Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


АМИР ТЕМУРНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДА АМАЛГА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   192
Bog'liq
IV qism

АМИР ТЕМУРНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДА АМАЛГА 
ОШИРГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ 
Нарзиева Кумуш–201 АНТАЁТ гуруҳи магистранти; 
Имомов Мухиддин–ассистент; 
Илмий раҳбари: меъм.ф.д. А.С. Уралов (СамДАҚИ) 
 
Темур Самарканддаги бунѐдкорлик ишларини энг аввало (1371–1373 
йилларда) мўғул истилочиларидан кейин 150 йил давомида тикланмай 
келинаѐтган шаҳар ташқи мудофаа девори ва дарвозаларини янгитдан 
қурдиради. Шаҳар осма
 
сув йўли (Жуйи арзиз) яксон этилиши туфайли 
сувсиз қолган Самарқанд маҳаллаларига Зарафшондан сув келтиради. Бу 
билан у шаҳар аҳолисинннг тинчлигини сақлаш, нуфуз–эътиборини 
таъминлаш, маҳаллаларни обод этиш ишларини йўлга қўяди. 
Шаҳарда Темур тиклаган мудофаа девори ўта мустаҳкам, баланд, 
олти дарвозали бўлиб, эни шунчалик маҳобатли эдики, айрим жойларида, 
масалан, Феруза дарвозасидан Шаҳзода дарвозасигача ҳатто девор устидан


104 
отда юриш ҳам мумкин бўлган. 
Айни пайтда Темур Самарқандда ўз салтанатининг қўрғони Арк қалъа 
ва ундаги мухташам саройларни қурдиради. Арк-қалъа шаҳар ташқи 
мудофаа деворининг ғарбий қисмига туташ маҳобатли ички қўрғони 
ҳисобланган. Шаҳар ташқи мудофаа деворининг узунлиги, Бобур ибораси 
билан айгганда, "ўн минг олти юз қадам", яъни тахминан 10 километрга 
яқин ва олтита мунаққаш дарвозалари бўлган. Қалъа ичида халқ тилида 
Кўксарой ва Бўстонсарой деб аталган улуғвор бинолар қурилганбўлиб, улар 
ҳозирги ―Афросиѐб‖ меҳмонхонасининг шимолий қисмида жойлашган эди. 
Ушбу маҳобатли саройлардан ташқари аркда масжид, кутубхона, шоҳона 
уй–жойлар, Амир Темурнинг хазинаси ва тахтгоҳи, пул зарбланадиган қўра, 
қатор аслаҳасозлик устахоналари, ҳаммомлар ҳамда зиндон ҳам бўлиб, 
атрофи баланд ва қалин девор билан ўралган эди. Арк дарвозаларидан бири 
ўша даврда шаҳар савдо маркази ҳисобланган ҳозирги Регистон майдони 
билан кенг кўприк ва кўча орқали боғланган эди. Регистондаги ҳозирги 
Шердор мадрасаси ҳудудида Темурнинг хотини Туман оғо курдирган кўп
гумбазли каттакон Чорсу–"Тими Қўлахфурушон" жойлашган эди. 
Темурнинг фармойиши билан шаҳар бозорлари ва хунармандчилик
маҳаллалари кенгайтирилар, шаҳар тарҳи кескин ўзгариб борар эди. Темур 
шаҳарнинг Оҳанин дарвозасидан Чорсу дарвозасигача Регистон майдони 
орқали ўтадиган савдо расталари кўринишида кўча очишни буюрган. Ушбу 
кўчанинг шаҳарсозликда тутган урни ҳақида 1404 йили Самарқандга 
Темур ҳузурига ташриф буюрган испан элчиси Клавихо шундай деб ѐзади: 
Самарқанд шаҳрига ҳар йили кўплаб турли–туман моллар олиб келинади. 
Унда ана шу молларни тартиб билан сотиш учун катта бир жой 
бўлмаганлиги сабабли подишоҳ шаҳар бўйлаб икки тарафида мол 
сотиладиган дўконлар ҳамда ҳужралар ўрнашган кўча ўтказишни 
буюради. Шаҳарнинг бир чеккасидан бошланадиган бу кўча уни кесиб
утиб, нариги чеккасига бориб етиши керак эди. Каттакон кўча очиб, икки 
томонига ҳужралар қурдилар, ҳар бир ҳужра олдида ок тош қоплапган
баланд супачалар бор эди. Ҳамма ҳужралар қўш ошѐнли, бутун кўча усти 
туйнукли қатор гумбазлар билан ѐпилган, тепадаги деразалардан ѐруғ 
тушиб турар эди. Кўчанинг айрим жойларига ховузлар қурилган. Кундузи 
ишлайдиганлар кеч кириши билан кетиб, кечаси бошқалар ишлагани 
келадилар. Бировлар иморат бузишса, бошқалари ер текислайди, яна 
бировлари қурадилар. Йигирма кун ўтганча шунча иш амалга оширилдики, 
киши ҳайратга тушади". Кўчанинг Оҳанин дарвозасидан Регистон 
майдонигача қисми битказилиб, колган қисми фикримизча ҳарбий сафарлар 
бошланиши туфайли битмай қолади. Салкам бир километрга яқин кўча усти 
гумбазлар билан ѐпилиб, улардан тушган ѐрўғлик кўчани ѐритган. Кўча 
бўйлаб қурилган ҳовуз–фавворалар (уларнинг ишлаб турганини Клавихо 
кўрган) савдо расталаридек гавжум жойда қулай микроиқлим ва шинам 
шарқона муҳит ярагган. 
Айни пайтда, Темур буйруғи билан шаҳар дарвозаларидан Регистон 
майдонига олиб чиқувчи обод кўчалар қурилгап эди. Ушбу кўчалар бўйлаб 
кейинчалик янги маҳаллалар, масжиду-мадрасалар, ҳаммом ва гузарлар 
шакллана бошлаган. 


105 
Самарқанднинг XIV асрдаги меъморий ва манзаравий қиѐфаси 
Темурнинг фармойишларига кўра қўрилган шаҳар ичидаги иншоотлар ва 
шаҳар четларидаги боғ–роғлар билан белгиланар эди. Уларнинг тураржой 
бинолари узра қад кўтариб турган серҳашам гумбазлари, адл қомат 
миноралари ва улуғвор пештоқлари шаҳарнинг асосий нуқталарини, 
умумий манзарасини ифода этарди. Шаҳарнинг жанубий ғарбий қисмидаги 
Чорсу дарвозаси яқинида Темурнииг набираси Муҳаммад Султон хонақоси 
ва мадрасаси, кейинчалик қайта қурилиб Темурнинг ўзи, авлодлари дафн 
этилган мақбарадан иборат Гўри Амир номи билан машҳур бинолар 
туркуми. Ғарбда Кўксарой ва Бўстонсарой жойлашган шаҳар истеҳком 
қалъаси–Арк, шимоли–шарқдаги Оҳанин дарвозаси яқинидаги қўш 
бинолар–Темурнинг жоме масжиди ва унинг қаршисидаги Бибихоним 
мадрасаси, яна ундан ғарброқда, Афросиѐб этагидаги Шоҳизинда 
қабристони ҳамда шаҳар атрофидаги боғ–роғлар ва улардаги кўшку 
саройлар эди. 
1399 йилнинг май ойида Темур Ҳиндистон сафаридан қайтгач 
Самарқандда унинг фармони билан янги жоме масжиди (ҳозирги 
Бибихоним масжиди) нинг қурилиши бошланади. Темур давлатининг 
пойтахтига ҳар томонлама зеб бераркан, ҳажм жиҳатидан тобора 
маҳобатлироқ, шаҳорсозликда тутган мавқеи жиҳатдан аҳамиятлироқ 
бинолар қуришни, уларнинг ташқари ва ички томонларини ҳашаматлироқ 
бетакрор безашни буюради. Жоме масжидининг ҳам кўлам ва маҳобати 
Темур давлати довруғига мос тушмоғи лозим эди. Айн пайтда, масжид 
Темурнинг 
ислом 
динига, 
Аллоҳга 
бўлган 
эътиқодини 
ўзида 
мужассамлантирмоғи лозим эди. 
Темур ҳар бир бинонинг аввал тарҳи, тарзи ва тузилишини меъмор ва 
мухандислар муҳокамаси, ҳокимият кўригидан ўтишини талаб қиларди. 
Кези келганда бундай муҳокамалардашахсан ўзи қатнашиб, бўлажак 
бинонинг тарҳи ва шаклу шамойили билан қизиқар, меьмор–мухандисларга 
ўринли маслаҳатлар берар эди. Темур ўзининг "Тузуклар" ида: 
―Муҳандислар билан иттифоқда олий моратлар барпо этиб, боғу
бўстонларнинг лойиҳа–тарҳини чиздирдим",–деб таъкидлайди. 
Жоме масжиди Самарқанддаги бошқа иморатлардан, айниқса, 
ўймакор мармардан ясалган 480 пиллапоя устунлари, дарвозабанд улкан 
равоқи, масжид биносининг гумбази ва пештоқининг маҳобати, 
гўзалбезаклари билан ажралиб турарди. Кенг ва узун ҳовли (76X61 метр) 
атрофидаги қатор мармар устунлар устига ўрнатилган тоқилар, ҳовлининг 
кўндаланг кесими бўйича бир–бирининг рўпарасида қурилган қобирға 
кошин гумбазли иккита ѐнбош бинолар, тошлардан фаршланган ҳовли 
атрофидаги турнақатор равоқли пешайвонлар, ҳовлининг тўрт бурчагида ва 
масжид пештоқи билан улуғвор дарвоза пештоқининг ѐнларида қад 
кўтарган адлқомат миноралар ва ранго-ранг безаклар ўзаро уйғунлашиб 
кишини ҳайратлантирар эди. 
Замонлар ўтиши билан кучли талафот кўрган Самарқанд жоме 
масжидининг меъморий маҳобати ҳанузгача замондошларимизни ҳайратга 
солади. Темур Шоҳизинда қабристонини ҳам диққатдан четда 
қолдирмайди, у Қусам ибн Аббос мақбараси довруғини янада оширишга 


106 
интилади. Темур наздида "Оламнинг қутби", "Руйи заминнинг сайқали" 
Самарқанд ўз Маккасига эга бўлиши керак эди. Бундай зиѐратгоҳ жой 
шаҳарнинг сиѐсий ва гоявий нуфузиии оширар, Темурнинг мўмин-
мусулмонлар орасидаги ҳурмати янада кенгаяр эди. 
Ҳозирда Шоҳизинда мақбараларида 20 дан зиѐд бинолар сақланиб 
келган. Уларни Самарқанддаги XII–XV асрларга оид меъморий ва безак 
санъатининг ўзига хос қомуси дейиш мумкин. 
Амир Темурнинг Самарқандда бунѐд эттирган обидаларидан яна бири 
темурийлар сулоласининг хилхонаси сифатида довруғи оламга кетган Гўри 
Амир мақбарасидир. Дастлаб (1399–1400 йиллар) бу ерда Темурнинг 
набираси, валиаҳди шаҳзода Муҳаммад Султон номидан мадраса ва 
хонақоҳ қурилади. Мадраса аслзода хонадонларининг фарзандларига 
дунѐвий илмлардан таълим бериш ва уларни давлаг хизматига тайѐрлашга, 
хонақоҳ эса донгдор зиѐратчилярни қабул қилишга мўлжалланган эди. 
Мадраса ва хонаҳох чортараф ҳовлининг қарама-қарши томонларига 
жойлаштирилиб, яхлит меъморий ансамбль (мажмуа) ташкил қилинади. 
Ҳовли баланд пештоқ, бир маромда жойлашган равоқлар, айвонлар ва 
стунлар билан безатилиб, бурчакларига тик миноралар ўрнатилган. 1403 
йили ѐш шаҳзода Муҳаммад Султон ҳарбий сафарда касалланиб вафот 
этгач, Султонияда кўмилади. Бир йилдан сўнг унинг жасади Самарқандга 
олиб келиниб вақтинча мадраса хонақоҳсининг гумбази остига дафн 
этилади. 1404 йилнинг кузида Амир Темур ғарб сафаридан қайтгач, 
Муҳаммад Султон учун ушбу мажмуанинг жануб кисмидаги айвонга туташ 
қилиб сағанали, алоҳҳида тантанавор, серҳашам бир мақбара қуришга 
фармони олий беради. 1405 йили Темурнинг ўзи ҳам Хитой юриши вақтида 
вафот эггач, у неварасининг ѐнига дафн этилади ва мақбара ―Гўри Амир 
мақбараси‖ деб ном олади Шундан сўнг ушбу обида темурийлар 
сулоласининг хилхонасига айланади. Унда Амир Темур ва Муҳаммад 
Султон сағаналаридан ташқари, соҳибқироннинг икки ўғли–Шоҳрух ва 
Мироншоҳ, набираси Мирзо Улуғбек, Темурнинг пири шайх Сайид Барака 
ва мақбаранинг қибла тарафидаги супа усгида Мир Сайид Умарнинг 
сағаналари ҳам бор, у киши тасаввуф ахлининг улуғ намояндаларидан бири 
бўлиб темурийларга пир саналган. Мақбарада яна икки кичик қабр бор. 
Улар Улуғбек Мирзонинг гўдаклигида вафот этган ўғиллари: Абдулло 
Мирзо (1420 й. туғилган) ва Абдураҳмон Мирзо (1421 й. туғилиб 1432 й. 
вафот этган) ларга тегишлидир. 
Ҳозирги Чўпонота тепалигидаги мақбарани ҳам Амир Темур 
қурдирган дейдилар. Ривоят қилинишича, Чўпонота Сайид отанинг 
халифаларидан бўлиб, ушбу тепаликда чўпонлик қилар экан. Мақбара 
ташқарисидан безаксиз бўлсада, гумбази кошин билан қопланган. Мақбара 
биносининг ҳажм–фазовий тузилиши ўзининг маҳобатлилиги билан 
диққатга сазовор. Бино қурилмалари айниқса қизиқарлидир, Мақбара ташқи 
ва ички гумбазларга эга. Тарҳдаги бурчаклардан чиққан равоқларга ички 
гумбаз қўйилган. Ташқи гумбаз эса баланд думалоқ гардишга, гардиш 
квадрат девор тепасидаги олти қиррали асосга ўрнатилган. Бундай қурилма 
услуби Чўпонота мақбарасида илк бор қўлланилиб, кейинчалик у 
Ишратхона ва Самарқанддаги Оқсарой биноларида мукаммаллаштирилган. 


107 
Таъкидлаш зарурки, биз юқорида тўхтаб ўтган усти ѐпиқ савдо кўчаси 
нафақат Самарқандда, балки бутун Ўрта Осиѐда ҳам илк бор Амир Темур 
даврида қурилган эди. Минг афсуски, унинг архитектуравий–режавий 
тузилиши ва ечимлари ҳақида Клавихо аниқ маълумот келтирмаган. Бироқ, 
уни график қайта тиклаш учун Клавихо берган маълумотлар етарлидир. 
Усти ѐпиқ узун савдо кўчаси Амир Темур ва Темурийлар даврида 
нафақат Самарқандда, балки Ҳиротда Шоҳрух Мирзо томонидан ҳам бунѐд 
этилади. 
Савдо кўчасининг бизгача сақланмаганлигига асосан қуйидагилар 
сабаб бўлган: 
-
биринчидан, бино жуда тез муддат ичтда, кечаю–кундуз 
тинмасдан қурилганлиги ва унинг қурилиши ѐмғирли куз даврида ва 
қишнинг эрта тушганлигидан мустаҳкам қилиб қурилмаганлиги; 
-
иккинчидан, бинонинг катта қисми мустаҳкам конструкцияни 
пишиқ ғиштлардан эмас, балки ѐғочдан ишланган синчли қурилмалар 
бостирмалар ва лойдеворлардан тузилганлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, 
чунки у жуда қисқа вақт ичида қурилган; 
учинчидан, Темур вафотидан кейин бўлиб ўтган тахт талашиш ва 
бошқа мамлакатлар босқинчиларининг жангу–жадаллари оқибатидаги 
бузилишлар. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish