Шимолий Америкадаги баъзи ўсимликларнинг ареаллари.
Аппалачи ўрмонлари дарахт турлари таркибига кўра дунёдаги энг бой ўрмонлардандир. Бу ўрмонларда Америкага хос, дуб (эман) турлари (Quercus macrocarpa, Q, atba) ва бошқалар энг кўп тарқалган; улар билан бирга каштан (Castaned dentata) қора қийиқ ёки бук (Fagus grandifotia), ясень, липа, жўка, платан (Platanus oxidentalis) тарқалгай. Шохлари атрофга кенг ёйилган баланд, азим дарахтлар кенг тарқалган бўлиб, уларга кўпинча ёввойи ток ёки печакгул чирмашиб ўсади.
Зонанинг жанубий қисмида гикори- (Carya alba), магнолия (Magnolia ocuminata), лола дарахти (Lirlodendron tulipifera) ва ликвидамбар (Liquidambar orientalis) каби иссиқсевар, қадимги дарахт турлари учрайди.
Аппалачи ўрмонининг дастлабки (ибтидоий даврдаги) манзараси сақланиб қолмаган. Дарахтларнинг кесилиши ва экинзорлар очилиши натижасида у жуда катта зарар кўрган. Ҳатто ўрмонлар сақланиб қолган жойларда ҳам уларнинг турлари состави жуда ўзгариб кетган. Бироқ ана шундай кўринишда ҳам бу ўрмонлар Шимолий Американкнг энг асосий бойликларидан биридир.
Миссисипи ва Атлантика бўйи пасттекисликларининг жанубий қисмларида, шунингдек, Флориданинг шимолий қисмида доимий яшил субтропик ўрмонлар тарқалган. Бу ўрмонларнинг таркиби тупроқ-грунт шароитига қараб ўзгаради. Енгил қизил тупроқларда қарағайнинг субтропик турларидан таркиб топган ўрмонлар ва доимий яшил дуб, магнолия ҳамда бук ўрмонлари ўсади. Бу ўрмонларда лиана (чирмовуқ) ва эпифит ўсимпиклар кўп. Қурғоқчилроқ жойларда Америка пакана пальмаси-сабаль (Sabal minor) ўсадиган бутазорлар учрайди. Флориданинг сув босадиган соҳилларида ва Миссисипи пасттекисликларида эндемик ботқоқ сарви (Гаxodium dictichum) ўрмонлари тарқалган. Тирговучсимон илдизлари бўлган бу азим дарахт ўрмонлари доимо зах ботқоқ ерларда ўсиб кенг чакалакзорларни ҳосил қилади.
Материкнинг шарқий қисмидаги аралаш кенг баргли ва доимий яшил субтропик ўрмонлар ғарбда даштлар билан чегараланади. Даштлар зонаси Марказий текисликлар орқали шимолга анча узоқ кириб бориб, Жанубий Канадага ҳам ўтадн, жанубда эса даштлар 30° ш. к. гача тушади. Кордильера тоғларининғ этаклари даштларнинг ғарбий чегараси бўлиб хизмат қилади. Ички текисликлар доирасида тупроқ ва ўсимликлар иқлим шароитининг ўзгаришига (асосан ёғинлар миқдорининг камая боришига) қараб шарқдан ғарбга томон ўзгаради. Даштларни шарқ ва қисман шимолдан сур ўрмон тупроқли ўрмон-дашт полосаси ўраб туради; бу ўрмондашт полосаси аста-секин баланд бўйли ўт турларига бой бўлган дашт ёки прерия билан алмашина боради. Прерияларда бўйи 150 см гача етадиган ғалладошлар (ғалла гулли ўтлар) ўсади. Булар-чаловнинг Америкага хос тури (Stipa spartea), бетага (Agropyron tenerum), ҳаво ранг бузоқчир ёки қорачайир (Andropogon furcatus) дан иборат; уларга гулларининг ранги тиниқ турли хил ўт ўсимликлари аралашиб ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |