Сувга
доир конунчиликка бир назар
Узбекистон Республикасининг 1992 йилда қабул қилинган Конституцияси
табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш буйича хуқуқ,
мажбурият ва тартибни белгиловчи асосий қонун хужжати ҳисобланади. Сув ва
табиатни муҳофаза қилиш муносабатлари мустақилликка эришилгандан сўнг
қабул қилинган қонунлар мажмуи орқали тартибга солинмоқдаи.
101
Айни пайтда мамлакатнинг табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги қуйидаги
асосий соҳалардаги муносабатларни тартибга солади:
•
атроф-мухит ва унинг асосий таркибий кисмларини мухофаза цилиш;
•
экотизимларни химоя цилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишни бошц ариш;
•
атроф-мухитга кўрсатилган таъсирни бахолаш ва экологик экспертиза;
•
атроф-мухитга етказилган зарарни цоплапши тартибга солиш (жумладан иц тисодий хамда
маъмурий жщатлар);
•
табиий ресурслар мулк хуцуцини тартибга солиш.
"Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида"ги қонун (1992) табиатни муҳофаза
килиш муносабатларини тартибга солувчи ва табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва
мониторинги. экотизимларни химоя қилишнинг хуқуқий. иқтисодий ва ташкилий
асосларини, фукароларнинг қулай атроф-муҳитда яшаш хуқуқини кафолатловчи
асосий қонуний хужжат хисобланади.
Бундан ташқари, табиий ресурсларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишни
тартибга солувчи қонунлар туплами ҳам қабул қилинди: "Ер тўғрисида" (1993), "Сув
ва сувдан фойдаланиш тўғрисида" (1993), "Алоҳида мухофаза этиладиган табиий
ҳудудлар тугрисида" (1993), "Давлат санитария назорати тугрисида" (1992). Ушбу
қонунларни амалга ошириш механизмлари хукумат карорларида эълон қилинган
(8).
Сўнгги йилларда тегишли қонунчилик базасини кучайтириш ва ривожлантириш
мақсадида табиий ресурсларни асраш, фойдаланиш ва бошқариш билан боғлиқ
қонунлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Бу хужжатларда атроф-муҳитнинг
ҳимояга муҳтож таркибий қисмларига алоҳида эътибор қаратилган. Табиатни
муҳофаза қилишга оид қонунини бузганлик учун Жиноий, Маъмурий,
Фуқаролик, Меҳнат кодексларида тегишли жавобгарлик кўзда тутилган. Бундан
ташқари "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунда юқорида қаламга
олинган бошқа қонунларни ўз ичига олмайдиган экологик ва хуқуқий жавобгарлик
туғрисидаги махсус қоидалар бор.
Узбекистон Республикаси Президенти томонидан 1993 йил 6 майда
имзоланган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун энг муҳим ҳуқуқий
ҳужжат ҳисобланади.
Кейинчалик ушбу қонунга айрим ўзгартиш ва қушимчалар киритилди. Қонуннинг
3-моддасида сув ресурслари давлат мулки ҳисобланиши, унинг ҳимоясида экани ва
улардан оқилона фойдаланиш лозимлиги кузда тутилган. 49-моддада сув
омборлари, давлатлараро каналлар, иншоотлар ва ер ости сувларини олиш
қурилмалари учун ажратилган ерлар мулкчилик в а фойдаланиш шаклидан қатъи
назар давлат мулки ҳисобланиши, хужалик ичидаги иншоотлар эса ўз мажбурият ва
хуқуқларини зиммасига олган ширкатлар ва сувдан фойдаланувчилар уюшмалари
мулки экани қайд этилган.
102
"Сув ва сувдан фойдаланиш тугрисида"ги қонуннинг вазифаси сувдан фойдаланиш,
сувдан ахоли ва халқ хужалиги эхтиёжлари учун оқилона фойдаланишни тартибга
солиш, сувларни ифлосланиши ва қуришидан химоя килиш, сувларга зарарли
таъсир ўтказилганида огохлантириш ва уни бартараф этиш, сув объектларининг
аҳволини яхшилаш, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,
фермер ва деҳқон хужаликлари, фукароларнинг сувга оид муносабатлардаги
хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади12.
"Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тугрисида"ги қонун гидротехник
иншоотларни лойихалаштириш, қуриш, ишга тушириш, реконструкция қилиш,
қайта тиклаш, консервациялаш ва тугатишда хавфсизликни таъминлашга
йўналтирилган фаолият жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга
солади.
Давлат бошқаруви, сув ресурсларидан фойдаланиш ва ҳимоя қилишнинг куплаб
муҳим жиҳатлари қонун ости хужжатлари томонидан тартибга солинади. Бунга
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари киради:
•
"Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш
ҳақида" (№491, 2001.31.12)
•
"Атроф мухитнинг давлат мониторинги тугрисидаги Низомни тасдиқлаш
ҳақида" (№49, 2002.3.04)
•
"Ер ости чучук сувлари ҳосил буладиган зоналарга республика аҳамиятига эга
булган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тугрисида"
(№302. 2002.26.08)
•
"Гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тугрисида" (№183,
2004.14.04)
•
"Узбекистон Республикаси худудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер
участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр тасдиқлашларини шакллантириш
тугрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" (№492, 2001.31.12)
Институционал туб узгаришларни қуллаб-қувватлаш, фермер хужаликлари
уюшмаларини
ривожлантириш,
қишлоқ
хўжалик
махсулотлари
ишлаб
чиқарувчиларнинг хуқуқи ва иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси 2002 йил 1 августда "20032007 йиллар даврида
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хужалиги ишлаб чиқариши барқарор
ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида"ги
276-қарорни қабул қилди.
Ҳукумат махсус комиссияси 2004 йилнинг ноябрида мавжуд ҳуқуқий тизимда
чекловларнинг олдини олиш мақсадида манфаатдор томонлар билан
биргаликда
СФУларни ривожлантиришга тааллуқли қуйидаги қарорларни ишлаб чиқди
ва
тасдиқлади:
103
•
сувдан фойдаланувчилар уюшмаси бўйича махсус қонун қабул килиш,
тегишли қонунлар ва қонун ости хужжатларига зарур тузатишлар киритиш
тугрисида (бунда айни пайтда сувдан фойдаланувчилар мақоми ва
вазифаларининг ҳуқуқий асослари етарлича ишлаб чиқилмагани қайд этилди);
12Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ваколатли бошқарув органлари билан
келишган ҳолда зарарли сувлар таъсири, тошқин, сув босиш, қирғоқлар, ҳимоя
туғонлари ва бошқа иншоотларнинг бузилишидан огоҳ этиш ва бартараф этиш,
шунингдек, ерларнинг ботқоқланиши, шўрланиши, емирилиши, жарликлар,
кучкилар, сел оқимлари ва бошқа зиёнли ҳолатларга қарши кураш бўйича
чора-тадбирларни ўтказишга мажбур. Қонунда сувдан махсус фойдаланиш, сув
объектларини ифлослантириш ва уларга бошқа турдаги зарарли таъсирлар учун ҳақ
тўлаш, сувни тежаш технологиялари, сувни ҳимоя қилиш ва бошқа турдаги фаолият
юритишда солиқ, кредит ва бошқа имтиёзлар иқтисодий чоралар сифатида кўзда
тутилган.
•
суғориладиган
ерларда
сув
ресурсларидан
оқилона
фойдаланишни
режалаштириш ва бошкаришда сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ролини
кучайтириш тугрисида;
•
бир гектар ерга бериладиган сув миқдорини камайтириш учун энг самарали
ирригация технологиясидан фойдаланиш оркали сувдан фойдаланувчилар
уюшмасини сув ресурсларидан оқилона фойдаланганлик учун рагбатлантириш
тугрисида;
•
замонавий ирригация технологияларини жорий этиш учун махсус дастур ва
фермер хужаликларини молиялашга оид масалалар маълумотномасини ишлаб
чиқиш тугрисида;
•
сувдан фойдаланувчилар уюшмасига фермерлар томонидан фойдаланиладиган
сувни аниқ ўлчаш ва ҳисобга олиш учун сув хисоблагич приборларини жорий
этишда кўмаклашиш тугрисида.
Қуйидаги масалаларга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда:
•
ҳар бир фермернинг уюшмани тузишдаги иштирокини кучайтириш ("охирига
етказиш" усулида), фермерларга тизимнинг ишлаши ва уни бошқаришга доир
қарорлар қабул қилишда уларнинг фикри инобатга олиниши ҳам бунга таъсир
курсата олиши кафолатини бериш учун барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда
сувдан фойдаланувчилар уюшмасини ташкил этишни давом эттириш;
•
қишлоқ ва сув хужалиги вазирлигида муайян ёрдам курсатиш бюроси ёки
булимини ташкил этиш, ҳавзали бирлашмалар раҳбарлари сувдан
фойдаланувчилар уюшмасини ташкил этишда кўмаклашиши ва бошка
масалалар.
104
Олий Мажлиснинг Аграр, сув хужалиги
Do'stlaringiz bilan baham: |