Т. В. Власова материклар табиий географияси



Download 6,85 Mb.
bet1/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ


Т. В. ВЛАСОВА
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ
(Океанларнинг материкларга туташ қисмлари билан бирга)
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА ЖАНУБИЙ АМЕРИКА АВСТРАЛИЯ ВА ОКЕАНИЯ АНТАРкТИДА
СССР Маориф министрлиги педагогика институтларининг
география ихтисослигидаги студентлари учун
дарслик сифатида рухсат этган.

ҚАЙТА ИШЛАНГАН ВА ТУЛДИРИЛГАН РУСЧА 3- НАШРИГА МУВОФИҚ ЎЗБЕКЧА 1-НАШРИ


ТОШКЕНТ-«ЎҚИТУВЧИ»-1983 Власова Т. В.
Материклар табиий географияси (океанларнинг материкларга туташ қисмлари билан бирга). Шимолий Америка, Жанубий Америка, Австралия ва Океания, Антарктида. Педагогика институтларининг география ихтисослигидаги студентлари учун дарслик. Қайта ишланган ва тўлдирилган 3-нашрига мувофиқ ўзбекча 1-нашри. М., «Просвещение», 1976.
«Материклар табиий географияси» дарслигининг иккинчи қисми Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва Океания, Антарктида ва Антарктика табиатлари таърифини ўз ичига олади. Дарсликнинг мазкур учинчи нашрига (ўзбекча 1-нашри) материклар табиий географияси-курси бўйича тузилган янги программага асосан муҳим ўзгаришлар киритилган. Ҳар бир материкнинг умумий таърифига «Табиати шаклланишининг тарихи» бўлими киритилган, табиий-географик районлаштириш масаласига кўпроқ аҳамият берилган.
Рецензент география фанлари кандидати Суюн Қораев

АМЕРИКА
Шимолий ва Жанубий Американи атрофдаги ороллари билан бирга одатда Америка деб аталадиган бир қитъага бирлаштирадилар. Бироқ бу икки материк табиий шароитига кўра бир-биридан бутунлай фарқ қилиб, бу ҳол уларнинг географик ўрни ва ривожланиш тарихи билан боғлиқ.


Ғарбий ярим шардаги бу материклар табиатидаги катта тафовут уларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқишни тақозо этади.
Американинг европаликлар томонидан кашф этилиши, босиб олиниши ҳамда ўзлаштирилиши мураккаб жараён бўлиб, анча узоқ давом этган.
Америка қитъасига кирувчи Гренландия ороли ва Шимолий Америка материгининг шимолий районлари европаликларга (норманларга) эрамизнинг I мингинчи йиллари охиридаёқ маълум бўлган. Норманлар XIV аерга келиб, материкнинг ичкарисига ҳам кириб борганлар деб тахмин қиладилар. Кейинроқ -XV аср охиридаги X. Колумб саёҳатларига қадар бу кашфиётлар унутилиб кетган. XV аер охирида Марказий Америкадаги деярли барча ороллар ва Марказий Америка бўйнининг анча қисми, сўнгра эса жанубий материкнинг шимолий соҳиллари кашф қилинди. Шу вақтдан эътиборан Американи испанлар, инглизлар ва французлар томонидан кашф қилиниши, ўрганилиши ва босиб олиниши бошланди. 1507 йили картограф М. Вальдземюллер бу янги ерларни биринчи бўлиб қитъа деб тахмин қилган флоренциялик саёҳ Америго Веспуччи номи билан атади. Шимолий Америка билан Жанубий Американинг алоҳида материклар эканлиги ҳақидаги тасаввур анча кейин пайдо бўлди.
XVIII аер ўрталаридан бошлаб рус олимлари ва денгизчи сайёҳлари Алеут оролларида, Аляскада ва Тинч океан бўйларида катта тадқиқотлар олиб бордилар. Бу тадқиқотларни В. Беринг ва А. И. Чириков экспедициялари бошлаб берди, кейинчалик уларни А. А. Баранов, М. С. Гвоздев ва бошқалар давом эттирдилар.
Бир оз кейинроқ (XIX аер охири-XX аер бошида) айрим рус олимлари Жанубий Американинг турли районларида тадқиқотлар ўтказдилар. Н. М. Альбовнинг Аргентина ва Оловли Ер оролларига, А. С. Иониннинг материкнинг шарқий қисмига оид ишлари катта аҳамиятга эгадир.

ШИМОЛИЙ АМЕРИКА


Шимолий Америка қутбий кенгликлардан деярли экваторгача чўзилган.


Материкнинг чекка шимолий нуқтаси Бутия ярим оролидаги Мёрчисон бурнидир (71°50 ш. к.). Шимолий Америка жанубга 7°12 ш. к. (Марьято бурни) гача чўзилиб кетган. Бу ерда у тор бўйин орқали Жанубий Америка билан туташган. Материкнинг жанубий, тор ва парчаланган қисми Марказий Америка деб аталади.
Шимолий Американинг эни ўртача кенгликларда энг каттадир. Унинг ғарбий чекка нуқтаси-Аляскадаги Уэльс шаҳзодаси бурни (168° ғ. у.), шарқий чекка нуқтаси эса Лабрадор ярим оролидаги Сент-Чарльз бурнидир (55°40 ғ. у.).
Шимолий Америка қирғоқлари яқинида катта-катта ороллар ва архипелаглар жойлашган. Булар шимолда Гренландия ороли ва жуда кўплаб катта-кичик ороллардан ташкил топган Канада Арктика архипелагидир. Шимолий Американинг шарқида Ньюфаундленд, жануби-шарқида эса Катта ва Қичик Антиль ҳамда Багама ороллари жойлашган. ШимолМ Америкага шимоли-ғарб ва ғарбда кўпдан-кўп ороллар туташган: булар-Алеут, Шарлотта Қироличаси, Ванкувер, Александр архипелаги оролларидир. Шимолий Американинг ороллардаги энг шимолий нуқтаси Гренландиядаги Моррис-Жесеп бурнидир (83°39 ш. к.). Бу ер-шимолий яримшардаги қутбга энг яқин қуруқликдир.
Материкнинг майдони ороллари билан бирга ҳисобланганда 24250 минг км2, ороллари майдони 3890 минг км2.
Шимолий Америка 70° ш. к. билан 30° ш. к. орасида энг кенг ва яхлитдир. Чекка шимол ва жанубда қуруқликни сув ҳавзалари анча парчалаб юборган.
Бутун материк асосий орографик элементларнинг меридионалга яқин йўналганлиги билан характерланади: ғарбда, Тинч океаннинг шундоққина қирғоқлари яқинида Аляскадан то Марказий Америкагача 9 минг км га чўзилган Кордильера тоғлари системаси, ш.арқда ундан сал кичикроқ Аппалачи тоғлари системаси жойлашган. Улар орасида Шимолий Муз океанидан то Мексика қўлтиғигача баланд ва паст текисликлар узлуксиз давом этиб кетган.
Шимолий яримшарнинг барча кенгликларида жойлашганлиги ва баландлик амплитудаларининг катталиги Шимолий Америка материгида ландшафтларнинг хилма-хил бўлишига олиб келган.
Тоғлар ва текисликларнинг узунасига чўзилганлиги меридионал ҳаво алмашинувига сабаб бўлади, океанлар таъсирини камайтиради, бошқа материклардагига қараганда анча кучли атмосфера контрастларини ҳосил қилади, горизонтал зиналарнинг субмеридионал (меридионалга яқин) йўналишига олиб келади.
Шимолий Америка географик ўрни, геологик ривожланиши ва тектоник структураси хусусиятларига кўра Евросиёга анча ўхшаб кетади. Бу материклар иқлимининг таркиб топиш қонуниятларига, иқлим типларига, зонал ландшафт типларига, рельефи ва бошқаларига кўра ўхшашдир. Бироқ улар майдони ва шаклидаги, орографиясидаги, структура элементларидаги тафовутлар ҳар бир материкнинг географик жиҳатдан ўзига хослигига олиб келган. Шимолий Америка Евросиёга ўхшаш, бироқ шу билан бирга фақат ўзига хос, такрорланмас географик хусусиятларга ҳам эгадир.
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА ҚИРҒОҚЛАРИ ЁНИДАГИ ОКЕАНЛАР
Шимолий Америка қирғоқларини уч океан: Атлантика, Шимолий Муз океани ва Тинч океан сувлари ювиб туради. Денгизлар материкнинг шарқий ва шимолий соҳилларини анча парчалаб юборган, ғарбий соҳилларини эса анча кам ўйиб кирган.
Атлантика океани Шимолий Америка қирғоқлари яқинида қуруқлик ичкарисига анча узоқ кириб борувчи денгиз ва қўлтиқлар ҳосил қилган. Улардан баъзилари материк саёзлигида жойлашган (материк саёзлиги қирғоқлар яқинида анча кенг); бошқалари анча чуқур чўкмалардан иборат бўлиб, уларнинг айрим қисмлари туби ҳозирда ҳам чўкишда давом этмоқда. Материк саёзлиги соҳилнинг Флорида ярим оролидан Баффин Ери оролигача бўлган қисмида энг кенгдир. Сан Лаврентий ва Гудзон қўлтиқлари деярли бутунлай материк саёзлигида жойлашган. Флорида ярим ороли билан Ньюфаундленд ороли орасида континентал платформа нисбатан яқинда сув тагига чўкиб кетган бўлиб, унинг юзасида материк рельефининг бирмунча янги излари бор; булар-чуқур дарё водийлари, дюна дўнгликлари сақланиб қолган жойлар ва бошқалардир.
Ш имолий Американинг жануби-шарқий қирғоқлари яқинида иккита чуқур сув ҳавзасимексика қўлтиғи ва Кариб денгизи ажралиб турадй. Флорида, Юкатан ярим ороллари ва ороллар орқали океандан ажралиб туривчи Мексика қўлтиғи мезозойда вужудга келган чўкмадан иборат бўлиб, марказий қисмларининг чуқурлиги 4000 метрдан ортади. Океандан Антиль ороллари орқали ажралиб турувчи Кариб денгизи неогенда вужудга келган. Бу денгиздаги чуқурликлар 7000 метрдан ортади; Атлантика океанида Антиль оролларининг иккинчи томонидаги Пуэрторико чўкмасининг чуқурлиги 9000 метрдан ортади.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish