1
15-мавзу. Турли хил психология мактабларининг шахс назариялари
РЕЖА:
Г.Айзенкнинг шахс типлари назарияси.
1.
Дж. Келлининг шахс конструктлари назарияси
Машғулотнинг мақсади:
Талабаларни Г.Айзенкнинг шахс типлари ва Дж. Келлининг шахс
конструктлари назариялари билан таништириш.
Вазифалар:
1.
Г.Айзенк назариясини муҳокама қилиш.
2.
Дж.Келлининг шахс конструктлари назарияси ҳақида тушунчалар бериш.
Маърузанинг ташкилий шакли:
умумиймаъруза.
1. Г.Айзенкнинг шахс типлари назарияси.
Айзенк Кеттелнинг: “психологиянинг мақсади хулқ-атворни олдиндан айтиб беришдир”, - деган
фикрига қўшилиб, унинг шахсни тавсифлашда факторли анализдан фойдаланганлигини маъқуллайди.
Лекин Айзенк факторли анализни Кеттелга нисбатан ўзгачароққўллаган. Айзенк фикрича, тадқиқот
стратегияси тадқиқотчини қизиқтирган қандайдир шахс хусусиятини белгилаб, тўлиқ асосланган илмий
фараздан бошланиши керак. Унга қарама-қарши ўлароқ, Кеттелнинг айтишича, шахсни ташкил қилувчи
асосий элементлар батарея тестлари ҳамда маълумотларни қайта ишлаш орқали намоён қилинади.
Шундай қилиб, Айзенк назарияси Кеттелникига қараганда анча шафқатсиз ёндашувга эга. Кеттелдан
фарқли ўлароқ, Айзенкнинг таъкидлашича, шахс хулқ-атвори намоён бўлишини тушунтириш учун учта
супербелги (у буларни типлар деб атайди) зарурдир. Эсингизда бўлса, Кеттел шахс структурасини ташкил
қилувчи 16 та белги ёки факторни белгилаган эди. Ва ниҳоят, Айзенк индивид ривожланишида асосий
эътиборни генетик омилларга қаратади. Бу билан, Айзенк ташқи муҳит таъсирини инкор қилмаган, балки
шахс хусусиятлари ва типлари аввало, ирсиятга алоқадор эканлигини кўрсатмоқчи бўлган. Ҳозирги
пайтгача, генетиканинг шахс хулқ-атворига қай даражада таъсир этиши аниқланмаган бўлса-да, кўп
психологлар бу борада Айзенкнинг фикрларига қўшилишади.
12
Айзенк назариясининг моҳияти шундан иборат-ки, шахс элементлари иерархик жойлашиши
мумкин. Унинг схемасида (6-4 расм) экстраверсия сингари маълум бир шахс хусусиятлари ёки типлари
келтирилган бўлиб, улар хулқ-атворга кучли таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, ҳар бир келтирилган
супербелгилар бир қанча таркибий белгилардан ташкил топганини кўрсатган. Бу таркибий белгилар
асосий типнинг yuзаки акси бўлиши ёки бўлмасам, шу типга тегишли ўзига хос хусусият сифатида
кўрилиши мумкин. Ва ниҳоят, белгилар кўп сонли одатий реакциялар дан таркиб топган бўлиб, улар ўз
навбатида, кўплаб ўзига хос реакциялардан шаклланади. Мисол учун, бирон шахсни кузатадиган бўлсак,
агар у бошқа бир инсон билан илиқyuз ва самимий табассум билан қўл узатиб кўришса ва бу ҳолат ҳар
2
сафар ким биландур учрашганда содир бўлаверса, бу унинг одатий реакцияси ҳисобланади. Ушбу одатий
реакция бошқа одатий реакциялар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Буларга мисол қилиб, бошқа одамлар
билан суҳбатлашиш, турли базмларга боришни ёқтириш ва ҳаказоларни айтиш мумкин. Бу одатий
реакциялар гуруҳи киришимлилик хусусиятини шакллантиради. 6-4 расмда кўрсатилганидек,
киришимлилик босқичида актив ва ўзига ишонган хадди-ҳаракат асосий ҳисобланади. Умумий ҳолатда бу
хусусиятлар супербелги ёки типни ташкил қилади.
Айзенк уни экстраверсия деб атайди.
12
Boeree C. G. G. Ҳans Eysenck /Personality Tҳeories. PsyчologyDepartment Sҳippensburg
University. 1997. – Р.5
Hans
Eysenck
/Personality
Theories.
PsychologyDepartment
Shippensburg
University. 1997. –
3
Шахсструктурасинингиерархикмодели.
ПР – одатий (привычная) реакция; СР – ўзигахос (специфическая)
реакция.
Do'stlaringiz bilan baham: |