36
CMYK – рангли модели бу RGB моделининг камчиликларини тўлдиришга
уриниш. CMYK модели тўртта рангдан иборат: хаво ранг, тўқ қизил, сариқ ва
қора (Cyan-хаво ранг, Magenta-тўқ қизил, Yellow-сариқ, Вlack-қора). Бу модел
RGB моделининг қарама – қарши модели хисобланади.
HSB – бу модел RGB моделининг чизиқлимас кўринишини акс эттиради.
HSB – рангли модели 7 та рангдан ташкил топган: қизил, тўқ сариқ, сариқ,
яшил, хаво ранг, кўк ва бинафша ранг. Бу табиий спектрни хосил қилади.
Моделнинг номи ранглар исмининг қисқартмасидан ташкил топмаган, аксинча
3 та сўздан ташкил топган: Нue(асосий ранг), saturation(тўйинган ранг) ва
Brightness(ёрқинлик).
Lab – рангли модели 3 та каналдан фойдаланади, улардан бири ёрқин ёки
очиқ L, қолган иккитаси – рангли параметр хисобланади яъни b ва с
харфларини билдиради. Оқ ранг максимум интенсивлик, қора
ранг минумум
интенсивликка эга. Бу канал паст-яшил(паст ёрқинлик)дан кулранг(ўртача
ёрқинлик)орқали очиқ-қизил(юқори ёрқинлик)доирасигача рангларни ўзида
сақлайди.
Ранг моделларида мавжуд ранглар математик қурилма орқали спектрнинг
рангли қисмлари тавсифини яратиш имконини беради. Рангли моделлар ранг
тусларини бир нечта асосий рангларни бирлаштириш орқали тавсифланади.
Рангли тасвирлар бугунги кунда жуда кўп соҳаларда кенг қўлланилмоқда
ва рангли тасвирларнинг кенглик даражалари ўзгариб тобора қайта ишлаш
жараёни мураккаблашиб бормоқда ва уларнинг қўлланилиш технологиялари
ҳам
ўзгариб
бормоқда.
Ҳозирда
рангли
тасвирларнинг
қуйидаги
технологиялардан кенг фойдаланиб келинмоқда:
Мултимедияли ўқитиш дастурлари;
График дизайн воситалари;
Видеоконференсия;
Видео почта;
Електрон газеталар ва китоблар;
Рангли тасвирларга морфологик ишлов беришда асосан тасвирдаги
халақитларни йўқотиш яъни чегараларнинг ёйилиши, соҳаларнинг ўзаро
фарқланиш даражаси пасайиши, пикселлардаги турли халақитлар, бўялиш
сифатининг пастлиги, тасвирларда нотиниқ шаклланган объектлар ва бошқалар
бўлиши мумкин. Бу халақитларни ва тасвирларда мавжуд бўлган сочма
доғларни йўқотиш учун қуйидаги кетма-кетлик кўринишида
амалга ошириб
чиқишимиз мумкин.
1 – расм. Тасвирдаги халақитларни йўқотиш кетма-кетлиги
37
Ушбу муаммоларнинг олдини олиш мақсадидиа тасвирлардаги фон ва
объект ёруғликлари фарқини ошириш, чегараларини кучайтириш каби
масалаларини ўрганиш лозим, бунинг учун тасвирларга морфологик ишлов
бериш ва силлиқлаштириш усулларидан фойдаланамиз.
2 – расмда йўғон ёзувли тасвири кўрсатилган бўлиб, уни морфологик
силлиқлаш ишларини бажарамиз.
2 – расм. Тасвирда зина еффектларини йўқотиш
Морфологик силлиқлаштиришда тасвир чизиқларини силлиқроқ тасаввур
қилиниши учун зинапоя бурчакларидаги пикселлар рангини обект ранги ва фон
ранги ўртасида қандайдир нозик турдаги ранг билан алмаштириш мумкин.
Рангни объектнинг идеал контури тасвир ячейкаси юзасининг қопланган
қисмига тенг деб
ҳисоблаймиз. Агар тасвир ячейкасининг
бутун юзасини S
билан, унинг контури билан қопланган қисмини S
x
билан белгиласак, унда
қидирилаётган ранг
S
S
S
C
S
C
C
x
ф
x
x
)
(
(1)
га тенг бўлади. 3 – расмда юқорида кўрсатилган усул билан
силлиқлаштирилган тасвир кўрсатилган.
3 – расм. Ёзувли тасвирни морфологик силлиқлаштириш
Морфологик силлиқланган тасвирлар олиш усулларини икки гуруҳга
бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга айрим содда обектлар – чизиқлар,
фигураларнинг силлиқлашган тасвирини ҳосил қилиш алгоритмлари ташкил
этади. Силлиқлашнинг бошқа гуруҳини чизиб бўлинган тасвирига ишлов
бериш услублари ташкил этади.
Бинар тасвирларга қўлланилиши мумкин бўлган кўпчилик морфологик
операциялар рангли тасвирларга ишлов беришга ҳам тадбиқ қилиниши мумкин.
Рангли тасвирларга ишлов беришда ҳам морфологик операциялардан ва
морфологик фильтрлаш функцияларидан фойдаланилади.
Морфологик
фильтрлашнинг қуйидаги функциялари мавжуд:
convolution
ва
correlation
дан фойдаланган ҳолда фильтрлаш;
imfilter
,
stdfilt
ва
imbothat
дан фойдаланган ҳолда фильтрлаш амаллари
мавжуд.
imfilter
функциясидаги маълумотлар турлари бошқа ўхшаш арифметик
фукциялардан фойдалангандаги каби белгиланади. Натижавий тасвир
38
дастлабки тасвирдагидек форматда ифода этилади. Агар натижавий қийматлар
мазкур маълумотлар тури учун аниқланган диапазондан ошса, у ҳолда
imfilter
функцияси уларни керакли бўлган диапазонгача кесиб олиши мумкин.
Очиш ва ёпиш комбинациясини амалга оширилишининг яна бир мисолини
келтирамиз. Унинг моҳияти тузилма ташкил этувчи элемент ўлчамини
ўзгартирган ҳолда фильтрлаш операцияларини изчил амалга оширилишидан
иборат. Очиш операциясидан тавирнинг нотекис ёритилган фонини тексилаш
учун фойдаланиш мумкин. Тасвирни очиш
операцияси ва уни дастлабки
тасвирдан айириш мисолини келтирамиз. Натижада тасвирда етарлича бир хил
фонда майда доначалар ҳосил бўлади.
а)
б)
4-rasm. Тасвирни морфологик очиш ва ёпиш.а - очиш; б – ёпиш
Рақамли тасвирларнинг бу келтирилган технологияларидан инсон
фаолиятининг жуда кўп соҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Бунга қуйидаги
соҳаларни келтириш мумкин: компъютер ўйинларини яратиш соҳасида;
медицина соҳасида;таълим соҳасида;ҳарбий соҳада;тижорат ва менеджмент
соҳаларида;aхборот таъминоти соҳасида (электрон маълумот олиш, электрон
энциклопедия, баъдиий луғатлатлар ва таржимон дастурлари).
5 – расм. Тасвирни очиш ва уни дастлабки тасвирдан айириш натижаси
Юқорида келтирилган дастлабки тасвирдан ёпишганини айириш “шляпа
туби” туридаги ўзгартириш деб аталади.
6 – расм. “Шляпа туби” ўзгартиришидан фойдаланган натижа