Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


 Давлатлараро сув ресурсларини бошкаришга доир асосий муаммолар



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

4.2. Давлатлараро сув ресурсларини бошкаришга доир асосий муаммолар 
Аввалги бобларда қайд этилганидек, Узбекистон Республикаси ҳам, дарёларнинг 
ўрта ва қуйи оқимларида жойлашган бошқа давлатлар сингари Орол фожиаси 
оқибатлари билан бог-лик экологик ҳамда ижтимоий-иктисодий муам-молардан 
ташқари атроф-муҳитнинг таназзулга учраши ва кескин сув тақчиллигидан азият 
чекмовда. Узбекистоннинг сувга булган умумий эҳтиёжи давлатлараро Амударё ва 
Сирдарё ресурслари ҳисобидан деярли тўлиқ (82%) қопланади. Фаргона водийси, 
Амударё ва Сирдарёнинг ўрта оқими ҳамда этагида жойлашган аҳоли учун ушбу 
дарёлар оқимидан бошқа муқобил сув манбаси йуқ. Чунки сифати қониқарсиз ер 
ости сувларининг унчалик куп булмаган ресурслари мамлакатнинг 26 милли-онлик 
аҳолиси эҳтиёжини қондира олмайди (2-б о б ) . Сув тақчиллиги мамлакат 
иқтисодиётининг ривожланишига монелик қилиб турган асосий омиллардандир. Бу, 
айниқса, Амударё этаклари ва сув беҳад етиш-майдиган худудларда жуда ҳам 
сезиларли. 
4.2.1 Сувга оид шартномалар ва ресурслардан биргаликда фойдаланиш 
муаммолари 
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан 1992 йил февралда имзоланган 
"Халқаро манбалар сув ресурсларини биргаликда бошкариш, фойдаланиш ва 
мухофаза килиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида"ги хукуматлараро 
шартнома бугунги кунда Орол денгизи хавзаси сув истеъмолчилари ўртасида сувни 
биргаликда бошкариш ҳамда тақсимлашнинг хуқукий асоси бўлиб хизмат 
қилмоқда. Бундан ташқари кейинги ўн йилда Марказий Осиё давлатлари томонидан 
сувни тақсимлаш бўйича аввал келишилган схемалар ва юқорида қайд этилган 
шартнома асосида дарёлар ҳавзаларига оид қатор икки томонлама ва кўп томонлама 
битимлар ҳамда хужжатлар қабул қилинди (1-илова). Шу билан бирга, халкаро сув 
хуқуқининг асосий принципи, яъни 
"катта зарар етказмаслик мажбурияти"та 
минтака 
давлатлари, айниқса, юқори оқимда жойлашган мамлакатлар ҳали ҳам амал 
қилмаяпти. Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳанузгача давлатлараро сув 
ресурсларини аниқлашнинг зарур атама ва тушунчала-ри келишиб олинмаган. 
Тузилган сув шартномаларини амалда қуллаш тажрибаси мавжуд экологик, 
иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда мазкур хужжатларнинг 
самарадорлиги пастлигини курсатмоқда. Ушбу шартномаларни имзолаган томонлар 
уз зиммасига олган мажбуриятларни амалга ошириш механизмларининг заифлиги, 
айрим ҳолларда эса номакбуллиги сабабли ҳар доим ҳам тула бажармаяти, уларнинг 


122 
ижроси назорат қилинмаган. Баҳсларни ҳал этиш ва шартномаларга амал қилишни 
таъминлайдиган механизмлар йуқ. 
Шуни таъкидлаш жоизки, икки томонлама йиллик шартномаларни амалга ошириш 
жараёни-да ва энергетикага оид масалаларни ҳал этишда юзага келадиган 
муаммолар иқтисодий ту-зилмаларнинг бир-биридан кескин фарк қилиши, 
шунингдек, ўтиш даври чеклов ҳамда тўсиқлари билан боғлиқ. Бозор иқтисодиёти 
шартлари ҳали барча мамлакат ва тармоқларда ҳам мавжуд эмас. Кейинги 
йиллардаги сиёсий ўзгаришлар (визалар, божларнинг жорий эти-лиши, чегара 
постларининг 
ташкил 
этилиши, 
божхона 
хизматлари 
талабларининг 
кучайти-рилиши ва ҳоказолар) ҳам сув муносабатларини мустахкамлаш борасида 
ҳамкорликдаги фаоли-ятгатўсқинлик қилмоқда. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish