224
маҳсулдорлигини оширишда бир қатор юқумли ва
паразитар, шу жумладан
гельминтоз касалликлари қўзғатувчилари жиддий тўсиқ ҳисобланади.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам
гельминтозлар кенг тарқалган бўлиб,
улар таъсирида чорва моллар, шу
жумладан қорамолларнинг нобуд бўлиши ва маҳсулдорлигининг кескин
пасайиши кузатилмоқда.
Ўзбекистоннинг турли минтақаларида қорамоллар гельминтлари
фаунаси, кенг тарқалган вакилларининг биологик хусусиятлари,
асосий
гельминтозларнинг эпизоотологияси ва уларни олдини олиш чоралари
тўғрисида комплекс ҳолда илмий тадқиқот ишлари олиб борилган ва бу
тўғрисида кўплаб илмий мақололар ҳамда монографиялар чоп этилган
(Шахурина, Тухманянц, 1960; Гехтин, 1967; Гехтин, Рахимкариева, 1968;
Султанов ва бош., 1975; Дадаев, 1978, 1985, 1997; Матчанов, Дадаев ва бош.,
1984,1989; Дадаев, Улугова, 1989; Ғойипова, 2019. ва бош.).
Юқорида
келтирилган
маълумотлардан
кўриниб
турибдики,
Республикамизда қормоллар гельминтлари фаунаси олимларимиз томонидан
асосан ХХ-асрнинг 70-90-йилларида, яъни бундан 30-40 йил илгари анча яхши
ўрганилган. Кейинги йилларда эса Республикамизнинг турли минтақаларида
қанчадан-қанча ўзгаришлар рўй берди, яъни қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, шу
жумладан қорамоллар боқиладиган катта майдондаги яйловлар қисқарди,
Орол денгизи суви қурий бошлаши муносабати билан сув танқислиги юзага
келди, ерларни шўрланиши
ортиб борди, натижада ноқулай экологик ҳолат
юзага келди, бу эса албатта ҳайвонот дунёсига, шу жумладан қорамолларда
паразитлик қилувчи гельминтларнинг тур таркиби ва уларнинг тарқалишига
ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бундай шароитда қайсидир гельминт
турлари янги муҳитга мослашиб кенг тарқалиши, бошқа турлари эса аксинча
камайиши ёки бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, соҳада чорвачилик юритишнинг янги
шакллари - фермер, ширкат, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини
ташкил этилиши, эндиликда ҳайвонларни сақлашда, озиқлантиришда ҳамда
кўпайтиришда янгича ёндашувларни талаб қилади, бу эса турли паразитар,
жумладан гельминтоз касалликларни даволаш, олдини олиш ва уларга қарши
курашишда замонавий самарали усулларни қўллашни тақоза этади.
Бундай
ҳолда маҳсулдор ҳайвонлар, шу жумладан қорамоллар гельмнтлари
фаунасини, уларни тарқалишини, кенг тарқалган вакилларининг биоэкологик
хусусиятларини Республикамизнинг айрим минтақалари бўйича узликсиз
равишда ўрганиб, уларга қарши курашда экологик жиҳатдан зарарсиз
воситаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор бериш лозим.
225
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги
ПҚ-24/60-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-
4254-сон «Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорлари ҳам соҳани ривожлатиришга катта хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг жанубий
ҳудудларидан бўлмиш Қашқадарё воҳасида қорамоллар гелминтлари фаунаси
бўйича бундан сал кам ярим аср илгари М.А. Султанов, В.И. Гехтин, Д.А.
Азимов ва С.Д. Дадаев томонидан биттгина мақола чоп этилган. Шундай экан,
Қашқадарё воҳасида ва айниқса тоғолди-тоғ минтақасида қорамолларга
мослаштирилган фермер, ширкат, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида
ҳозирги вақтда қорамолларда паразитлик қилувчи гельминтлар тур таркиби,
тарқалиши, кенг тарқалган ва қорамолчиликка
катта зарар келтирувчи
гельминтозлар қўзғатувчиларининг биологик хусусиятлари ҳамда уларни
олдини олиш ҳақида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш борасида
тадқиқот ишларини олиб бориш лозим.
Шу мақсадда 2019 йилда ёз ва куз ойларида Қашқадарё вилоятининг
Шахрисабз тумани фермер, ширкат, шахсий ёрдамчи хўжаликларда ҳамда
шахсий хонадонларда тўлиқ гельминтологик ёриш усули (К.И. Скрябин, 1928)
билан 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган 12 бош қорамол текширилди.
Йиғилган гельминтлар тур таркиби
йирик гельминтолог олимлар
томонидан чоп этилган аниқлагич кидоблар асосида олиб борилди (Ивашкин,
Мухамадиев, 1981; Азимов, Дадаев, Акрамова, Сапаровб 2015).
Натижада
Шахрисабз
туманида
текширилган
қорамолларда
гельминтларнинг 3 та синфига кирувчи 19 та тури паразитлик қилиши
аниқланди (жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: