Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Mathematics – математика 


18 
Предлагаются различные задачи и упражнения, например. Определить 
формулу вещества, при сжигании 0,9 г которого образовалось 1,32 г оксида 
углерода (IV) и 0,54 г воды. Относительная плотность по водороду равна 90. 
Главная цель проведения таких проектов – соединение разрозненных 
естественно-научных и гуманитарных дисциплин в единое целое, где 
школьники учатся видеть картину мира в целом. В последующем все это дает 
возможность создавать и презентовать свой собственный уникальный 
продукт, работая в команде. Школьники получают возможность развивать 
жизненно важные навыки и основные технологические навыки в единстве. 
Учащиеся учатся преодолевать нестандартные задачи путем тестирования и 
проведения различных опытов. Все это позволяет им подготовиться ко 
взрослой жизни, где они могут столкнуться с необычными, нестандартными 
проблемами.
Использованная литература 
 
1.Мокшина 
Ю.Л. 
— 
STREAM-образование: 
новые 
формы 
педагогических технологий для приобщения современных школьников к 
чтению классической литературы. К постановке вопроса // Современное 
образование. – 2019. – № 1.–С.63-71.DOI:10.25136/2409-8736.2019.1.28642 
URL:https://nbpublish.com/library_read_article.php?id=28642 
2.
Панкова Т. В
. STREAM подход в образовании. Материал сайта 
https://novator.team/post/989
 


19 
I-ШЎЪБА. БИОЛОГИЯ, КИМЁ ВА ГЕОГРАФИЯ ФАНЛАРИНИ 
ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КИМЁ ФАНИНИ 
ХАЛҚАРО ДАСТУРЛАР ҲАМДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР 
ИНТЕГРАЦИЯСИ АСОСИДА ЎҚИТИШНИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
Шерназаров И.Э., Искандаров А.Ю. (ТДПУ) 
Таълим соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштиришда фанлараро 
алоқадорликнинг ўрни жуда катта ҳисобланади. Фанларнинг бир-бирига 
боғлиқлиги бир қанча муаммоларнинг ечилишини осонлаштиради. Фанлараро 
алоқадорлик бўйича жуда кўп илмий-амалий ишлар олиб борилдики, булар ўз 
навбатида амалиётда ўз тасдиғини топмоқда. Жумладан, кимё ва 
математиканинг ўзаро алоқаларини ўрганиш юзасидан етарлича тажрибалар 
тўпланган бўлиб бу йўналишда айрим ижобий ечимлар топилган, улар 
амалиётчи ўқитувчилар учун дастлабки кўрсатмалар вазифасини адо эта 
олади. Бунинг учун ўқитувчи фақат ўзи дарс бераётган предмет материаллари 
ичида чегараланиб қолмасдан, бошқа ўқув предметларининг асосий мазмуни 
билан ҳам қизиқиши, уларнинг ўзаро алоқадор нуқталарини кўпроқ топиши ва 
амалиётда улардан фойдаланиши керак бўлади. Табиий фанларнинг 
ўқитилишида кейинги йилларда таълим мазмуни ортиши баробарида, бугунги 
кун педагоглари олдида уларнинг интеграциясига мурожаат қилиш 
мажбурияти пайдо бўлди. Демак олий таълим муассасаларида кимё фанини 
ўқитишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясидан фойдаланиш муҳим 
аҳамият касб этади. Кимё фанлари мисолида ушбу масалага ёндошадиган 
бўлсак, таълим жараёнида бирор мавзуни ўқитиш жараёнида бугунги зукко 
талабаларимизнинг саволларига тўлиқ жавоб бериш, фанга бўлган 
қизиқишини орттириш ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқ холатда хаётий 
мисоллар билан тушунтириш муҳим аҳамият касб этади. Аниқ ва табиий 
фанларнинг ўзаро интеграцияси ҳар иккала соҳа учун ҳам фойдали 
ҳисобланади. Бунда нафақат фаннинг ривожланиши балки, шу фанни ўқитиш 
тизими ҳам такомиллашади. Қайсики, фанга математика кириб борар экан
ўша фан геометрик прогрессия бўйича ривожланади. Ҳозирги кунда барча 
табиий фанлар ва уларнинг тадқиқот методлари математик моделлаштириш 
орқали истиқболдаги ҳодисаларни кўра олиш имкониятига эга бўлмоқда. Шу 
боис юқорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, фанлараро алоқадорлик 
ва узвийликни таъминлаш тизимини яратиш ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиш 
алоҳида илмий ва амалий ахамият касб этади.
Энди гап фақат бир ўқув предметини ўзлаштириш усули ҳақида эмас, балки 
икки ёки ундан ортиқ фанларга оид бўлган иш усуллари билан айни пайтнинг 
ўзида шуғулланиш заруриятини ҳам юзага келтиради. Кимёда математик 
ҳисоблашларни бажариш учун математикадан етарлича билимга эга бўлишни 
талаб қилади. Кимё фанларини ўқитишда математик усулларни, ахборот 


20 
технологияларини қўллаш ва кимё йўналишида математикани ўқитишда 
кимёвий жараёнларга математикани боғлаб ўргатиш асосида мутахассисларни 
касбий тайёрлаш самарадорлигини ошириш ижобий натижалар беради. 
 
Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларнинг аксарияти (АҚШ, Хитой, 
Исроил, Финляндия, Австралия, Малайзия, Германия, Франция, Италия, 
Австрия ва бошқалар) ва шу жумладан МДҲга аъзо бўлган айрим давлатларда 
(Россия, Қозоғистон) таълимда нисбатан янги йўналиш-STEM (Science-табиий 
фанлар. Technology-технологиялар, Engineering-мухандислик, Mathematics-
математика) технологияларини кенг жорий этиш йўли билан ўқувчиларнинг 
истиқболлари учун керак бўладиган билим ва кўникмаларни шакллантириш 
бу орқали инсон тафаккурини иширишга катта эътибор қаратмоқда.
Халқаро STEM таълим дастурларида реал хаётда қўлланиладиган 
дастлабки кўникма ва компетенциялар шаклланиши мумкин. Масалан: космик 
ракета макетини ясаш ва учириш, кўприк макетини лойиҳалаш ва қўриш, 
нефтни тозалаш ва фракцияларини ажратиш, роботни йиғиш ва бошқариш, 
кимёвий тажрибалар учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ясаш ва ҳокозо. 
Бу билан талабаларда табиий ва аниқ фанларни янада чуқурроқ ўрганиш, фан 
ва илмга қизиқиш ортиши, замонавий технологияларни эгаллаб кучли билим 
ва салоҳиятга эга бўлиб шаклланишига туртки бўлади. Талабаларда нафақат 
изланувчанлик ва истиқболли технологияларни амалиётда қўллашга қизиқиш, 
балким кимё саҳасини барча юналишлари билан шуғулланиш ғоялари, истак 
ва мақсадлари шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги 
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сон 
Фармони
 
ижроси юзасидан ишлаб чиқилган концепцияда Ўзбекистон 
Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор 
йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий 
фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни 
модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда 
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида: 
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясида халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий 
таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида 
назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни 
шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш; 
олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, 
меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
тизимини йўлга қўйиш; 
Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим 
дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш; 
олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий 
таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш; 


21 
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим 
технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, бу борада 
педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш учун 
қўшимча шароитлар яратиш;
таълим 
жараёнларини 
рақамли 
технологиялар 
асосида 
индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, 
вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped classroom» технологияларини 
амалиётга кенг жорий этиш; 
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофавий 
таълим дастурларини ташкил этиш белгилаб қўйилган. 
Бунда халқаро тажрибалар ўрганилиб, амалиётга энг яхши ва самарали 
ечимларини татбиқ этилиши кутилган натижалар бериши мумкин бўлади. 
Шундай экан олий таълим муассасаларида кимё фанини халқаро дастурларга 
мос равишда ўқитишда аниқ ва табиий фанлар интеграцияси ҳамда 
инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитилиши, талабаларни 
илмий дунёқарашини кенгайтириш билан биргаликда технологиялардан 
фойдаланишни, фанлараро узвийликни таминлашни, илмий саводхонлигини 
оширишда ёрдам беради.

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish