Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


Тухтагул сув омборидан фойдаланиш тартибини ўзгартириш тенденпияси, км



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

Тухтагул сув омборидан фойдаланиш тартибини ўзгартириш тенденпияси, км

Манба: "Сирдарё"ҲСБ, 2002 


124 
ва сув истеъмолини камайтиришга қаратмоқда. Ўзбекистонда экинлар 
тузилмаси ўзгартирилди, шоли етиштириш майдонлари қисқартирилди, 
суғориладиган деҳқончиликда сув сарфини камайтиришга доир чоралар курилди. 
ГЭЖ WEMP таҳлили шуни кўрсатадики, Қирғизистон Республикаси сувга ўз 
қийматига эга ва сотиш мумкин бўлган иқтисодий товар сифатида қарайди ҳамда "ўз 
суви"дан қуйи оқимда жойлашган мамлакатлар катта фойда курмоқда, деб 
ҳисоблайди". Бироқ табиий гидрологик давр, сувдан фойдаланувчилар хуқуқи ва 
Қирғизистоннинг Тухтагул сув омборидан фойдаланишдан кўрадиган энергетикага 
оид даромадини ўрта ва қуйи оқимда жойлашган мамлакатларнинг йўқотишлари 
эвазидан олиши сувни иқтисодий товар сифатида баҳолаш унчалик тўғри 
эмаслигини кўрсатади. 
ГЭЖ/ЖБ WEMP лойиҳаси тавсияларига кура (2002), манфаатдор мамлакатлар 
Тухтагул сув омборидан фойдаланиш тартибини беш йил даврга белгилашлари 
лозим. Бу сув омборидан йиллик сув бериш бир йилда оқиб келадиган сув оқимидан 
ошмаслигини ҳамда унинг миқдорини узоқ йил бошкариш учун сақлашни 
кафолатлаши лозим. Ўрта ва қуйи оқимда жойлашган мамлакатлар учун энг қулай 
йўл Тўхтағулдан езда 6,5-6 км3 сув олинишидир. Бунга эса қишда сув оқизишни 
кескин камайтириш орқалигина эришиш мумкин. Бу борада камроқ бўлса-да, сувни 
кафолатли тарзда етказиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришиш зарур. 
Амударё хавзаси 
Ҳозирги шароитда Амударё оқимининг яхши бошкарилмаётгани даре суви 
балансининг кескин ўзгаришига олиб келади ва сув манбаидан хужалик учун 
фойдаланишни қийин-лаштиради. Амударё оқимининг мавсумий бошқарувини 
Нурек ва Туямўйин сув омборлари таъминлайди. Айни пайтда Тожики-стонда 1 ва 
2-Сангтуд (қуввати 890 МВт) ва 1 ҳамда 2-Рогун (3600 МВт) қурилишини ниҳоясига 
етказиш учун астойдил ҳаракат қилинмоқда. 
Амударё ҳавзасидаги вазият Узбекистон учун унчалик огир эмас. Чунки бу борада 
Чоржуйда (1996 йил 16 январь) Туркманистон ва Узбекистон Президентлари 
томонидан имзолан-ган "Амударё сув ресурсларидан ҳамкорликда ва оқилона 
фойдаланиш бўйича икки томонлама шартнома"га амал қилинмоқда. 
Шартнома-нинг 6-модцасида томонлар Амударёнинг Ота-мурот пости (Керки) 
қўндоғидаги оқимини тенг (элликка эллик) тақсимлашга келишиб олингани қайд 
этилган. 1996 йилгача сувни тақсимлаш 1991 йил 21 апрелдаги хукуматлараро 
битим асосида худци шундай тартибда амалга оши-рилган. 
Шунингдек, кафолатли сув етказиб беришни таъминлаш ва Амударёда сув 
сифатининг ёмонлашиши билан боғлиқ кўплаб қийинчиликлар ҳам мавжуд. 
2-бобда қайд этилганидек, Амударё ўнг қирғоғидан Қарши чўли ва Бухоро воҳасига 
сув насос станциялари ёр-дамида етказиб берилмоқда (Қарши ва Аму-Бухоро 


каскади). Уларнинг асосий сув олиш ин-шоотлари эса Туркманистон худудида 
жойлашган. Ушбу насос станциялари ускуналарининг эскирганлиги Амударёдан 
сув олишни 2 км3га камайтирмоқда. Жаҳон банки ва бошка донорлар кредита 
бўйича амалга оширилаётган "Карши насос станциялар каскадини қайта тиклаш" 
лойиҳасининг хукуматлараро келиш-мовчилик туфайли тўхтатиб қўйилиши қарийб 
1,5 миллионлик аҳолини сув билан таъминлаш-ни қийинлаштириб қуймоқда. 
Амударёнинг Термиз пости қуйи қисмида сув сифатининг ёмонлашганидан давлат 
ва жамоатчилик ташвишда. Айниқса дарёнинг қуйи оқими (Бухоро) ва этакларида 
жойлашган сувдан фойдаланувчилар ҳимояга мухтож. Уларга маиший ва қишлоқ 
хўжалик эхтиёжлари учун яроқсиз, 1,5-1,8 г/л минераллашган ҳамда ЙҚКдан 2 
марта ошадиган қаттиқлашган даре суви оқиб келмоқда (2-боб). Хоразм вилояти ва 
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ДСТ талабларига мое сифатли ичимлик 
сувидан де-ярли фойдаланиш имконига эга эмас. 
1996 йил 16 январдаги юқорида кўрсатиб ўтилган икки томонлама шартнома кабул 
қилинганидан сунг, Узбекистон Амударё ўнг 
"Қирғизистон Республикасининг МОҲТдаги миллий мувофиқлаштирувчиси жаноб 
Б.Мамбетовнинг давлатлараро сув-энергетика ресурсларидан қисман бозор 
шартлари бўйича фойдаланишга доир ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш 
тугрисидаги 2004 йил 26 октябрдаги 22-2229-рақамли мактуби. 
қирғоғидан коллектор-дренаж оқова сувларини камайтириш орқали даре оқими 
сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Умумий ҳаракатлар 
дастурининг биринчи босқичи жанубий Қорақалпоғистонда Жаҳон банки 
кредити/қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган "Дренаж, ирригация ва 
ветландларни яхшилаш" лойиҳаси ҳисобланади (2-бўлимга қаранг). Туркманистон 
ҳам коллектор сувларини Амударё чаи қирғоғига оқизиш бўйича катта ишларни 
бажармоқда. Бу ишларни 2012 йилда ниҳоясига етказиш мулжалланган. Аммо ҳар 
икки мамлакатнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари оқимнинг тобора ифлосланиб 
бо-раётганини тўла бартараф этиш ва унинг даре этаклари учун 
ижтимоий-иқтисодий оқибатларининг олдини олиш имконини бер-майди. Оқова 
сувларни оқизишнинг олдини олиш ва чеклаш, дарёларни ҳимоя қилиш буйича бир 
хил чора-тадбирлар кўрилмас экан, сув оқимларининг ифлосланиши давом 
этаве-ради, одамлар ҳамда табиий экотизимлар ях-литлигига хавф солаверади. 
2-бобда таъкидланганидек, 2000-2001 йилларда юз берган мислсиз сув 
ақчиллигидан дарёлар ҳавзаларидаги барча сувдан фойдаланувчилар ва табиий 
экотизимлар зарар курди (55,92). Амударё-Хоразм этакларида жойлашган, 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз 
вилояти сувдан фойдаланувчилари оғир аҳволда қолди. Қорақалпоғистоннинг 
шимолий 


126 
худудлари, айниқса, огир мусибатларни бошдан кечирди. Бу ерда қишлоқ 
хўжалигидаги муайян йуқотишлардан ташқари Амударё дельтаси ва Оролбўйига 
катта экологик зарар етказилгани қайд этилди. Сув кам бўлган йилларда барча сув 
ҳавзалари ва табиий кўллар деярли қуриб қолди, балиқларнинг катта қисми нобуд 
булди, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси деярли йўққа чиқди, Оролбўйи янги фалокат 
ёқасига келиб 
ҚОЛДИ. 
Чекланган сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича юқорида қайд этилган 
муаммолар жиддий хавф ва харажатларни юзага келтирмоқда. Шимолий 
Афғонистонда қишлоқ хужалиги ишлаб чиқаришининг қайта тикланиши, ушбу 
минтақада сув истеъмолининг ошиши Амударё ҳавзасидаги камайиб бораётган 
чучук сув захи-расининг янада камайиб кетишига олиб келади. Бундан ташкари сув 
ресурсларини бошқаришда минтақа аҳамиятига молик фало-катлар хавфи билан 
боғлиқ бир қанча муҳим жойлар мавжуд. Хусусан, Тожикистондаги Са-рез кули 
табиий дамбасининг ўпирилиши ҳалокатли тошқинларга олиб келиши ва Амударё 
ҳавзасида яшаётган миллионлаб одамлар ҳаётига хавф солиши мумкин. 
Сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш соҳасида ўзаро келишув ва 
фойдали ҳамкорликка эришилмас экан, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги 
ижтимоий-иқтисодий ҳамда экологик аҳвол янада кескинлашади, аҳоли ҳаёти ва 
саломатлиги, табиий экотизимлар учун янги тахдидларни юзага келтиради. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish