Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

3.3.2. Сув қонунчилигдаги муаммолар 
Яқинда амалга оширилган кузатувлар таҳлили табиий ресурслардан фойдаланиш ва 
муҳофаза қилиш тугрисидаги қонунлар самарасининг талаблар даражасидан 
пастлиги, ресурсларни тежаш масаласи миллий стратегиялар билан масалалари ва 
экология қўмитаси давлат органлари ва манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда 
белгиланган чораларни амалга ошириш учун "Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари 
тўғрисида"ги қонун, "Сув ва сув муносабатлари тўғрисида"ги янги таҳрирдаги 
қонун ва бошқа қонуности хужжатларини тайёрламоқда. 
Ичимлик суви таъминоти соҳасида эса яқинда хукуматнинг қуйидаги қарорлари 
қабул қилинди: 

"Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти тизимини 
такомиллаштиришга 
жалб 
қилинган 
кредитларини 
қайтариш 
учун 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари 
маблагларини жамлаш тугрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" (№252, 2005) 

"Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши 
шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга 
оширишнинг айрим масалалари тугрисида" (№6, 2006) 
"Энергиядан оқилона фойдаланиш 
тўғрисида"ги қонун энергетика 
ресурсларидан фойдаланиш қоида ва нормаларини тартибга солади. Ушбу қонундан 
кўзланган мақсад миллий энергетика ресурсларини асрашни таъминлайдиган 
умумий хуқуқий асосларни шакллантириш, энергия ва ишлаб чикариш 
имкониятларидан самарали фойдаланишдан иборат. Мақсадли дастурларни маблаг 
билан таъминлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилмоқда. 
Энергиядан оқилона фойдаланиш борасида давлат сиёсатини молиявий 
қўллаб-қувватлаш учун хукумат томонидан бюджетдан ташқари тармоқлараро 
энергия таъминоти жамгармаси ташкил этилмоқда. 
етарлича интеграциялашмаганини курсатди (55.56). Амалдаги қонун ва актларнинг 
бажарилиш механизмлари ижро органлари томонидан мувофиқлаштирилмаган ва 
кўпрок идоралар таъсир доирасида сақланиб қолган. 
Уларда генетик ресурслар, хавфсиз т е х н о л о г и я л а р д а н ф о й д а л а н и ш ,
мувофиқлаштириш, ҳамкорлик, тармоқлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва 
салохиятни юксалтириш билан боғлиқ масалалар деярли ўз аксини топмаган. 
Амалдаги қонунчиликда рағбатлантириш механизмлари ҳамда сув ресурслари ва 
атроф-мухитга етказиладиган зарар учун хуқуқий жавобгарлик кўзда тутилмаган. 
Гарчи сув оқимларини ифлослаганлик учун жарималар тизими амалга оширилса-да, 


105 
иқтисодий механизмлар самарасиз ишлаётгани боис бундай туловларни йигиш 
даражаси пастлигича қолмоқда. "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун сув 
сифатини текшириш хуқуқини берса-да, унда сувдан фойдаланишнинг тегишли 
стандартлари ва лимитларига риоя қилиш талаблари, сувдан фойдаланувчиларнинг 
сифатли сувга эга бўлиш хуқуқлари белгилаб берилмаган. Шунингдек, сувдан 
фойдаланувчилар томонидан бевосита сугориш учун олинадиган сув миқдори ва 
сифати ҳамда сугориш контури ташқарисига чиқариб юбориладиган ортиқча сувни 
ҳисобга олиш масалалари аниқ тартибга солинмаган. Фойдаланиладиган ерлардан 
сув босган ерларни, кишлок хужалик инфратузилмаси, жумладан, аҳоли яшаш 
жойлари чиқарилгани учун компенсация механизми кўрсатилмаган. 
Сув ва ресурсларни тежаш бўйича хуқуқий нормаларнинг етарли даражада ишлаб 
чиқилмагани амалдаги сув қонунчилиги бажарилишига монелик қилаётган 
омиллардан бири саналади. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августда кабул 
қилинган "Узбекистон 
Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида"ги 
385-қарори янгиланиши ва тегишли қўшимча ҳамда ўзгартишлар киритилишини 
тақозо қилади. 
Давлат бирлашмалар ва фуқароларга сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза қилишни назорат қилиш хуқуқини беради. Бироқ "Сув ва сувдан 
фойдаланиш тугрисида"ги қонун модцаларида бирлашмалар ва фукаролар бундай 
назоратни амалга оширишда иштирок этиши шартлиги ҳамда мумкинлигини кўзда 
тутувчи қоидалар йўқ. Сувдан фойдаланиш ва тежаш тугрисидаги 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда жамоат бошқаруви ва назорати тугрисидаги 
маълумотлар йўқ, таъсирлар мониторинги ва уларни баҳолаш масалалари етарлича 
эътиборга олинмаган. 
Умуман 
олганда, 
меъёрий-хуқуқий 
база 
табиий 
ресурсларни оқилона 
бошқариш ва 
фойдаланишга қаратилган, бироқ ёндашув ва воситалар барқарор бошқарувни 
ташкил этиш учун унчалик мослашувчан ҳамда мустаҳкам эмас. Мамлакатда ҳали 
сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишга доир халкаро хуқуқ, процедура ва 
меъёрий хужжатларни изчил ҳамда мувофиқ тарзда қўллаш буйича умумий амалиёт 
тўла шаклланганича йўқ. Айни пайтда мавжуд қийинчилик в а чекловларга қарамай, 
халқаро хуқуққа қушилиш ва глобал келишувлар сувга доир муносабатларни 
б а р ч а даражада уйгунлаштириш учун ишончли хуқуқий асос булади. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish