Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


Орол денгизи ҳавзасида сув хужалиги мажмуининг автоматлаштирилган



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

Орол денгизи ҳавзасида сув хужалиги мажмуининг автоматлаштирилган 
бошқарув тизими тарихи 
КПСС Марказий қўмитаси ва СССР Вазирлар кенгашининг 1986 йил 17 мартдаги 
"Қорақалпоғистон АССРни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни 
жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 340-қарори ва бошқа ҳужжатлар 
асосида СССР Сув хужалиги вазирлиги Орол денгизи ҳавзасида сув хужалиги 
комплексининг ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимини ташкил этиш 
тугрисидаги техник лойиҳани ишлаб чиқиши ташаббусини ил гари сурди. 
Уни ташкил этишда йирик сув хужалиги комплекслари автоматлаштирилган 
бошқарув тизимининг жаҳон тажрибасидан андаза сифатида фойдаланилди: (i) 
Калифорнияда (АҚШ) сув таъминотини ва Согами дарёси (Япония) сув 
ресурсларини бошқаришнинг марказлаштирилган тизими; (ii) Провансда (Франция) 
телебошқарувнинг номарказлаштирилган тизими; (iii) Саратов сув хужалиги 
комплексининг автоматлаштирилган бошқарув тизими (СССР) ва бошқалар. 
Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув хужалиги мажмуи автоматлаштирилган 
бошқарув тизимининг асосий мақсади сув истеъмолчилари ва фойдаланувчилар 
талаблари ҳисобга олинган ҳолда ҳамда халқ хужалиги самарадорлигига эришиш 
учун экологик меъёрларга риоя қилиш орқали сув ресурсларини миқдори ва вақт 
бўйича қулай тақсимлаш орқали барча ҳудудларни сув билан оқилона 
таъминлашдан иборат эди. Тизим дарёлар дельтасига санитария сувларини қуйишни 
таъминлаши ва бунда ювиш ва вегетация даврида суғориш ишларининг тўхташи 
ҳамда гидроэнергетика қурилмалари ишлашининг бузилишига йул қуймаслиги 
лозим эди. Бошқарувнинг асосий мезони белгиланган параметрлардан имкон 
4.1.2. Бошқарувнинг минтакавий тузилмаси 
1-бобда қайд этилганидек, мустақилликка эри-шилгач, Марказий Осиёдаги бешта 
давлат раҳбарлари томонидан Орол денгизи ҳавзасида давлатлараро сув 
ресурсларини бошкаришнинг минтақавий тузилмаси такомиллаштирилди ҳамда 
ривожлантирилди. 
Марказий 
Осиё 
давлатларининг 
муайян 
мақсад 
йулида 
келишилган 
хатти-ҳаракатларининг биринчи босқичида 1992 йили (Олмаота шаҳри) 
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссияси (ДМСХК) ва унинг 
икки-та органи - "Амударё" ва "Сирдарё" ҳавза сув хужалиги бирлашмалари ташкил 
этилди. Бешта Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қизил ўрдадаги 


113 
учрашуви (1993 йил 26 март) бошқарувнинг ташкилий-хуқуқий тузилмасини 
ташкил этишга асос солди. Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги 
комиссияси собиқ СССР Сув хужалиги вазирлигидан ҳар икки ҳавза сув 
ресурсларини бошқаришни бевосита қабул қилиб олди. Ҳавза сув хужалиги 
бирлашмасининг низоми тасдиқланди, Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув 
хужалиги комиссияси тугрисида низом ва бошқа мухим хужжатлар ишлаб чиқилиб, 
тасдиқланди. 
Тенг асосда Орол денгизи бўйича давлатлараро кенгаш (ОДДК) ва Мунтазам 
фаолият курсатадиган ижро қўмитасини (ИК) ташкил этиш тугрисида қабул 
қилинган қарор ҳамда бош режаларда эътиборга олинган "мавжуд сувдан 
фойдаланиш" бўйича сувни тақсимлаш принципларини тасдиқлаш Қизил ўрда 
учрашу-вининг асосий натижаси бўлди. Бундан ташқари Орол денгизи муаммолари 
буйича давлатлараро кенгаш хузурида Баркарор ривожланиш буйича давлатлараро 
комиссия (БРДК) ва Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссияси 
(ДМСХК) ташкил этилди, "Оролни қутқариш халкаро жамгармаси тугрисида" 
низом қабул қилинди. Тошкентда бешта давлат раҳбарлари иштирокида ўтказилган 
форумда (1993 йил 13 июль) ўз фао-лиятини Ижро кумитаси ва давлатлараро 
ко-миссиялар (БРДК, ДМСХК) орқали амалга оши-радиган Давлат раҳбарларининг 
Орол денгизи ҳавзаси муаммолари буйича давлатлараро кен-гаши тугрисидаги 
низомлар тасдиқланди. 
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 1994 йил январда Нукус шаҳрида бўлиб 
ўтган учрашувида Жаҳон банкининг Орол денгизи ҳавзаси бўйича дастури (ОДХД) 
қабул қилинди. 
Дастурнинг биринчи босқичига (ОДХД-1) Орол денгизи ҳавзасида атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш соҳасида дастурлар мажмуини амалга ошириш вазифаси 
киритилди, жумладан: (i) Оролбўиида сув ресурслари ва улардан фойдаланиш 
мониторингининг минтақавий тизимини ташкил этиш; (ii) сув сифатини яхшилаш 
тартибларини ишлаб чиқиш ва сувга зарар ет-казишнинг барча турларини чеклаш; 
(iii) "Тоза сув" ва "Саломатлик" давлатлараро дастурларини амалга ошириш; (iv) 
оқимлар ҳосил б ў л а д и г а н ҳ у д у д л а р д а а ҳ в о л н и соғломлаштиришга доир 
тадқиқотлар ўтказиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш; (v) "Сирдарё" ва 
"Амударё" сув хужалиги бирлаш-маларини техник воситалар билан жиҳозлаш. 
Орол денгизи ҳавзаси дастурининг минтақани 2010 йилгача ривожлантиришнинг 
устувор йуналишларини белгилаб берган иккинчи босқичи давлат раҳбарлари 
томонидан 2003 йилнинг августида Душанбеда утказилган Халқаро сув форумида 
маъқулланди. ОДХД-2нинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига 
олган: 


114 

Орол денгизи 
хавзасида сув ресурсларини биргаликда бонщ аринтинг келишилган 
механизмларини ишлаб чщиш; сув хужалиги объекгларини цайта тиклаш ва сув-ер ресурсларидан 
фойдаланишни яхшилаш;

атроф-мухит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва Табиий офатларга ц арши 
кураш дастурларини амалга ошириш; давлатлараро ташкилотларнинг моддий-техника в а 
хуцуций базасини мустщкамлаш; 

минтац а ижтимоий муаммоларини хал цилиш ва марказий Осиё мамлакатлари ицтисодиёти 
тармоцларида сувдан оцилона фойдаланиш бўйича лойщалар мажмуини ишлаб чициш; оцимлар 
хосил бўладиган худудлар табиатини мухофаза цилиш тад-бирлари, шу жумладан щоли 
пунктлари ва табиий экотизимларни санитария-экологик жщатдан созломлаштиришга оид 
дастур-ларни амалга ошириш ва бошц алар; 

Орол денгизи хавзасида барцарор ривожланиш концепциясини ишлаб чициш; 

чўлланишга карши курашиш бўйича минтацавий ҳаракат дастурларини амалга оншришда 
кўмаклашиш; 

Амударё ва Сирдарё этакларида сув-ботц оц ерларини ривожлантириш; минераллашган 
коллектор-дренаж сувларидан фойдаланишни оцилона ташкил цилиш. 
ОДХДнинг таркибий қисми ҳисобланган Орол денгизини қутқариш халкаро 
жамғармаси ушбу д а с т у р н и а м а л г а о ш и р и ш н и мувофиқлаштириш, жаҳон 
ҳамжамияти эъти-борини Орол денгизи сув сатҳининг пасайиши сабабли юзага 
келган экологик фалокатга жалб килиш ва аҳвол огир худуд сифатида белгиланган 
қирғоқ бўйидаги ерлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида маблаг сарфлаш учун 
бош ташкилот сифатида таъсис этилди. 
Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси дастлабки пайтларда халқаро 
ҳамжамиятнинг (ЕИ-Тасис, БМТТД, Жаҳон банки ва бошқалар) бевосита қисман 
кўрсатган кўмагида нисбатан самарали ишлаган булса, 1999 йил ўрталаридан 
бошлаб унинг минтақавий даражадаги фаолияти анча сусайди, халқаро молиявий 
ёрдам ҳам камайди. Бироқ Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Орол денгизини 
қутқариш халқаро жамгармасини ва унинг Ижро қўмитасини қайта ташкил этиш 
ҳамда тиклаш чораларини курди. Шундан сўнг мазкур ташкилотлар Орол денгизи 
ҳавзаси дастури лойиҳаларини амалга ошириш ишларини давом эттирди (4.1-раем). 
Жамгарманинг янги таркибига Баркарор ривожланиш бўйича комиссия, 
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссияси ва уларнинг 
булимлари киритилди. Ушбу схе-мага мувофиқ беш давлат бош вазирларининг 
ўринбосарлари Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бошқаруви аъзолари 
ҳисобланади. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижро қумитасини доимий 
раис бошқаради. 


115 
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссияси - давлатлараро сув 
ресурсларини бошкариш, сувни таксимлаш, сув 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish