15-мавзу. Турли хил психология мактабларининг шахс назариялари режа


Конструктларнинг асосий характеристикаси



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana01.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#624703
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
12 maruzaТурли хил психология мактабларининг шахс назариялари

Конструктларнинг асосий характеристикаси 
 
Конструкт биполярлиги ҳамда қўлланилиш диапазони ва индивидуаллиги билан характерланади.
Конструктнинг биполярлиги, уч элемент ўртасида ўхшашлик ва фарқларни топиш йўли билан олинган 
икки қутбнинг мавжудлигини ифодалайди. Конструктнинг қутблари индивидуал бўлиб, улар бир-бирига айнан 
антонимдек қарама-қарши бўлиши шарт эмас. Шундай қилиб, бир шахсдаги “бепарволик” қутбига қарама-
қарши қилиб “қайғуриш”, “раҳмдиллик” қутбларини, бошқасида эса айнан “бепарволик”ка – “эмоционаллик”, 
“завқланиш”ни кўрсатиш мумкин. Шахс конструктларини намоён этишда синалувчида қутблардан бирининг 
вербализatsiясида қийинчилик туғилиши мумкин. В.В.Столин таъкидлашича, бир қутбли конструктлар шуни 
кўрсатади-ки, инсон ўз онгида бошқа бир воқеа-ҳодиса тафаккур жараёнидан ташқаригачиқариб yuборади. 
Дж.Келлининг фикрича, бу яширин конструктлар бўлиб, онгда намоён бўлмайди.
Қўлланилиш диапазони – бу ушбу конструкт ёрдамида талқин этилиши мумкин бўлган объектлар.
Индивидуаллик шахснинг англаши билан боғлиқ бўлиб, шахс реалликнинг актив тадқиқотчиси сифатида 
тайёр билимларни шунчаки ўзлаштирибгина қолмай, уларни тадқиқ этади, конструктлайди ҳамда гипотезалар 
чиқаради. Ҳодисаларни эффектив талқин эта оладиган конструктлар сақлани, эффектив бўлмаганлари эса 
бузилиб кетади. Ҳар бир шахс ўзининг шахсий, уникал конструктини яратади.
Бундан ташқари, ҳар бир конструкт ўзининг фокуси ва майдонига эга бўлиб, уни чегарасидан ташқарида 
прогноз учун ишлатиш эффектив ҳисобланмайди. Конструкт майдони – инсон ушбу конструкт ёрдамида талқин 
қиладиган барча воқеа-ҳодисалардир. Фокус эса мазкур конструкт ёрдамида тавсифлаш эффектли ҳисобланган 
воқеа-ҳодисалар бўлиб, янада аниқ прогноз қилишга олиб келади.
Контруктлар системасининг ривожланиши 
 
Келлининг фикрига кўра, ҳар қандай конструкт мотив ва билиш жараёнларининг ролини бажарувчи 
функцияга эга бўлиб, ҳодисани олдиндан айтиб беришга хизмат қилади. Конструктлаш ва прогнозлашнинг 
алоқасини тасдиқлаш – шахс конструктлари психологиясининг марказий бўғини ҳисобланади.
Конструктив системани такомиллаштиришнинг икки хил йўналиши бўлиб, улардан бири аниқлаш 
принципига кўра, яъни кам сонли ҳодисалар ҳақида аниқ фикрга эга бўлиш бўлса, иккинчиси кэнгайтириш 
принципига кўра, ҳеч бўлмаганда ноаниқ тасаввурлар бўлса ҳам, лекин нарсалар доираси етарлича кэнг бўлиши 
кераклиги ҳақидаги установкалар шаклланади.
Тажриба йиғиш янги конструктлар шаклланиши ҳисобига амалга ошади. Социал ўзаро таъсир 
жараёнлари конструктлар ўзгаришининг асосий сабаби сифатида кўрилади ва бунда конструктлар ўзгариши 
хулқатвор ўзгаришига олиб келади.
Конструктларнинг ўзгариш характери уларнинг ўтказувчанлигига боғлиқдир. Ўтказувчан конструктлар 
деб, уларга янги элементлар жорий этилиши мумкин бўлган конструктлар тушунилади. Ўтказмас 
конструктлардан ўтган воқеаларни тушунтиришда фойдаланилади.


13

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish