Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


Сувдан фойдаланувчиларнинг ҳимояга мухтож гуруҳлари



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

Сувдан фойдаланувчиларнинг ҳимояга мухтож гуруҳлари 
Жамият сув тақчиллигининг ижтимоий- айрим гуруҳларининг ҳимояга нисбатан ута 
иқтисодий ва экологик оқибатлари таъсирини муҳтожлиги сезилади. бошидан 
кечираётган бир пайтда аҳолининг 
юҚонунчилик нуқтаи назаридан махалла фақат шаҳарларда ва шаҳар типидаги 
посёлкаларда узини-ўзи бошқарадиган мустақил орган, қишлоқ жойларда эса 
ўзини-ўзи бошқаришнинг юридик органи - фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ва 
одатда буларнинг хар бирига бирқанча маҳаллалар киради. Яъни, амадца қишлоқ 
махаллалари ўзини-ўзи бошқаришнинг норасмий органидир. 
Фаолияти асосан сувга боғлиқ бўлган уч тоифа қишлоқ хужалиги махсулотлари 
ишлаб чикарувчилари мавжуд: (i) ширкатларда (қишлоқ хужалик кооперативлари) 
иш билан банд ва ер участкаларини (участканинг ўртача катталиги 5 гектар) ижарага 
оладиган оилалар; (и) унчалик катта бўлмаган томорқаларда (0,1 гектар) қишлоқ 
хужалик махсулотларини етиштирадиган деҳқонлар; (iii) узоқ муддатли ижарага 
берилган катта ер майдонларига эга хусусий фермерлар. Суғориш учун сувнинг 
етарли миқдорда етказиб берилмаслиги ва ерларнинг емирилиши (айниқса 
участкаларнинг шўрланиши ва ботқоқланиши) кам таъминланганлик муаммосини 
янада қийинлаштирмоқда. Жаҳон банки (2002) ва Осиё тараққиёт банки (2005) 
уларнинг ичиш, овкат тайёрлаш, санитария эҳтиёжлари учун сув сифатини яхшилаш 
борасида эхтиёж сезаётганини қайд этади. Уларнинг ҳаммаси уз даромадининг 
муайян қисмини ичимлик суви харид килиш ва сақлаш учун сарфлашга мажбур 
бўлмоқда. Аҳоли пул муаммосидан ташқари саломатлик учун жиддий хавфлар
яхши овқатланмаслик ва бошка омиллар билан ифодаланадиган кўплаб 
ижтимоий муаммоларни хам бошдан кечирмоқда. 
Аҳолининг сув тақчиллигидан нисбатан купрок азият чекадиган гуруҳлари 
қуйидагилар: 
Хотин-қизлар. Шаҳарлик ва қишлоқда яшайдиган хотин-қизлар энг ҳимояга муҳтож 
истеъмолчилар гуруҳига киради. Оиласи саломатлиги ва гигиенаси, маиший 
эҳтиёжлар ва овқат тайёрлаш учун сув таъминоти тўғрисида қайғурадиган 
хотин-қизлар коммунал сув таъминоти ҳамда санитария масалаларида биринчи 


98 
бенефицарийлар ҳисобланади. Сув етишмаслиги ва атроф-муҳитнинг таназзулга 
учраши хотин-қизларнинг ҳимояга бўлган муҳтожлигини янада кучайтиради. Чунки 
улар ер участкаларини бошкариш, ҳам дала, ҳам уй ишларини баравар амалга 
оширишга мажбур. Купинча хотин-қизлар утоқ қилиш ва пахта терими пайтида 
мавсумий иш топиши мумкин. Даромади кам оилалардаги хотин-қизлар пул 
йуқлиги боис ҳимояга кўпроқ мухтож. Негаки, сув олиб келиш учун транспорт хаки 
ёки шиша идишларда қадоқланган сувни сотиб олишга қурби етмайди. 
Нафақахўрлар, ногиронлар, ёлғиз оналар, хомиладор аёллар, серфарзанд оилалар 
хам қийин ахволда. Ахолининг ушбу тоифаси айниқса сув етишмаслигидан купрок 
азият чекмоқда. 
Ёш оилалар. Қишлоқ жойларида ота-онаси қарамоғидан ажраб чиққан ёш оилалар 
ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлардан бири ҳисобланади. Одатда улар чекка 
худудлардан уй қуриш учун ер олишади ва биринчи навбатда томорқалари сувсиз 
қолади. Бу оилалар сув билан боғлиқ умумий аҳвол яхши булган ҳолларда ҳам 
сувдан етарли миқдорда фойдалана олмайди, сув тақчил булган йилларда эса бундан 
ҳам қийин аҳволда қолади. 
Қуйи оқимда жойлашган кишлок хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарувчилар. 
Суғориш тармоғининг охирида ёки ирригация тармоғидан олисда, айниқса дельта ва 
дарёлар қуйи оқимида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб 
чиқарувчилар ширкат, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси аъзоси ёхуд фермер 
бўлишидан қатъи назар юқори оқимда ёки каналлар яқинида жойлашганларга 
нисбатан сув етишмаслигидан купрок қийналади. Бундан ташқари ерининг сифати 
паст ва суғоришга мулжалланган сувдан етарлича фойдалана олмайдиган деҳқонлар 
ҳам ҳимояга муҳтож. 
Ихтисослашган 
кишлок 
хўжалик 
махсулотлари 
ишлаб 
чиқарувчилар. 
Деҳқонларнинг хцмояга муҳтож гуруҳига боғдорчилик ва узумчилик билан 
пгуғулланадиган ишлаб чиқарувчилар ҳам киради. Сув етишмаслиги боис
купчилигининг боғ ва узумзорлари қуриди, кўп йиллик меҳнатига куйди. Қаттиқ 
қурғоқчилик таъсирида узумчилик ва боғдорчилик хужаликлари чорвачилик 
хужаликлари сингари ҳимояга мухтож булиб қолди. Чорва молларини боқиш билан 
боғлиқ қийинчиликлар кўпинча аёллар в а болалар зиммасига тушади, улар одатда 
уй хайвонларини сув ташиб суғоради, бундай ишларнинг катта қисми қулда 
бажарилади. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish