3-мавзу. Олий мактаб дидактикаси. Дидактика ҳақида умумий тушунча. Ўқиш/ўқитиш моҳияти, структураси ва юритувчи кучлари


 Педагогик фаолиятнинг технологик принциплари



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana31.05.2022
Hajmi0,51 Mb.
#622044
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-маъруза

4. Педагогик фаолиятнинг технологик принциплари. 
Педагогик технологияни ишловчи иштирокчилар ўзаро таъсирининг 
марказига ўқитиш ва тарбиялашнинг муайян технологиясини қўяди. 


Уларга 
чоралар, педагогик позициянинг динамиклиги, таъсир қилишнинг 
оригиналлиги ва янгилиги, компенсаторлиги
ва бошқа принциплар киради. 
5. Умумдидактик принциплар ёки педагогик жараённинг яхлитлиги 
принципи. 
Ўқув машғулотининг мазмунини тузатаётган пайтда, ўқиётганларнинг 
билим олиш фаолиятини фаоллаштириш усуллари ўйлаб чиқилаётганда, 
ўқитиш тизимини тузаётганда педагог илмийлик, тизимийлик ва кетма-кетлик 
принциплари; ўқув фарлариаро боғланишлар принципи; ўқитиш назарияси ва 
амалиётининг ҳаёт билан боғлиқлиги принципи; ўқитишнинг касбга 
йўналганлиги, кўргазмалилиги, тушунарлилиги, дифференциалланганлиги ва 
индивидуаллаштирилганлиги принципи; ривожлантирувчи ўқитиш принципи; 
тарбияловчи ўқитиш принципи ва ҳ.к. каби дидактик принципларнинг 
умумқабул қилинган тизимига таянади. 
Баъзи умумдидактик принципларнинг мазмунини ва уларнинг ўрта 
касбий таълим тизимида қўлланилишининг ўзига хослигини кўриб чиқамиз. 
Касбга йўналганлик принципи
. Унинг моҳияти шундаки, муайян ўқув 
фанини ўрганиш жараёнида ўқитувчи шахс, умумий таълим ва касбий 
ўқитишларнинг касбга йўналганлиги бўйича ишларни бир-бирига 
бириктириши керак. 
Уни амалга оширишнинг мезонлари: 

ўқув фани мазмуни, унинг бирор бўлими ёки мавзусига касбий муҳим 
материални киритган ҳолда уларнинг мантиқий бир бутунлигини таъминлаш; 

муайян мавзу мазмунига фаолиятнинг касбий муҳим турларини 
киритиш. 
Илмийлик принципи
. Ушбу принципга мувофиқ ўқитишнинг бўлажакка 
қилинган башоратларни инобатга олган ҳолда, фаннинг замонавий ҳолатига 
мос келиши кераклиги талаби амалга оширилади. Илмийлик принципи 
ўқиётганнинг илмий дунёқараши, ахлоқий ва эстетик маданияти асосларини 
шакллантиради. 
Ўқитишдаги илмийлик талабалар педагогик йўналган фикрлашининг 
ривожланишини, бўлажак педагоглар ҳар хил психологик-педагогик 
воқеликлар ва жараёнларни чуқур англашларини назарда тутади. 
Илмийлик принципи таъсирининг муҳим хусусияти – ўқитувчи 
талабалар билим ўзлаштириш жараёнини шундай тузсинки, мустақил билим 
олишда талабаларнинг билим олишга бўлган фаоллиги узлуксиз 
рағбатлантириб турилсин, ҳар бир талаба илмий ғоялар, фактларни амалга 
ошириш сабаб-оқибат боғланишларини ўрната олсин, ҳар бир талабада 
психологик-педагогик қонуниятларни илмий тушуниш тасаввури ҳосил 
бўлсин. 


Ўқиш давомида коллегиал ечимларни ишлаб чиқиш учун нимгуруҳларга 
бирикиб, ҳар хил жамоавий ўқув лойиҳаларда иштирок этиш орқали талабалар 
хулқ-атворининг маданияти шаклланади. 
Ривожлантирувчи ўқитиш принципи
ўқитувчидан ўзининг талабалар 
билан ишлашида индивидуал ривожланишининг қонуниятларини ҳисобга 
олишни, ҳар бир талабанинг даражаси ва унинг ўзига хос хусусиятларига 
мослашишни талаб қилади. Ривожлантирувчи ўқитишда педагогик таъсир 
шахснинг туғма қобилиятларини ривожлантиради, рағбатлантиради, 
йўналтиради ва тезлаштирилади. Ривожлантирувчи ўқитишда талаба – 
фаолият субъекти бўлади, чунки унинг ўз-ўзини такомиллаштиришга бўлган 
эҳтиёжи, ижодий эҳтиёжлари, индивидуал шахсий тажрибаси инобатга 
олинади. 
Ривожлантирувчи ўқитиш режимида ўқув машғулоти ўқитувчи ва 
ўқувчининг ҳамкорлиги сифатида қаралади. Бунда ўқув жараёни субъектлари 
фаолиятига: 

муаммоли вазиятлар; 

ўқитишнинг фаол методлари

психологик комфорт муҳитини яратиш имконини берувчи ўқув 
машғулотларининг ноанъанавий турлари; 

муваффақият вазияти ва бошқалар киритилади. 
Ривожлантирувчи ўқитиш режими интенсив мустақил фаолият асосида 
қурилади, талаба нафақат тестларни ёдлаб олиши, репродуктив тавсифдаги 
топшириқларни бажариши, балки ўзининг билимларини янги, ўзгарган 
вазиятда тўғри қўллай билиши, ўз фаолиятини ўйлаб кўриши ва баҳолаши 
керак. 
Кўргазмалилик 
принципи

Касб-ҳунар 
коллежи 
ўқитувчиси 
кўргазмалилик принципига нафақат иллюстрация воситаси сифатида, балки 
информация манбалари турли-туман бўлган мустақил иш сифатида ҳам 
қарайди. Ўрта махсус касбий ўқитиш муассасасида ўқув машғулотларида 
кўргазмалиликнинг ҳар хил вариантларидан фойдаланилади. 
Табиий кўргазмалилик
– объектив реаллик предметлари билан; 
экспериментал кўргазмалилик
– турли тажриба ва экспериментлари билан; 
ҳажмийлик
– макетлар, фигуралар билан; 
тасвирийлик
– слайдлар, плакатлар, 
суратлар билан тақдим этилади. 
Символли ва график кўргазмалилик
хариталар, 
графиклар, таянч схемалар ёрдамида реализация қилинади. 
Муаммолилик – ўқитиш жараёнининг асосий қонуниятларидан биридир. 
Ўқитишнинг 
муаммолилик принципи
ўқитиш мазмунини бир қатор муаммолар 
кўринишида тақдим этишдан иборат бўлади. Ечилиши зарур бўлган саволлар 
ва масалаларга дуч келган ўқувчи изланувчи – билим олиш фаолиятига 


киришади, фикрий фаолликни намоён қилади, ўрганилаётган материални 
мустақил мушоҳада қилади, ички боғланишларни аниқлашга ҳаракат қилади. 
Ўқитишнинг тушунарлилик принципи
. Бу принципни муваффақиятли 
реализация қилиш учун педагог ўқиётганларнинг таълим даражасини, яъни 
уларнинг тайёргарлик даражасини; ривожланиш даражасини; фикрлаш 
фаолияти ва хотирасининг индивидуал хусусиятларини; ҳаётий тажриба 
характери ва тарбиясининг даражасини ҳисобга олиши зарур. 
Юқорида қайд этилган принциплар ўрта махсус ва олий мактабда 
мутахассисларни тайёрлашда муҳим рол ўйнайди. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish