияси эса қуйи
синфларда ўтилган билимларни умумлаштирган холда табиий, иқтисодий
ҳамда сиёсий географик жараёнлар ҳақида чуқурроқ билим беради.
Жаҳон таълим
стандартларига жавоб берувчи, ҳар томонлама пухта
билимга эга, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш замонавий таълим
тизимимизнинг асосий вазифаси эканлигини барчамиз яхши биламиз. Сўнгги
йилларда барча босқичлардаги республика таълим муассасаларида ушбу
мақсадга эришиш йўлида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хорижий
тажрибалар тадқиқи асосида тайёрланган, замон
талабига жавоб берадиган
дарсликлар яратиш, таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш
шулар жумласидандир. Ўзбекистон Респубикаси халқ таълим вазирлиги
таасарруфидаги Республика таълим маркази томонидан тайёрланган “Умумий
ўрта таълимнинг география фани миллий ўқув дастури ” айнан мактабларда
география фанлари бўйича талаб компетенцияларини тавсия этган. Ишлаб
чиқилган мазкур дастур I-Х синф ўқувчилари ўзлаштириши зарур бўлган 9 та
банддан иборат илмий хабардорлик ва 4 та амалий компетенцияларда
кўрсатиб берилган.
Мазкур ўқув дастури доирасида иқтисодий ва ижтимоий географик
билимлар беришда эътибор қаратилиши зарур бўлган ҳолатлар “Аҳоли ва
демографик жараёнлар”, “Инсон хўжалик фаолияти”, “Геосиёсий
тизим ва
жараёнлар” каби илмий хабардорлик компетенцияларида ўз аксини топган.
Мазкур компетенциялар доирасида ўқувчиларга бериладиган иқтисодий-
ижтимоий географик билимлар фақат VIII, IX ва қисман Х синфда эмас, балки
кичик синфларда ҳам ёш имкониятларидан келиб чиқиб сингдириб борилиши
назарда тутилган. Турли илмий манбаалар ва хорижий тажрибаларга эътибор
қаратиш жараёнида иқтисодий-ижтимоий географик билимлар беришда
қуйидагиларга катта эътибор қаратиш зарур:
1. География фани икки мустақил тармоққа ажралса-да, ҳар икки
йўналиш бўйича географик билимлар беришда уларнинг интеграциясига катта
эътибор қаратиш керак. Мактаб географияси ривожида катта хисса қўшган
олим – В.П.Максаковский фикрича, географик қобиқнинг табиий ва ижтимоий
қатламларини тадқиқ қиладиган география тармоқлари бир-бирини инкор
қилмаслиги, балки ўзаро алоқадорликда ривожланиши зарур.
231
2. Замонавий таълим талаблари асосида педагогик технологияларни дарс
жараёнига жалб этиш. Иқтисодий-ижтимоий географик билимлар беришда
унинг мазмунидан келиб чиққан холда
фойдаланиладиган усул ва
технологияларни ўзлаштириш устида иш олиб бориш зарур. Россия география
таълими ресурслари билан танишиш асносида ушбу давлатда катта синфлар
география фанлари ўзлаштирилишида лойиҳа технологияси ёки
тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш, шахсга йўналтирилган комуникатив
таълим кабилардан кенг фойдаланилаётганини кўриш мумкин.
3. Талаб доирасидан (белгиланган хажм) келиб чиққан холда мактаб
дарсликларига қўшимча тарзда мавзуларни очиб беришда кенг ёрдам берувчи
материаллар жамланган услубий қўлланмалар, маълумотномалар тайёрлаш.
Ҳар бир мавзу ёритилиш жараёнида талаб этилувчи дарсликларда
ёритилмаган қўшимча маълумотлардан фойдаланиш орқали дарс мазмунини
бойитишга эришилади.
4. Карта географиянинг иккинчи тили эканлигини эътиборга олган ҳолда
мактаб атласлари сифатини оширишга эришиш. Бу жараёнда нафақат
ўқувчиларни мактаб атласлари ёрдамида керакли географик билимларга эга
бўлишлари таъминланади. Балки шу билан бирга юқоридаги таклифда айтиб
ўтилганидек, шахс географик саводхонлигининг ортишида катта ёрдам
беради.
5. Дарс жараёнида интернет ресурсларидан кенг фойдаланиш. Ҳозирги
кунда интернет сайтларда катта миқдорда турли мазмундаги материаллар
мавжудлигини барчамиз яхши биламиз. Ҳозирги ўқувчиларнинг
компьютер
саводхонлик даражаси баъзи холларда биз устозларникидан-да юқорилигини
хисобга олган холда қисқа ва мазмунли видео роликлар архивини
шакллантириш керак бўлади. Шу билан бирга ишончли интернет
манбааларидан
иқтисодий-ижтимоий
географиянинг
динамиклик
хусусиятидан келиб чиқиб янги статистик маълумотларни топиш ҳам катта
аҳамиятга эга.
Юқоридаги таклифлар менинг шахсий кузатишларим натижалари
эканлигини таъкидлаган холда география дарсларида
мавзулар мазмунидан
келиб чиққан холда замон талабларига жавоб берадиган иқтисодий-ижтимоий
географик билимлар беришда ўқитувчи маҳорати ва унинг билим савияси
катта роль ўйнайди деб ҳисоблайман.
Do'stlaringiz bilan baham: