153
ташқарари
ошиб кетиши, натижада пул бирлиги қадрининг тушиши ва ўз
навбатига товар баҳоларнинг ошиши.
Инфляция деб пул муомаласи конунлари бўзилиши билан боғлиқ
ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади.
Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг
қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши,
пул эмиссияси
ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори
ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг
камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг бинобарин,
нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар
таъсир қилади.
- Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил жараѐнга
нисбатан
қадрсизланади:
- олтинга нисбатан - бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида
ўз ифодасини топади;
- товарларга нисбатан - бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини
топади;
- бардошли чет эл валюталарига нисбатан - бу чет эл валюталарига нисбатан
миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади.
Инфляция нарх индекси ѐрдамида базис даврга нисбатан улчанади.
Нархлар индекси эса жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги
истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади.
Инфляция турлари. Келиб чиқиш сабабларига караб:
Административ инфляция «административ» бошқариладиган баҳолар
туфайли пайдобўлади.
Талаб инфляцияси. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла
қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар
баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади.
Таклиф
инфляцияси, бунда баҳоларнинг ўсишига сабаб, гарчи
ресурслардан тулалигича фойдаланилмаган бўлсадаишлаб чиқариш
харажатларини ошишини келтириш мумкин.
Харажатлар инфляцияси,
бунда ишлаб, чиқариш омиллари баҳоси
ошганда ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ошади ва натижада ишлаб
чиқаришлган маҳсулот нархи ҳам ошади.
Импорт инфляцияси, мамлакатга чет эл валютасининг хаддан ташқари
оқиб келиши ва импорт товарларининг баҳоси ошиши туфайли юзага келади.
Кредит инфляцияси, ортикча кредит
экспансияси туфайли юзага
келади.
Инфляция кўриниш жиҳатидан:
Очиқ
инфляция, яъни товар ва хизматларнинг эркин бозордаги
инфляцияси;
Яширинчи (босилган) инфляция, бунда давлатнинг баҳоларни бир
даражада мажбурий ушлаб туришида пайдо бўлади. Товар дефицити
154
бўлганда товарлар «қора бозор»га утиб, у ерда уларнинг баҳолари доимий
равишда ўсиб боради.
Кўламига кўра: Маҳаллий инфляция,
айрим мамлакатларда юз
берадиган инфляция; жаҳон инфляцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: