15-мавзу. Турли хил психология мактабларининг шахс назариялари режа



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana01.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#624703
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
12 maruzaТурли хил психология мактабларининг шахс назариялари

Конструкт тушунчаси 
 
Шахс моҳиятини интерпретatsiяқилиш учун махсус анализ бирлиги – конструкт ишлатилади. 
“Конструкт” термини тушунча сўзига ўхшаш бўлиб, материални умумлаштиради ва воқеа-ҳодисаларни 
олдиндан айтиб бериш имконини яратади.
Илмий тушунча – бу алоқанинг мантиқий тасдиғи бўлиб, дедукция йўли билан ҳодисаларнинг ҳақиқий 
алоқасини тушунтириб бериш мумкин.
Илмий тушунчанинг асосий хусусиятлари қуйидагилар:
• 
воқеа-ҳодисаларни умумлаштириш;
• 
улар ўртасидаги алоқани тасдиқлаш;
• 
янги ҳодисаларни олдиндан айтиб бериш имконияти
Шахс конструкти тушунчаси Келли томонидан киритилган.
Шахс конструкти алоҳида олинган мавжуд нарсалардаги ўхшашлик ва уларнинг бошқа элементлардан 
фарқли жиҳатларини намоён этиши билан характерланади. Конструктлар биполяр тушунчалар шаклига эга (оқ-
қора, эгоист-алтруист ва б.). Шуниси билан улар илмий тушунчадан ажралиб туради. Бундан ташқари, илмий 
тушунча табиатда мавжуд бўлган воқеаҳодисаларга тегишли бўлса, шахс конструктлари эса субъект томонидан 
яратилган ҳисобланади.
Конструкт – тажрибани мантиқий шакллантириш воситаси. У шаклланадиган ва тушунтиришда 
фойдаланиладиган элементлар турли хил предметлар, уларнинг хусусиятлари, шунингдек, одамлар ва уларнинг 
муносабатлари бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, конструктлар оламни тушунтириш усули ва воситаси ҳисобланади. Турли ҳил фактлар 
кузатувчи нуқтаи назарига, унинг конструктларига мувофиққараб чиқилади. Масалан, баланд ва паст, меҳрибон 
ва ёвуз одамлар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни тасдиқлаш конструкт шаклланишига олиб келади.
Конструктларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг типлари 
 
Конструктлар шаклланишининг умумий усули шундан иборат-ки, унга кўра уларнинг ташкил топиши 
учун уч элемент зарурдир. Бу элементлардан иккитаси ўхшаш, учинчиси эса улардан фарқли бўлиши керак. 
Икки элементнинг ўхшашлик белгиси – ўхшашлик қутбини, уларнинг учинчи элементга қарама-қарши белгиси 
эса контраст қутбни шакллантиради. Бу ерда элементлар – оламдаги мавжуд нарсалар ва объектлар. Объектлар 
турли хил хусусиятларга эга бўлиб, уларни тушуниш субъект томонидан танланган конструктга боғлиқдир.
Конструктлар уч турга бўлинади: 
1)чекланган;
2)констеллятор;
3)пропозиционал.
Чекланган конструкт – элементларни фақат конструктнинг ўз ичидагина тушунтиришга имкон беради. 
Мисол учун, агар бу – китоб бўлса, демак бу фақат китобдир.


12
Констеллятор конструктлар – унинг элементлари билан боғлиққанчадир миқдордаги алтернативаларни 
қайд этади. Бу турдаги конструктлар стереотип тафаккурни таъминлайди: ”агар бу китоб бўлса, у ҳолда у бир 
қанча саҳифалар ва матнлардан иборат бўлиб, устида муқоваси бўлади”.
Пропозиционал конструктор алоҳида хусусиятларни бошқа элементларга тегишли ҳисобламайди. Шу 
конструктор ҳисобига объектга нисбатан фалсафий ёндашув ифодаланади: “Китоб – бу билим манбаи.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish