Ниагара шаршараси.
Миссисипи дарёси қуйи оқимида жуда катта аллювиал пасттекислик ҳосил қилган; бу пасттекислик тобора ўсиб бораётган дельтага айланмоқда, дарё бу дельтани олтита ўзак (тармоқ) ҳосил қилиб. кесиб ўтган. Дельта аккумуляция процссси ва кирғоқнинг интенсив чўкиши натижасида тобора ўсиб бормоқда. Шу сабабли дельтанинг бир қисми чўккан бўлиб, ундаги аллювиал жинсларнинг қалинлиги юзлаб метрга етади. Дельта йилига тахминан 100 м ўсиб, Мексика қўлтиғининг ичига тобора кириб бор-моқда.
Миссисипи системасининг дарёлари катта хўжалик аҳамиятига эгадир. Бутун дарё ҳавзасида 20 минг км га яқик жойда кема қатнайди.
Миссисипи дарёси каналлар орқали кема қатнайдиган Буюк кўллар системаси билан: Иллигюйс дарёси орқали Мичиган кўли билан, Огайо дарёси орқали эса Эра кўли билан туташтирилган. Миссисипи дарёси ва унинг ирмоқлари суви ҳавзанинг жанубий қисмидаги қурғоқчил районларни суғоришда фойдаланилади. Бундан ташқари Миссисипи системасига кирувчи дарёлар сув энергиясининг катта запасларига эга бўлиб, уларга йирик гидроэлектр станциялари қурилган.
Шимолий Аьериканинг муҳим сув системаси-Буюк кўллар билан Авлиё Лаврентий дарёсидир. Унинг таркибига катта (Юқори кўл, Гурон, Мичиган, Эри, Онтарио) ва кичик кўллар киради. Уларнинг ҳаммаси бир-бири билан туташтирилган бўлиб, ягона, дунёда энг катта чучук сув ҳавзасини ташкил этади; бу сув ҳавзасининг майдони 246050 км2. Юқори кўл майдони жиҳатидан дунёдаги чучук кўлларнинг энг каттасидир. Унинг майдоки 82414 км2, максималчуқурлиги-393 м. Эридан бошқа барча Буюк кўтлар криптодепрессия ҳисобланади, яъни улар таги океан сатҳидан пастда жойлашган. Қўллар энг баландда жойлашган қисқа ва кенг дарё орқали Гурон кўли билан туташган. У юқори кўлдан бошланиб гўё паст-баланд поғоналар системасини ташкил қилади. Иккинчи, бироз пастроқ поғонада бир-бири билан кенг. ирмо орқали туташган Мичиган ва Гурон кўллари жойлашган. Учинчи поғонани Эри кўли ташкил қилади. Гурон кўли билан Эри кўли орасидан кичикроқ Сент-Клэр дарёси оқиб ўтади ва у Сент-Клэр кўлига қуйилади; бу кўлдан эса Детройт дарёси оқиб чиқади. Энг паст поғонада Онтарио кўли жойлашган. Онтарио кўли билан Эри кўли сатҳи ўртасида 100 м фарқ бор. Уларни Ниагара дарёси ўзаро туташтирган. Ниагара дарёси силур куэста платосининг чиқиқ жойини кесиб ўтар экан, баландлиги 50 метрга яқин бўлган Ниагара шаршарасини ҳосил қилади. Шаршарани айланкб ўтувчи Эри кема қатнайдиган канали ўтказилгап.Авлиё Лаврентий дарёси кўллар сувини Авлиё Лаврентий қўлтиғида Атлантика океанига келтириб қуяди. Бу дарёнинг узунлиги эстуарийси билан қўшиб ҳисобланганда 3130 км. Эстуарийсининг узунлиги салкам 400 км, эни 50.км га етади. Сув сарфи дарё бошланишида 6637 м3/сек. Дарёнинг кема қатнови учун яроқсиз юқори оқимидаги серостона жойларида айланма каналлар қурилган. Дарё ўз сувини кўллардан олиши туфайли унинг сув сарфи йил давомида кам ўзгаради. Дарё кўллар орасидаги ўзаклар ва кўлларнинг ўзининг қирғоқ бўйи кабидекабрнинг ўртасидан то апрель ойининг ўртасигача музлайди. Унда кема қатнови йилига тахминан 140 кун тўхтайди. Йилнинг бошқа фаслларида барча кўллар ва дарёлар системасида кема қатнайди. Авлиё Лаврентий дарёсининг қуйи оқимида кема қатнови баҳордагина совиш (муз оқиши) сабабли тўхтатилади. Кўллар орқали-ўтган кема қатаайдиган йўлнинг умумий узунлиги Атлантика океанигача 3 минг км. ra тенг.
Буюк кўллар дунёда энг катта чучук сув запасига эга. Унинг умумий ҳажми 22 725 км3. Ҳозирги вақтда бу сув саноат корхоналарида оқиб чиққан ташландиқ сувлар натижасида анча ифлосланган, унда балиқлар учун зарарли организмлар. кўпайиб кетган.
Ш имолий Американинг йирик дарёларидан Маккензини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Канаданинг Қояли тоғларидан бошланадиган ва Атабаска кўлига қуйиладиган Атабаска дарёсини Маккензининг бош ирмоғи деб ҳисоблайдилар. Атабаска кўлидан қуйида дарё Эрксизлар дарёси деб аталади ва бу ном дарё Катта Эрксизлар кўлига қуйилгунга қадар сақланади. Дарёиинг бу кўлдан қуйидаги қисми Америка шимолининг машҳур тадқиқотчиси Маккекзи номи билан аталган.
Do'stlaringiz bilan baham: |