121
Ишлаб чиқариш жараѐнларида турли катталиклардаги ва таркибдаги
зарарли моддалар ажралиб чиқади ва уларнинг инсон организмига
таъсирини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Ишлаб чиқариш жараѐнларини соғламлаштириш, зарарини ўрганиш,
санитария-гигиена талабларига риоя қилиш, зарарли ва заҳарли
чангларнинг концентрациясини камайтириш, зарали моддалар чиқарувчи
жараѐнларни
автоматлаштириш,
янги
ва
замонавий
технологик
жараѐнлардан унумли фойдаланиш, янги ҳимоя воситаларини қуллаш ва
ниҳоят чангларнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш юзасидан
амалий ишлар қилинган бўлсада, бу масалада ечимини кўтаѐтган долзарб ва
кечиктириб бўлмайдиган вазифалар мавжуд. Энг асосийларидан бири эса,
мавжуд
ва
фойдаланилаѐтган
технологик
жараѐнларни
мукаммаллаштиришдир. [2,3]
Ишлаб чиқариш жараѐнларида содир бўладиган турли катталикдаги
кимѐвий бирикмалар, моддалар, чанглар ѐки аэрозолларнинг инсон
организмига таъсирида улар билан боғлиқ касб кассалликлари пайдо
бўлади. Бу касалликлар умумий ном билан – пневмокониозлар деб аталади
ва улар аллергик, нафас йулларини яллиғлаш, кўз касалликлари, теридаги
ва ўпкадаги ўзгаришлар шаклида намаѐн бўлади.[ 1,2 ]
Бу каби касалликларнинг энг хавфлиларидан бири – силикоз бўлиб
кремнейнинг икки оксидли эркин бирикмасини организмга храник тарзда
сингишидир Бунинг натижасида юқори нафас олиш органи- буруннинг
нафас йулларида кескин ўзгаришлар, томоқ йўлларида бўғилиш кўзатилади.
Бу ҳолатнинг жадаллашуви, чангларнинг гиграскопик хусусиятлари ва иш
ўринларининг хавоси ҳароратининг кўтарилиши натижасида содир бўлади.
Ишлаб чиқариш чангларининг терига таъсири натижасида экзема, дерматит
ва шу каби касалликлар келиб чиқиши аниқланган. Металл ва тамаки
чанглари кўзда кескин ўгаришларни келтириб чиқаради. Айниқса, органик
ва ноорганик бирикмаларнинг чанглари, хлорли, бромли, амино – нитро
бирикмалар чанги организм учун жуда хавфли ҳисобланади.
Охирги йилларда ишлаб чиқариш жараѐнларини автоматлаштириш ва
соғламлаштириш, замонавий тозалаш усулларини қуллаш орқали ижобий
натижаларга эришилаѐтган бўлсада, лекин, бу соҳада ечимини кўтаѐтган
муаммалар кўзга ташланмоқда.
Бугунги кунда зарарли морддалар билан боғлиқ касб каслликларини
олдини олишга қаратилган турли тадбирлар ишлаб чиқилган. Энг
самарадор усуллардан бири – меъѐрлаштиришдир. Яъни, фойдаланилаѐтган
технологик жараѐнларни санитар-гигиеник талаблар талаблар асосида
ташкил этиш, шахсий ҳимоя воситалари ва ашѐларида ҳамда даволаш –
профилактик тадбирлардан унумли фойдаланишдир. Бу ишлар гигиеник ва
тизимли меъѐрлаштириш орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: