М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
 
 


157 
10
-боб. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, 
ПРЕДМЕТИ ВАОБЪЕКТИ 
 
Режа: 
10.1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳият ва функцияси 
10.2. Прогноз, гипотеза ва режа хакида тушунчалар 
10.3. Прогнозлаштириш объектининг тизимли таҳлили 
 
 
10.1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳият ва функцияси 
 
Ижтимоий-иқтисодий хаѐтни, келажакни баҳоламасдан унинг 
ривожланиш истиқболини прогнозлашсиз тасаввур қилиш қийин. Режали 
ижтимоий хўжалик юритиш шароитида иқтисодий прогнозлар жамият 
ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни 
таъминловчи иқтисодий ресурсларни, ўзок муддатли, ўрта муддатли ва 
жорий режаларнинг эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан 
самарали вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиѐсатининг 
асосий йўналишларини асослаш, қабул қилинаѐтган қарорларнинг 
натижаларини прогнозлаш ва хар бир муайян вақтда аниқ тадбирларни
фаолиятни амалга ошириш учун зарур ҳисобланади. Бозор ислоҳотлари ва 
илмий-техник тараққиѐтни такомиллаштириш шароитида прогнозлаш 
ижтимоий ривожланишининг стратегия ва тактикани шакллантиришнинг хал 
қилувчи илмий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Инсоннинг ақлий фаолияти мобайнидаги энг асосий ва муҳим 
жиҳатлардан бири - бу келажакни олдиндан башорат қилишдир. 
Бугунги кунда олдиндан башорат қилишнинг икки хилдаги кўриниши 
мавжуд - илмий башоратлаш ҳамда илмий асосланмаган башоратлаш. Илмий 
асосланмаган башоратлаш - инсоннинг топқирлиги, сезгирлиги билан боғлиқ 
бўлган башоратлашларни ўз ичига олади. 
Илмий башоратлашнинг оддий башоратлашдан принципиал фарқи 
шундаки, илмий башоратлаш орқали келажакда содир бўлиши мумкин 
бўлган вокеа-ходиса тўғрисида ишончлироқ ва аниқроқ маълумотга эга 
бўлиш мумкин. Бу орқали эса амалиѐтда энг муҳим ва мақсадга мувофиқ 
қарорларни қабул қилиш имкониятига эга бўламиз. Илмий башоратлашнинг 
хилма-хил шакллари орасида энг кўп тарқалган турларидан биттаси 
прогнозлаштириш
ҳисобланади. 
Прогноз шу пайтгача хеч бир тил тизимида хали кўзатилмаган 
эҳтимолли вокеани атамалар орқали қайд этишга, бирор бир объект, жараѐн, 
ходисанинг ҳолатини ўзоқ ѐки яқин келажак учун қайд этишга ѐрдам беради. 
Прогнозни ишлаб чиқишда текширилган, аниқ ва зиддиятга 
учрамайдиган прогнозлаштириш методидан фойдаланиш лозим. Ана 


158 
шундагина, прогнозни шахсий интуитив тарзда эмас, балки илмий 
асосланган тарзда ишлаб чиқилганлигини эътироф этиш мумкин. Қолаверса, 
прогнозлаштирилган 
воқеа-ходисанинг 
реализациясини 
келажакда 
текшириш усуллари ҳам аниқ бўлиши шарт. 
Шундай қилиб,
прогноз
- бу келажакда, маълум бир муддат оралиғида 
объект, ходиса ѐки жараѐнларнинг ривожи самараси ҳамда уларнинг 
эҳтимолли йўналишлари тўғрисидаги илмий-услубий асосланган мулоҳаза 
ҳисобланади. 
Прогнозлаштириш соҳаси кенг қамровли ва хилма-хилдир. Бугунги 
кунда географик, геологик, экологик, тиббий прогнозлаштириш, илм-фан ва 
техника прогнози, иқтисодий, социологик, харбий прогнозлаштириш, ташки-
сиѐсий, юридик, маданий-эстетик ва бошқа турдаги прогнозлаштириш 
соҳаларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish