Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ТУПРОҚ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   192
Bog'liq
IV qism

ТУПРОҚ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА 
LUMBRICUS ВА EISENIA АВЛОДЛАРИ ВАКИЛЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ . 
Тошов Ҳ.М., Саидова М.С., 
Бух ДУ Биология кафедраси ўқитувчиси. Биология таълим йўналиши 
1-курс талабаси 
Тупроқ тирик организмларнинг муҳим яшаш муҳити эканлиги 
барчамизга маълум.У тирик организмлар учун бошпана, субстрат, озиқа 
манбаи ва бошқа кўплаб хусусиятлари билан организмлар ҳаѐтининг 
ажралмас қисми айланган. Шундай организмлар борки улар доимий 
тупроқда яшаб тупроқнинг асосий хусусиятларининг мезони саналади. 
Lumbricus ва Eisenia авлодлари вакиллари ана шундай ҳайвонлардандир. Бу 
ѐмғир чувалчангларининг ўндан ортиқ турлари мавжуд бўлиб уларнинг 
барчаси тупроқ унумдорлигини оширишда унинг экологик ҳолатини 
яхшилашда ва ўсимликларнинг нормал ўсиб ривожланишида муҳим омил 
ҳисобланади. Бирор бир тирик объект йўқки тупроқда яшаб унинг 
унумдорлигини ошишига ѐмғир чувалчангларидай фойдали таъсир этмаса. 
Ёмғир чувалчанглари тупроққа тушган органик чиқиндиларни қайта ишлаб 
биогумус етиштириб беради. Биогумус эса ҳар қандай маданий ўсимлик 
учун қимматбаҳо субстратдир. Биз тупроққа турли хил кимѐвий препарат ва 
ўғитларни ишлатмасдан унинг унумдорлигини кўзлаб биогумус ишлатсак, 
биз жонли объект деб қарайдиган тупроғимиз бизга узоқ муддат экологик 
тоза, кишилар саломатлигига зиѐн етказмайдиган маҳсулот бера олади. 
Биогумусни тайѐрлашимиз учун хом-ашѐ сифатида ҳар қандай биологик 
чиқиндилар ошхона чиқиндилари, шахар боғ ва хиѐбонлари чиқиндилари, 
пахта тозалаш заводлари чиқиндилари, қуйинки ѐмғир чувалчанги истеъмол 
қилиши мумкин бўлган ҳар қандай органик моддага бой озиқа 
объектларидан фойдаланишимиз мумкин. Фақатгина бундай озиқа 
объектларини чувалчанглар истеъмол қила оладиган ҳолга келтириб бериш 
талаб этилади. 
Биогумус –бу экологик тоза ўғитдир. Биогумус нафақат тупроқнинг 
экологик ҳолатини яхшилайди балки ундан етиштириладиган маҳсулотлар 
тоза ва инсон организми учун зарарсиздир. Бугунги кунда эса барча озиқ-
овқат маҳсулотларини ҳам зарарсиз деб бўлмайди. Шунингдек 
биогумуснинг яна бир афзаллик жиҳати шундаки бундай ўғит билан 
етиштириладиган маҳсулотлар бошқа ўғит билан етиштириладиган
маҳсулотларга нисбатан 2-3марта кўп бўлиши ҳам алоҳида диққатга 
сазовор.Ўзининг биологик хусусиятларига кўра бир тонна биогумус ўн беш 
тонна гўнгни ўрнини боса олади. Шунингдек биогумуснинг яна бир 
алоҳида аҳамиятли жиҳати унда ҳеч қандай токсик хусусиятли моддалар 


125 
бўлмайди, шунингдек тупроққа ўзи билан зарарли кимѐвий моддаларни, 
бегона нарсалар (масалан ўсимлик уруғлари) ни олиб кирмайди(ваҳолангки 
оддий гўнгда бундай нарсалар 30%га кўп бўлади). Биогумус тайѐрлаш учун 
махсус тайѐрланган ѐғоч ѐки пластмасса яшиклар ѐки оддий чуқурлардан 
фойдаланиш мумкин. Чуқурларга ѐки яшикларга солинган органик 
моддалар йиғиндиси вермикомпост дейилади. Вермикомпост оддий 
компостларга қараганда бир неча бор устун томонларини намоѐн қила 
олади ва бунинг сабаби унинг тайѐр бўлишида табиий шароитда ғоятда 
хилма-хил микроорганизмлар иштирокида содир бўладиган жараѐнлар 
билан боғлиқдир. Ерда ѐки яшикларда вермикомпост тайѐрлашда 
чувалчангларнинг асосий душманлари бўлган кротлар ѐки бошқа 
чувалчанглар 
билан 
озиқланадиган 
ҳайвонлардан 
муҳофазалаш 
масалаларини ҳам ѐддан чиқармаслик керак. 
Чувалчангларни йил давомида кўпайтириш учун эса алоҳида ѐпиқ 
махсус жойлар (гаражлар, подваллар, чердаклар ва бошқа жойлар) талаб 
қилинади. Чувалчанглар учун ҳаво ҳароратининг 15 -25 
0
С бўлиши қулай 
ҳисобланади. Чувалчанглар қутиларда кўпайтириладиган бўлса қутининг 
усти ва таги тешикли бўлиши керак. Компостни намлаш учун ҳеч қачон 
хлорли сув ишлатилмайди. Бунда энг яхши сув тиндирилган ѐмғир сувидир. 
Чувалчанглар рН кўрсаткичи 7 бўлган нейтрал муҳитда яшайди.
Улар учун муҳит реакцияси(рН)нинг 6 ѐки 8 га тенг бўлиши уларни 
барчасининг бир ҳафтада ўлиб кетишига сабаб бўлади. Шунинг учун 
тайѐрланаѐтган ҳўл компост чувалчанглар ташланмасдан 5 -7 сутка олдин 
даврий равишда намланиб турилиб етиштирилади ва бунда аммиак 
қолдиқлари чиқариб юборилади. Бир дона чувалчанг ўз танасидан бир 
суткада тана оғирлигига тенг бўлган органик моддани ўтказади(бир дона 
чувалчанг оғирлиги ўртача 0,5 грамм келади). Чувалчангларга ҳайвон 
маҳсулотлари, оқсилли моддалар бериб бўлмайди. Нега деганда 
чувалчанглар ҳақиқий вегитарианлар(фақатгина сабзавот маҳсулоти 
истемол қилувчилар) бўлиб ҳисобланади. 
Чувалчанглар субстрат намлигига ўта талабчан бўлиб, улар 
намликнинг камайишига жуда сезгир бўлади. Улар учун оптимал намлик 80 
% ни ташкил этади. Улар учун қўйиладиган сувнинг ҳарорати 20 – 24 

С 
бўлиши ва 3- 4 кун олдин тиндирилган бўлиши яхши самара беради. 
Чувалчангларни қўшимча озиқлантириш улар субстратга қуйилиб 
мослашгандан бир неча кун кейин амалга оширилади. Бунда 3 – 5 см 
қалинликда ѐзиб текисланган озиқа берилади. Мана шу шаклда озиқа бериш 
бир ярим , икки ҳафтада токи яшик тўлгунга қадар ѐки қаторлар баландлиги 
50 – 60 см бўлгунча давом эттирилади. Бу албатта яшикдаги чувалчанглар 
сони ҳарорат ва бошқа кўрсаткичлар билан боғлиқ бўлади. 
Чувалчангларнинг кислородга бўлган талаби анча юқоридир. Шундай экан 
чувалчанг етиштирилаѐтган субстрат қалинлиги 20 см га етганда уни 
мунтазам равишда тешиб туриш зарур бўлади. Озиқани тешишда ѐки уни 
юмшатишда чувалчанглар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган 
биогумусни (субстратнинг энг пастки қаватидаги), чувалчангларнинг 
асосий қисми бўладиган ўрта қават 10 – 30см ни, хамда хали истеъмол 
қилинмаган озиқа қаватларини аралаштириб юбормаслик зарур. 


126 
Биогумуснинг яшиклардан ѐки ўралардан олиниши озиқа субстратининг 
чувалчанглар томонидан тўла қайта ишланиши билан белгиланади. Одатда 
у субстратга чувалчанг қўйилгандан бошлаб 3-4 ойларга тўғри келади. 
Бунда чувалчангларнинг 1 м
2
даги зичлиги 30 мингдан – 50 минг донагача 
етиши мумкин ва шундан сўнг чувалчангларни бошқа яшик ѐки ўраларга 
олиш мумкин.
Тайѐр бўлган биогумусни чувалчанглардан бўшатиш ҳам махсус усул 
ѐрдамида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бунга яна қўшимча 
бир неча кун вақт кетади. Дастлаб бир неча кун чувалчанглар оч 
қолдирилади ва яшикнинг 1/3 қисм майдонига 5 – 7 см қалинликда янги 
озиқа тўшалади. Шундан сўнг оч қолган чувалчанглар ўзлари янги озиқага 
чиқиб уларни биогумусдан ажратиб олиш осон бўлади. Бу иш уч ҳафта 
мобайнида уч марта такрорланса барча чувалчангларни биогумусдан 
ажратиб олиш мумкин. Чувалчанглардан ажратилган биогумус қора рангли 
намиққан масса бўлиб унинг намлиги 40 -50 % гача қуритилади ва 
муҳитнинг 20 – 30 
0
С да сақланади. Биогумусни ўзининг биологик 
активлигини йўқотмаслиги учун музлатиб (токи фойдалангунга қадар) олиб 
қўйиш тавсия этилмайди.
Биогумуснинг афзаллик хусусияти, сиз ҳеч қандай ортиқча 
харажатсиз ва исрофгарчиликсиз уйингизда ҳосил бўлган чиқиндилардан 
фойдаланиб қимматбаҳо ўғитга эга бўласиз. Бундай ўғит сизнинг 3-4 
сотихли ерингизни ўғитлаш учун етарлидир. Бунинг учун эса қўлингизда 
1,5 – 3 минг дона чувалчанг бўлса кифоя. Йил давомида етиштирилган 
биогумисингиз сизнинг ҳар қандай ўсимлик, гул ва мева, сабзавот 
етиштириш ҳамда бошқа мақсадингиз учун етарли ҳисобланади. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish