3-мавзу. Олий мактаб дидактикаси. Дидактика ҳақида умумий тушунча. Ўқиш/ўқитиш моҳияти, структураси ва юритувчи кучлари



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana31.05.2022
Hajmi0,51 Mb.
#622044
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-маъруза

Ўқитиш мазмуни
 
Ўқитиш
– 
таълим олишнинг асосий йўли бўлиб, у ўқув муассасаларида 
ва амалий фаолият давомида педагоглар раҳбарлигида билим, маҳорат ва 
кўникмаларни эгаллашнинг мақсадга йўналтириб ташкил қилинган, режа 
бўйича ва мунтазам равишда амалга ошириладиган жараёндир

Ўқитиш 
мазмуни
– 
педагогик 
асосланган 
ва 
мантиқий 
тизимийлаштирилган, ўқув дастурларида баён қилинган ва педагог-ўқитувчи 
фаолиятининг ва ўқиётганларнинг билим олиш ва амалий фаолиятининг 
мазмуни бўлган ўқув информацияси ва масалалар, топшириқлар ва машқлар 
мажмуидир

Ўқитишнинг асосий функцияси
– ижтимоий маданият мазмунини уни 
сақлаш, қайта тиклаш ва ривожлантириш учун ёш авлодга узатишдир. 
Шу сабабли ўқитиш мазмуни ижтимоий тажрибани ўқувчи эгаллаши 
нуқтаи-назаридан келиб чиқиб тузилади. 
Улар: 
a)
табиат, жамият, техника, технология, инсон, унинг фаолияти ҳақидаги 
билимлар; 
b)
фаолиятнинг маълум усулларини амалга ошириш тажрибаси; бу 
тажриба билимлар билан бирга шахс кўникмалари ва маҳоратида ўз аксини 
топади ва шахс томонидан амалий фаолиятга кўчирилади; 
c)
ўқув-илмий фаолиятнинг алоҳида интеллектуал процедураларида 
мужассамлашган ижодий фаолият тажрибаси; 
d)
ўқитувчи ва талабалар орасидаги ўзаро таъсир давомида мавжудликка 
бўлган ҳиссий-қадриятли муносабат тажрибаси. 
Ўқитиш мазмуни: 

ўқитиш мазмуни ижтимоий-жамоавий жараёнлар ва жамиятнинг 
эҳтиёжлари билан белгиланишини; 

бу жараён бир бутун педагогик жараён таркибига кирувчи таълим, 
тарбия ва ривожланиш жараёнлари билан боғлиқлигини; 

ўқитиш ўқиётганларнинг реал ўқув имкониятларига боғлиқлигини; 



ўқитиш жараёни у кечаётган ташқи шароитларга боғлиқлигини; 

дарс бериш ва билим олиш ягона ўқитиш жараёнида ўзаро 
боғланганлигини; 

ўқитиш мазмуни жамият эҳтиёжларини, фан ривожи даражаси ва 
мантиқини, реал ўқув имкониятларини ўзида акс эттирувчи масалаларга 
боғлиқлигини; 

ўқув фаолиятини рағбатлантириш, ташкил ва назорат қилиш 
методлари ва воситаларининг ўқитиш масалалари ва мазмунига 
боғлиқлигини; 

ўқитишни ташкил қилишнинг шакллари ўқитиш вазифалари, мазмуни 
ва методларига боғлиқлигини 
ҳисобга
олади

Касбий мактабда ўқитиш ва таълим мазмуни касб-ҳунар коллежлари ва 
олий ўқув юртлари битирувчиларининг касбий билим, маҳорат ва 
кўникмаларининг тизимида ўз ифодасини топади, уерда касбий билимлар 
ўқиётганлар онгида тушунчалар, қонунлар, қонуниятлар, принциплар, 
назариялар тизимининг акс этишида ўз ифодасини топади, улар касбий 
фаолиятнинг илмий-назарий асосларини, уни амалга ошириш шароитлари, 
омилларини ҳамда ривожланиш истиқболларини очиб беради. Билимлар 
дунёқарашларга ва инонишларга, ходимнинг атрофдаги борлиққа бўлган 
муносабатига таъсир қилади. Касбий ўқитиш мазмунининг бир қисми 
сифатида билимлар талабаларни касбий фаолиятни бажаришга йўналишини 
таъминлайди. 
Касбий маҳорат
деганда ўқув ва ишлаб чиқариш шароитларида 
мутахассислик бўйича меҳнат фаолиятини англаб, тез ва аниқ бажариш 
қобилияти тушунилади. Мутахассислик бўйича муайян меҳнат фаолиятини 
мақсадга мувофиқ ростлаш учун талабалар интеллектуал, билимий, умумўқув 
ва амалий маҳоратларнинг мураккаб тизимини эгаллашлари зарур. 
Касбий 
кўникмалар
деганда кўп марта қайта такрорлашлар натижасида 
автоматлаштирилган тарзга етган, касбий фаолиятни бажариш билан боғлиқ 
бўлган амаллар тушунилади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish