Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


КОНУССИМОН ЛАНДШАФТ КОМПЛЕКСЛАРИНИ ТАДҚИҚ



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

КОНУССИМОН ЛАНДШАФТ КОМПЛЕКСЛАРИНИ ТАДҚИҚ 
ЭТИШДА ЛАНДШАФТ МЕЛИОРАТИВ ЁНДАШИШ 
Қўзибоева О.М. (ҚўқонДПИ) 
Табиатда мавжуд бўлган барча турдаги ва миқёсдаги ландшафт 
комплекслар, жумладан, Сўх конуссимон ёйилмаси ландшафт комплекслари 
ҳам бир бутун ва мураккаб структурали табиий антропоген хосила 
хисобланади. Геокомплексларнинг ер юзасини тузилиши ,қиялиги ,литологик 
таркиби,ер ости сув сатхининг чуқурлиги, тупроқларни шўрланиш ва 
ботқоқланиш даражаси ва бошқа хусусиятларига боғлиқ ҳолда мелиоратив 
ҳолатини 
ҳам 
беқиёс 
мураккаб 
ва 
турли 
хилдир. 
Табиатдан 
фойдаланиш,ландшафт 
комплексларини 
ўзгартириш 
ҳамда 
уларни 
оптималлаштиришга доир қўлланиладиган мелиоратив чора тадбирларни 
амалга ошириш масаласини ҳал этишда кўп йиллар давомида компонентли ёки 
табиий географик ёндашиш усулидан фойдаланиб келинган. Бу йўналишдаги
фойдаланиш усули В.С.Анешко (1974), Д.Л.Арманд (1975), Л.В.Дунин-
Барковский (1976), А.А.Рафиқов (1976), А.Н.Олиферов (1978), А.М.Шулгин 
(1980), А.А.Чибилев (1982) ва бошқаларнинг илмий асарларида ёритилган. 
Табиат комплексларини ўзлаштиришга ўзлаштиришга компонентли 
(табиий географик ёндашиш мелиорация чора тадбирларини асослашда
географик компонентларнинг ўзаро узвий алоқадорликда эканлигини инкор 
этмайди. Шунга қарамасдан бу ёндашиш компонентлараро алоқадорликни 
ўрганишни ва талил қилишни ўз олдиги вазифа қилиб ҳам қўймайди. Шунинг 
учун ҳам мазкур тадқиқотга компонентли (табиий географик) ёндашиш 
комплекслар ўртасидаги алоқадорликни ландшафт комплекслари доирасида 
тўлиқ очиб бериш имкониятига эга эмас. Бунинг натижасида мелиоратив чора 
тадбирларни лойиҳалаштиришда, мелиорация ишларини ташкил этишда ва 
бошқа комплекларининг регионал ва маҳаллий хусусиятлари, маҳаллий 
хусусиятлари, ландшафт структурасининг хилма-хиллиги, унинг мураккаб 
механизми ҳамда парадинимик ва парагенетик алоқадорликлари асосий 


246 
эътибордан четда қолади. Оқибатда барпо этилган мелиорация системалари 
узоқ вақт ўтмай ишдан чиқиб қолишига сабаб бўлади. 
Шуни такидлаш мақсадга мувофиқки, компонентли (табиий географик) 
ёндашиш мелиоратив сисиемаларнинг ландшафт комплеклари билан 
алоқадорлигини оптималлаштириш мелиоратив ландшафт комлексларини 
тадрижий ривожлантириб боришини башоратлаш, ландшафт–мелиоратив 
системаларини бошқариш, янги ландшафтларни лойиҳалаштириш каби 
услларни ишлаб чиқишда етакчи мезон бўлиб хизмат қила олмайди. Шунинг 
учун ландшафт комплексларини тадқиқ этишда компонентли (табиий 
географик) ёндашиш билан бир қаторда комплекс ландшафт-мелиоратив
ёндашиш ҳам илмий назарий ва амалий ахамият касб этади. Табиат 
комплексларини ўзлаштириш, тахлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва 
бошқариш системасини ташкил этишда, ландшафт комплексларини 
мелиоратив баҳолашда, ландшафт-мелиоратив карталаштириш ва 
районлаштиришда, ландшафт-мелиоратив кадастр тузишда ландшафт-
мелиоратив ёндашиш илмий асос бўлиб хизмат қилади. Бундай ёндашиш 
ландшафтшунослик фанининг бир тармоғи бўлган ландшафт-мелиоратив 
йўналишни асосий мохиятини, мақсад ва вазифаларини белгилаб беради.
Маълумки, табиатни ўзгартириш, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, 
ландшафт 
комплексларини 
мелиоратив 
ҳолатини 
баҳолаш 
ва 
оптималлаштиришга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва таклифлар 
бериш мелиоторлар, ирригаторлар ва фермер хўжаликлари мутахасисларига 
яқиндан амалий ёрдам беради, хилма-хил маҳаллий шароитларга эга бўлган 
ландшафт комплексларига қай турдаги мелиоратцияни ва агротехникани 
қўллаш мумкинлигини аниқлаб беради. В.Б.Михнонинг (1984) таъкидлашича, 
мелиоратив ландшафтшунослик ёки бошқача қилиб айтганда ландшафт-
мелиоратив ёндашиш ландшафт комплексларини ўзгартириш, сифатий 
баҳолаш, оптималлаштириш ва ландшафт–мелиортив кадастрлар тузиш 
муаммолари билан боғлиқ бўлган мураккаб вазифаларни ҳал қилади. Бундай 
вазифаларга қуйидагилар киради: 
1) ландшафт комплексларини мелиорация қилишнинг принцип ва 
усулларини ишлаб чиқиш; 
2) ландшафт –мелиоратив тадқиқотларни ривожлантириш; 
3) мелиоратив системаларни ландшафт комплекслари билан ўзаро 
тасирини тахлил қилиш; 
4) 
ландшафт-мелиортив системаларнинг функционал ҳолатини 
башоратлаш; 
5) неоландшафтларни (янги ландшафтларни) лойиҳалаштириш; 
6) ландшафт комплекларини мелиорация қилишнинг регионал 
хусусиятларини ўрганиш. 
В.Б.Михнонинг (1984) эътироф этишича турли туркумдаги ва хар қандай 
тааксономик миқёсдаги ландшафт комплексларини мелиорациялашда 
уларнинг регионал хусусиятларини, типологик белгилари, парагенетик ва 
парадинамик алоқадорликларини ҳисобга олиш каби принципларга 


247 
асослашни тақозо этади. Ландшафтшунос олимлар табиатни ўзгартиришда 
дастлабки хар бир регионнинг табиий шароитини хисобга олиш зарурлигини 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашган. Табиатни ўзгартириш масалаларини ҳал 
этишда регионал шароитнинг ахамияти катта эканлиги В.В.Докучаев (1953), 
А.И.Воейков (1949), В.Б.Михно (1984) ва бошқаларнинг асарларида эътироф 
этилган. В.В.Докучаевнинг эътироф этишича, маҳаллий зонал омилларни 
чуқур ва хар томонлама билмасдан ҳамда ўрганмасдан туриб табиатни 
ўзгартириш фаолияти билан муваффақиятли шуғулланиш мумкин эмас. 
Мутахасисларга таклиф этиладиган мелиоратив чора тадбирлар муайян 
регионнинг, қолаверса, ҳар бир жойнинг табиий географик шароитининг 
эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак. Ландшафт комплексларни 
регионал хусусиятларини мелиорация амалиётида анча вақтдан бери ҳисобга 
олиб келинишини алмашлаб экишни тўғри жорий этишда, тупроқларга ишлов 
беришда илғор агротехник қоидаларга риоя қилишда, экин майдонларига ўғит 
солиш каби тадбирларни зонал ва маҳаллий шароитга узвий боғлиқ ҳолда олиб 
борилишида кўриш мумкин. 
Регионал комплекслар генетик жихатдан бир хиллиги ҳудудий жихатдан 
яхлитлиги ва индувидиал структураги эга эканлиги билан ажралиб туради. 
Шунинг 
учун 
ландшафт 
комплексларини 
оптималлаштиришда 
қўлланиладиган мелиоратив чора тадбирларни асослашда юқорида 
келтирилган мисоллардан ташқари уларнинг келиб чиқишини, ҳудудий 
яхлитлик белгиларини ва индувидиал структураларнинг ўзига хослигини ҳам 
тахлил қилиш ва эътбога олиш керак. Ландшафт комлексларини регионал 
хусусиятларини очиб бериш табиий географик (ландшафт районлаштириш 
йўли билан амалга оширилади. Шундай экан мелиорация масканлари учун 
табиий географик райолаштиришнинг ахамияти катта эканлигини исбот талаб 
қилмайдигин аксимадир. 
Сўх конуссимон ёйилмасининг ва ландшафт комплексларининг 
структурасини хамда мелиоратив ҳолатини мураккаблигини эътиборга олиб 
уни мелиорация мақсадлари учун табиий географик районлаштириш 
масаласини микрозоналаштириш йўли билан хал қилиниши лозим теб топдик.
Бинобарин, 
ландшафт 
комплексларини 
мелиорациялашда 
регионал 
принципнинг қўллашнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги тажрибаларда 
асосланган. Регионал принципга амал қилиш узоқ муддатли ва самарали
мелиоратив системаларни вужудга келтиришда асос бўлиб хизмат қилади.
Ландшафт комплексларни мелиорациялашнинг типологик принципи. 
Ландшафт комплексларини мелиорациялаш масалаларини объктив ечимини 
топинг ва унга доир чора–тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда намунали 
лойиҳаларни тузишда типологик ландшафт комплексларини ўрганиш катта 
аҳамиятга эга. Типологик ландшафт комплекслари ўзининг араллини 
тарқоқлиги, генетик жиҳатдан бир хил эмаслиги, морфологик жиҳатдан 
ўхшашлиги каби белгилари ва ҳусусиятлари билан регионал ландшафт 
комплексларидан фарфқ қилади. Типологик комплексларини жойларда 
ажратиш ва чегаралаш ландшафт карталаштириш асосида амалга оширилади. 


248 
Типологик ландшафт комплекслар (ландшафт типи, жой типи, урочиша типи 
ва фация типи) морфологик жихатдан бир-бирига ўхшаш бўлган бир хил 
типдаги табиий тузилмалардан таркиб топган. Шунинг учун уларнинг ҳар 
қайси 
индувидиал 
морфологик 
бирликларига 
алоҳида-алоҳида 
мелиорациялаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эмас. Бу катта 
миқдорда маблағ сарф қилишни талаб эътади, вахоланки битта тузилган 
наъмунали (типовой) лойиҳани қонуний такрорланадиган бир-бирига ўхшаш 
ва бир ҳилд типдаги бир неча фатцияларга, урочишаларга ва жойларга қўллаш 
мумкин. Бундай тажрибалар кам маблағ сарф қилиш имкониятини беради. 
Ландшафт комплексларини мелиорациялаш мақсадида тадқиқ этиш ва 
уларга доир лойиҳаларни тузишда типологик принципга амал қилиш жой 
типлари,урочише типлари вафатция типларининг зонал, баландлик- 
геоморфологик ва литологик хусусиятларини ҳамда ландшафт структурасини 
ҳисобга олишни тақозо этади. Акс ҳолда мелиоратив лойиҳаларни ишлаб 
чиқишда ва ландшафтларни мелиорациялашда типологик ландшафт 
комплексларининг бундай хусусиятлари эътиборга олинмаса, ўзлаштирилган 
табиат комплексларида кутилмаган салбий оқибатлар аста секин номоён бўла 
бошлайди ва агроландшафтларни чўлланишига сабаб бўлади. 
Ландшафт комплексларини мелиорациялашда парадинамик ва 
парагенетик алоқадорликларини ҳисобга олиш принципи. Ландшафт 
комплекслари билан мелиоратив системалар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг 
оптимал шароитини вужудга келтириш бевосита табиат комплексларининг 
парадинамик алоқадорлигини чуқур ўрганиш ва уни ҳисобга олиш билан 
чамбарчас боғлиқ. Мелиорациялаштирилган ландшафт комплекслари 
чегарадош табиий мухит билан доимо динамик алоқадорликда бўлади. Бундай 
алоқадорликлар модда ва энергия оқимлари ёрдамида юзага келади. Табиий ва 
антропоген ландшафт комплексларини мелиорациялашда модда ва энергия 
алмашиниш жараёнини ҳисобга олиш муҳим ахамият касб эътади. Шуни 
эътиборга олиш мумкинки ландшафт комплексларини ўзаро парадинамик 
таъсирини аниқлашга фақат модда ва энергия алмашиниш жараёнини ҳар 
томонлама таҳлил қилиш йўли билан эришиш мумкин. Бундай тадбирларни 
амалга оширишда Ф.Н.Мильков (1980) томонидан асосланган парадинамик 
ландшафт комплекслари тўғрисида яратилган концепциядан кенг фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish