Буюк текисликларнинг Канададаги манзараси.
Буюк текисликлар геологик жиҳатдан Америка платформасининг чекка қисми перикратон букилмасига киради ва чуқур чўккан токембрий фундамеитга эга. Бу фундамент устида юзасини аллювиал, эол ётқизиқлар, шимолий қисмида эса қояли тоғлардан келтирилган музлик ётқизиқлари билан қопланган мезозой ва кайназой жинслари горизонтал ётади. Буюк текисликлар геоморфологик жиҳатдан Кордильера тоғларининг тоғ олди платосидан иборат бўлиб, баландликлари 500 м дан 1700 м гача етади, тоғ тепалари асосан теп-текис горизонтал юзаларни ташкил этади. Буюк текисликларнинг шарқий чеккаси рельефда яхши акс этган эрозион поғона ташкил этади.
Эрозион поғоналар Буюк текисликларнинг айрим қисмларини бир-биридан ажратиб туради. Жануб томондан баланд Эдуардс ва Льяно эстакадо супасимон платолари қад кўтариб туради, уларни тор, камсув водийлар ёки қуриб қолувчи дарёлар кесиб ўтган ва оҳактошлар ер бетига чиқиб қолган жойларда карст натижасида ўйилиб кетган. Ундан нарида 35° ш. к. дан шимолроқда Баланд текисликлар полосаси ажралиб туради, Бу район рельефи эрозия натижасида айниқса кучли равишда парчаланиб кетганлиги билан характерланади. Қорлар эригандан кейин ва кучли жалалардан сўнг жарлар жуда тез ўсади ва уларнинг чуқурлиги баъ-зан 100 м га етиб, поғонани турли йўналишда ўйиб кетади, ҳамда аирим жойларда ҳайдаб ҳам бўлмайдиган, мол ҳам боқиб бўлмайдиган «бузуқ ерлар», яъни бедлендларни ҳосил қилади. Шимолда, 42° ш. к. яқинида Баланд текисликлар Пайн-Ридж номли тик ва парчаланган поғона ҳосил қилиб бироз пастроқ Миссури платосига тушиб келади. Бу плато хилма-хил эрозион рельефи билан ажралиб туради. Плато устида эрозия натижасида ўйилиб кетган қирларнинг орол тарзида сақланиб қолган қисмлари, Қояли тоғларнинг тепаликлари бор, улар платформанинг горизонтал ёт-қизиқлари устида қад кўтариб туради. Блэк-Хилс тоғлари энг баланд (2000 м дан ортиқ) тоғлардир. Қояли тоғлардан оқиб тушувчи дарёлар платода ёнбағирларини жарлар кесиб ўттан кенг ва чуқур водийлар ҳосил қилади. Миссури платоси билан Прериялар платосининг 52° ш.к. гача бўлган Канададаги қисми илгари музликлар билан қопланган бўлиб, сертепа типик музлик рельефи билан ажралиб туради. Морена тепаликлари орасида тўсилиб қолган морена кўллари тез-тез учрайди, дарёлар эса сертепа грядаларни кесиб ўтиб, шаршаралар ҳосил қилади.
Буюк текисликларнинг иқлим шароитида уларнинг денгизлардан узоқда жойлашганлиги, р,ельефининг текис эканлиги ва шимолдан жанубга узоқ масофага чўзилганлиги акс этган. Шимолий Американинг бу қисмида кенглик бўйлаб ўтган тоғ тўсиқларининг йўқлиги шимолий районлар билан жанубий районлар ўртасида ҳаво массаларининг эркин алмашиниб туришига имкон беради. Бу эса Буюк текисликлар учун характерли иқлим шароитини яратади, яъни об-ҳаво беқарор бўлиб, температура барча фаслларда кескин ўзгаради.
Текисликларнинг шимолий қисми то 35° ш. к. гача мўътадил минтақада, жанубий қисми эса субтропик минтақада жойлашган. Ёғинлар кўпроқ ёзда ёғади ва уларни Атлантика океани ҳамда Мексика қўлтиғидан эсувчи ҳаво массалари келтиради; шу сабабли йиллик ёғин миқдори жануби-шарқдан шимоли-ғарбга томон камая боради. Шарқий ва жануби-шарқий районларда йилига 600 мм гача, ғарбда эса 300 мм дан кам ёғин тушади.
Шимол билан жанубнинг қишки температураси бир-биридан анча фарқ қилади, бироқ ёзги температуралар ҳамма жойда деярли бирдай юқоридир. Бундан ташқари, бутун область учун температуранинг анча кескин мавсумий ва суткалик ўзгариши характерлидир. Суткалик температура баъзан бир неча соат мобайнида ўзгаради ва бу ўзгариш баъзан ўнлаб градусга етади. Температуранинг бундай одатдаи ташқари ўзгаришлари ҳаво массаларининг меридионал йўналишда эркин ҳаракат қилиши натижасидг содир бўлади. Ҳаво массаларининг меридионал йўналишдаги ҳаракати кўпинча баҳор ва кузда бўлади ва бунда жуда кучли шамоллар-торнадо вужудга келади.
Областнинг шимолида қиш узоқ давом этади, ўртача температура -12°С гача бўлиб, барқарор қор қоплами ҳосил бўлади. Жанубда эса совуқ ойнинг ўртача температураси мусбат +5°С гача бўлиб, қор қоплами барқарор бўлмайди, бироқ бутун областда, ҳатто чекка жанубда ҳам кучли совуқлар бўлиши мумкин. Шимолда бундай совуқ -40°С га етади, жанубий ярмида температура деярли -20°С гача пасаяди. Температура кўпинча шимоли-ғарбий шамоллар эсганда пасайиб кетади ва бунда қор бўрони туриб, қор уюмлари ҳосил бўлади. Шунингдек, қишда бутун областда Қоялн тоғлардан индеецлар тилида «чинук» деб аталадиган фён типидаги шамол эсади. «Чинук» эсганда қисқа вақт ичида температура 15-20°С га кўтарилади, ҳаво намлиги кескин камаяди, қор тез эриб кетиб, ернинг бети очилиб қолади. Қояли тоғларнинг этакларидаги жойлар фён шамоллари туфайли шарқдагига қараганда иссиқроқ бўлади. Баъзи районларда чорва моллари қиш бўйн ердан ўтлайди. Ёзда чинук қурғоқчиликка сабаб бўлади.
Буюк текисликларнинг сув тармоқлари зич эмас. Чекка-шимол билан чекка жанубнй истисно қилганда, дарёлар Миссисипи ҳав-засига киради. Дарёлар шимолдаканада кўлларига, чекка жанубда эсамексика қўлтиғига қуйилади. Барча дарёлар қояли тоғлардан бошланади. Улар ёзнинг рккинчи ярмида жуда саёзла-шиб қолади. Дарёлар сув сатҳининг кўтарилиши қорларнинғ-эриши ва тоғлардаги ёмғирлар билан боғлиқдир. Кучли ёмғирлардан сўнг дарёлар бирдан тошиб атрофни вайрон қилади. Дарёлар кўп миқдорда парчаланган жинслар келтириб, жуда катта ёйилма ко-нусларни ҳосил қилади.
Энг йирик дарёлардангина кема қатновида фойдаланилади, Кўпдан-кўп дарёлар Миссури ирмоқлари билан бирга, Арканзас, Ред-Ривер, айниқса тоғлардан оқиб тушгач, қурғоқчил ерларни су-ғоришда катта аҳамиятга эгадир.
Текисликларнинг ўсимликлари ўрмондашт ва дашт ўсимлик қопламидан иборат. Канадада нина баргли ўрмонлардан кейин келувчи ўрмондашт шимолдан дашт ўсимликлари областини ўраб туради.
Қуруқ иқлимли Буюк текисликлар паст бўйли ўтлар ўсувчи каштан тупроқли даштларнинг кенг тарқалганлиги билан характерланади; бу даштларда америкага хос ғалладошлар бизон ўти билан Грам ўти кўп ўсади. Фақат Блэк-Хилс тоғларигина ўрмонли баланд ороллар тарзида ўрмонсиз яланг жойлардан алоҳида ажралиб туради. Энг қуруқ жойларда, айниқса, жануби-ғарбда, дағал баргли ва тиканли буталар (мескит, акация) ўсган жойлар учрайди; улар чала чўл шароити бошланганлигини билдиради.
Чекка жанубда, ташқи кўринишига кўра саванналарга ўхшаш жойлар бор; чунки бу ерларда паст бўйли ва сийрак ўт қойлами орасидан айрим буталар ёки пакана мескит дарахтлари ва кактус оиласига кирувчи ўсимликлар юқорига бўй чўзиб туради.
Текисликларнинг табиий ландшафтлари инсон таъсирида анча ўзгариб кетган. Буюк текисликларнинг чекка қисмларида ўсимлик қопламининг ҳаддан ташқари нес-нобуд қилинганлиги тупроқлар эрозиясининг ривожланишига олиб келган.
Областнинг ҳайвонот дунёси ҳам анча ўзгарди. Деярли барча йирик ўтхўр ҳайвонлар тугаб кетди, бунинг ўрнига кемирувчилар жуда кенг тарқалди. Судралувчи ҳайвонлар, ҳашаротлар ва қушлар жуда кўп.
КОРДИЛЬЕРА ТОҒЛАРИ
Шимолий Американинг Аляскадан то Мексйкагача бўлган ғарбий чекка қисмларини улкан тоғ системаси-Кордильера тоғлари эгаллаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |