Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


Жамоатчиликнинг сув етишмаслигини бартараф этиш борасидаги



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

3.4.2. Жамоатчиликнинг сув етишмаслигини бартараф этиш борасидаги 
иштироки 
Жамият сув муаммоларини ҳал килиш ва сув тақчиллигини юмшатиш учун катъий 
чоралар куриш зарурлигини англаб етмоқда. Сувдан фойдаланиш бўйича эскича 
карашлар ў з г а р м о қ д а , табиий ресурсларни бошқаришдаги қотиб қолган 
усуллардан воз кечишнинг қулай ва самарали йўллари изланмоқда. Бу жараён 
тармоқларда жадал ривожланаётган туб ўзгаришлар шароитида кечмоқдаки, бунда 
нафақат қонунчилик даражасида, балки баркарор ривожланиш ҳамда экологик 
хавфсизликка эришиш мақсадида янги ижтимоий муносабатларни ташкил этиш, 
ўзаро ҳаракатларни ишлаб чиқишда мақбул ечимларни топиш муҳимдир. 
Мамлакатнинг турли худудларида ўтказилган куплаб тадқиқотлар қишлоқ аҳолиси, 
жумладан хотин-қизлар шаҳарликларга қараганда кўпрок ижтимоий капиталга эга 
эканлигидан далолат беради. Бу уларнинг бир-бири билан муносабати, 
хатти-ҳаракати ва сув инфратузилмасини соз ҳолатда сақлаш учун барча 
имкониятларни ишга солиш йулида бирлашишида намоён бўлмоқда [67,93]. Улар 
бошкарув органлари билан сув таъминоти тизимидаги камчиликларни бартараф 
этиш учун миллий ва маҳаллий даражада амалий хамкорлик қилмоқда. Бундан 
ташқари қишлок аҳолиси атроф-муҳитни химоя килиш, сувдан оқилона 
фойдаланиш, сув сарфини ҳисоблаш, сув учун ҳақ тўлаш, сув таъминоти тизими 
ишида фаол иштирок этишга тайёр. 
Сувнинг сугориш учун етишмаслиги ёки сифатининг пастлиги уй-рўзғорда ҳам, 
б о ш қ а р у в органларида ҳ а м сув етишмаслигининг олдини олиш учун 
самарали йулларни излаб топишга ундамоқда (3.2-расм). Яъни, қўшимча сув 
манбаларини топиш, сувни тежаш ва ирригация ҳамда дренаж тармогини яхшилаш 
чоралари ва бошқа фаолият турлари шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси 
меҳнат, энергия, моддий харажат ва кўникмаларни талаб қилади ҳамда ижтимоий ва 
экологик таваккалчиликни юзага келтиради. 


109 
Сув камроқ йилларда сув учун бўладиган можа-ролар одций воқеага айланган. 
Бундай тортишувлар гидротехник муаммолар доирасида юз беради ва 
иштирокчиларнинг этник мансублиги билан боғлиқ эмас. Косонлик бир деҳқоннинг 
айтишича, "сув учун бўладиган можаролар азалдан мавжуд". Сугориш 
каналларининг охирида жойлашган фермер хужаликлари сув етказиб беришни 
назорат килиш учун ҳисоблаш воситаларини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Юқори 
оқимда (ёки каналларнинг юқори қисмида) жойлашган хужаликларда эса сув 
ўлчагич асбобларни ўрнатишга унчалик мойиллик йўқ. Негаки, бу ортиқча 
сарфланадиган сувни ҳисобга олиш имконини беради ва табиийки, ушбу 
хужаликларда сув ўлчагич асбоблар ўрнатилмаган. Кўпгина ҳолларда муқобил 
сув манбаларига эга булмаган деҳқон ва фермерлар коллекторлар ёки ер ости сув 
манбаларидан фойдаланади. Бу эса ерларнинг шўрланиши, емирилишига, бунинг 
оқибатида ҳосилнинг барбод бўлиши ҳамда бошқа иқтисодий ва экологик 
зарарларнинг юзага келишига сабаб бўлади. 
Шуниси эътиборлики, айнан кейинги йилларда юз берган сув тақчиллиги ва давлат 
томонидан етарлича маблаг ажратилмаётгани илгари 
шаклланган анъаналарга қайтишга ундади. (Сувнинг қадр-қиммати кучли 
сезиладиган айнан мана шундай вазият одамларни уз кучига таяниб, нима қила 
олиши мумкинлиги ҳақида ўйлашга ундайди). Аҳолининг маҳаллий ҳамжамият 
даражасида фаоллигини қайта тиклашнинг бошқа ижобий йўналишлари ҳам мавжуд 
(3.2-рамка). 
Асосий сабоқлардан бири - юз йиллар аввал сувдан фойдаланиш борасида 
орттирилган тажрибани қўллашни тақозо этиши мумкин. Бу минтақа аҳолиси 
тушуниб етадиган жуда одций гоядан иборат: сувга расман ким эгалик қилиши, бу 
йил у куп ёки кам бўлиши, уни далага етказиб бериш харажатлари кишлок хужалиги 
ишлаб чикарувчилари ёхуд давлат ҳисобидан қопланишидан қатъи назар ушбу 
заминда асрлар давомида қўлланиб келинган сувдан оддий фойдаланувчилар 
даражасида масъулиятли, лекин умумий қарорлар қабул қилиш орқалигина 
можаросиз оқилона фойдаланиш мумкин. 
3.2-расм. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish