Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ ТУПРОҚ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   192
Bog'liq
IV qism

ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ ТУПРОҚ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШДА ЮЗАГА КЕЛГАН ЭКОЛОГИК 
МУАММОЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
доц. Назаров Х.Т., асс. Юсупова К.У., талаба. Абдураззоқова Ш.,
талаба. Исаева С. СамДУ. 
 
Фан техника тараққиѐтининг тобора ривожланиши, аҳоли сонини 
ошиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиѐжни кундан-
кунга кўпайиб бориши ер ва сувдан фойдаланишда қатор муаммоларни 
келтириб чиқармоқда. Бу эса ўз навбатида ердан ва сувдан оқилона тежаб–
тергаб фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш, ифлосланишига йўл қўймаслик 
каби масалаларни илмий ўрганиш ва ўз вақтида ечимини топишни тақозо 
қилади. Республикамизда хусусан Қашқадарѐ воҳасида ерларни суғориш ва 
уларни мелиоратив ҳолатини илмий ўрганиш ҳамда яхшилашга қаратилган 
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ўта долзарб вазифалардан биридир. 
Республикамизда қишлоқ хўжалик ерларини суғориш тизимини 
режали ташкил этиш мақсадида жами 51 та сув омбори ташкил этилган 
бўлиб, шундан 13 таси Қашқадарѐ воҳасида жойлашган ва улардан асосан 
ирригацион мақсадларда фойдаланиб келинмоқда. Қашқадарѐ воҳасида 
асосий табиий сув манбалари Қашқадарѐ ва унинг ирмоқлари қишлоқ 
хўжалигида умумий сувга бўлган талабни атига 20 % ни қондиради, қолган 
80 % сувни Зарафшон дарѐсидан ―Эски Анҳор‖ канали ҳамда Амударѐдан 
Қарши магистрал канали орқали олиб ―Таллимаржон‖ сув омборида 
йиғилади ва суғориш тизимлари орқали қайта тақсимланади. 
Қашқадарѐ воҳасиинг аксарият қисми суғориладиган ерлар 
бўлганлиги сабабли суғориш билан боғлиқ бўлган гидромелиоратив 


102 
тадбирларнинг геоэкологик оқибатларини таҳлил қилиш асосида 
ландшафтда содир бўлаѐтган салбий ўзгаришлар туфайли биоэкологик 
компонентларда атроф-муҳитда ва табиий ресурслардан фойдаланишда 
юзага келадиган оқибатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. 
Қашқадарѐ воҳасида суғориладиган ерларнинг умумий майдони 517 
минг га ни ташкил қилган ҳолда катта қисми Косон (60.6 минг га), Нишон 
(47.5 минг га), Касби (39.2 минг га), Қарши (36.1 минг га), Миришкор (25.7 
минг га) туманларда жойлашган бўлиб, асосан суғорма деҳқончилик қилиб 
келинмоқда.
Суғорма деҳқончиликни ривожланиши билан маданий экинлардан 
юқори ҳосил олиш мақсадида тупроққа солинадиган турли хил кимѐ 
моддалардан кўплаб фойдаланиш тупроқни табиий таркибига унда юзага 
келадиган биологик жараѐнларни меъѐрини бузилишига олиб келмоқда. Бу 
эса тупроқларни органик ва кимѐ химиявий ифлосланишларига сабаб 
бўлмоқда. Суғоришда агротехника қоидаларига риоя қилмаслик туфайли 
рўй бераѐтган салбий таъсир натижасида тупроқларда ирригацион эрозияни 
авж олишига, тупроқ таркибидаги моддаларни ювилиб кетишига ва 
тупроқни қашшоқланишига олиб келмоқда.
Ерларни суғоришда рўй берадигин ўзгаришлар натижасида 
ландшафтда содир бўлаѐтган салбий оқибатлар кундан–кунга ошиб бориши 
кузатилмоқда. Тажрибалар шуни кўрсатадики тупроқда намлик даражасини 
ортиши натижасида биоценозларда ҳам ўзгаришлар содир бўлмоқда, яъни 
шўрланишни ошиб бориши ўсимлик қопламини ўзгаришига сабаб 
бўлмоқда. Суғориш натижасида ер ресурслари сифати йилдан–йилга 
ўзгариши гидромелиоратив тадбирларни бориши билан боғлиқ бўлиб, ер 
ости сувлари сатҳини кўтарилиб бориши ўсимликлар илдиз системаси 
ривожланишига салбий таъсир этиб тупроқда кислоталилик, ишқорийлик 
хусусиятлари ортиб шўрланиш даражаси кучайиб бориши ерлардан 
самарали фойдаланишга салбий таъсир этмоқда. 
Юқорида келтирилиб ўтилган ҳолатларни илмий ўрганиш, таҳлил 
этиш асосида сув ва тупроқлардан самарали фойдаланиш учун унинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида қуйидаги чора–тадбирларни 
амалга ошириш лозим.
Булар: ер ости сув сатҳини пасайтириш мақсадида зовур ва дренаж 
системаларини барпо этиш; тупроқларнинг сув-туз режимини ўрганиш 
асосида турли агроирригация ишлари амалга оширилган ерларда суғориш 
меъѐрларини баҳолаш, белгилаш ва суғориш даврида меъѐрларга амал 
қилишни назорат қилиш; канал сувларини ерга шимилиб кетишини ва ер 
ости сизот сув сатҳини кўтарилишини олдини олиш мақсадида каналларни 
бетон билан қоплаш; ҳудуддагитурли муҳандислик иншоотлари 
лойиҳаларини амалга оширишда, табиий бойликларни қазиб олишда, 
транспорт воситалари ҳаракатини дала шароитида бошқаришда тупроқ-
ўсимлик қопламини деградацияга учрашини олдини олиш; гидротехник 
иншоотлар атрофида сувни буғланиб кетишини пасайтириш мақсадида 
дарахтзорлар ихотазорлар барпо этиш; ер ресурсларидан фойдаланишни 
яхшилаш, самарадорлигини ошириш учун қурилиш ишлари амалга 
оширилган ерларда рекультивация ишларини амалга ошириш; техноген 


103 
омиллар таъсирини имкон борича тартибга солиш; номақбул геоэкологик 
оқибатларни юзага келишига сабаб бўладиган табиий-антропоген 
жараѐнлар (қайта шўрланиш, зах босиши, суғориш эрозияси, дефляция, 
суффозия, тупроқларнинг чириндисизлашуви ва бошқалар) нинг географик 
хусусиятларини ўрганиш ва уларни бартараф қилиш ѐки чеклашга доир 
амалий тадбирлар бўйича географик тавсиялар ишлаб чиқиш; Қашқадарѐ 
воҳа ер ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштиришда табиий ва 
антропоген омилларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда географик 
башоратларни ишлаб чиқиш ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади. 
Юқорида келтириб ўтилган тадбирларни амалга ошириш 
гидротехник иншоотлардан кўп йиллар давомида иқтисодиѐтимизни 
ривожлантиришда янада самарали фойдаланиш имкониятини яратиш билан 
бирга атроф–муҳитга бўлган салбий таъсирини янада камайтириб экологик 
барқарорликка эришишнинг гарови бўлиб, аҳолини қишлоқ хўжалиги 
махсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамиятга ва муҳим 
иқтисодиѐтимизни юксалтиришда ўз ўрнига эгадир. 
Фойдаланилган адабиѐтлар

1.
Абдуллаев С.И. Суғорма деҳқончиликнинг айрим геоэкологик муаммолари.// 
Ўзбекистон география жамияти ахбороти. - Т.: 2000.21-жилд. 
2.
Абдуллаев С.И., Усмонова Р. Қашқадарѐ ҳавзасининг ландшафтлари ва уларни 
тасниф қилишнинг айрим масалалари. // Жанубий Ўзбекистон табиат 
манбааларидан оқилона фойдаланиш масалалари. Республика илмий-амалий 
конференция материаллари. - Т.: 1997 йил. 
3.
Нишонов С.А. Ландшафтные пояса Кашкадаръинской области. Материалы по 
физической географии Узбекистана. - Т.: 1978. 
4.
Хасанов И.А. Оценка природных территориалных комплексов Каршинской 
степи для оросителъной мелиорации. - Т.: 1981. 
5.
Хасанов И.А. Эшбоев Б.Т. Қарши чўли антропоген ландшафтларидаги 
геоэкологик муаммолар. //Кўҳна ва навқирон география. Республика илмий-
амалий конференция материаллари.-Т.: ЎзМУ. 2009. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish